PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.76K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#ёшлар_дастури_амалда

"КЎЛОТА"ЛИК ЁШЛАР ЕР ОЛИШДИ

”Кўлота” маҳалласи ҳудудидаги ёшларга деҳқончилик қилишлари учун шароит яратилди. Маҳалладаги “Азамат Абдукаримов” фермер хўжалигидан "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турган 55 нафар ёшларга жами 20 гектар ер ажратиб берилди.

📍Ёшларга ер ажратишда туман ҳокимлиги масъуллари, Ёшлар агентлиги вакиллари, маҳалла раислари ҳамда ёшлар иштирок этишди. Ёшларнинг қандай экин экиши, агротехник тадбирлар, фермернинг уларга амалий ёрдами тўғрисида маслаҳатлашиб олинди. Экин майдонларига биринчи экин сифатида фасол ва жўхори экишга келишиб олдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_дастури_амалда

УЛАР КОЛОНИЯДАН ҲУНАРМАНД БЎЛИБ ЧИҚИШАДИ

Ёшлар тарбияси, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш долзарб масала. Пискент туманида жойлашган 50-сонли манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган ёшлар ҳам эътиборда. Пискент тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, «Ҳунарманд» уюшмаси ҳамда Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида манзил колонияда икки ойлик ўқув курслари ташкил этилди. «Устоз-шогирд» анъаналари асосида ўқиган ёшларга сертификатлар топширилди. Бу жазо муддатини ўтаб чиққанидан сўнг уларнинг яхши бир касб эгаси сифатида ҳаётда тўғри йўлдан боришларига замин яратади.

🎞Батафсил Иброҳим Самадов видеолавҳасида кўринг.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_дастури_амалда

18 НАФАР БИТИРУВЧИГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

Пискент туманида “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олинган йигит-қизлардан яна бир гуруҳи тадбиркорлик курсини тамомлади. Улар энди имтиёзли кредит олиб, бизнес бошлашлари мумкин. Савдо-саноат палатаси Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази қошида ташкил этилган ўқув дастурида уларга бизнесни бошлаш, лойиҳа яратиш, кредит олиш, бозорни ўрганиш ва бошқа зарур билимлар ўргатилган.

Туман ҳокими ўринбосари М.Мирюнусов 18 нафар битирувчига махсус сертификатларни топширар экан, яратилган имкониятдан самарали фойдаланишга, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиб, оиласига фойда келтириши зарур эканлигини таъкидлаб ўтди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Пискент
#Ёшлар_дастури_амалда

Ёшлар 140 гектарлик имкониятдан қандай фойдаланишмоқда?

Батафсил

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_дастури_амалда
#Спорт

⚡️Пискент тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Таэквандо ИТФ бўйича туман очиқ биринчилиги мусобақалари бўлиб ўтди.

Ёшлар ойлиги доирасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган мусобақага 150 нафар спортчилар қамраб олинди.

Ғолиблик учун кескин кечган жанглар ҳамда “ТУЛ” баҳсларида Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси ғолибликка эришди. 22-мактаб таэквондочилари 2-ўринга, БЎСМ-2 жамоаси 3-ўринга сазовор бўлдилар. Ғолиблар туман ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими БЎСМ томонидан медал, диплом ва совғалар билан тақдирланди.

Айни вақтда БЎСМда 200 нафар спортчи ёшлар ушбу спорт тури билан мунтазам шуғулланади. Таэквондо тўгараклари 3 ва 22-мактабларда ҳам фаолити йўлга қўйилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_дастури_амалда

Пискент ёшлари Ангрен ҳарбий гарнизонига саёҳат қилдилар

Ёшларда ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, она Ватан хавфсизлиги ва даҳлсизлигига масъул инсон сифатида тарбиялаш мақсадида Пискентлик бир гуруҳ ёшларнинг Ангрен шаҳрида жойлашган 42/219-ҳарбий қисмга саёҳати ташкил этилди.

Тошкент харбий округи Қўшинлари қўмондони ташаббуси билан Пискент тумани ҳокимлиги камкорлигида уюштирилган саёҳатда ёшлар ҳарбий хизматчининг бир кунлик ҳаёти ва фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ҳарбий қисмда мавжуд кутубхона, спорт зали ва мерганлик тренажёр заллари билан ҳам танишдилар, аскарлардан қизиқарли воқеаларни тингладилар.

Саёҳат якунида ёшларга Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони ва қисм командирининг совғалари, китоблар топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_дастури_амалда
#Спорт

Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг Таэквондо ИТФ тури бўйича спорт мактаби биринчилиги бўлиб ўтди.

Беллашувда 7 ёш ва 15 ёш тоифасидаги 150 нафарга яқин таэквондочилар иштирок этди.
Гилам устида муросасиз кечган яккама якка жангларда 35 кг вазнда Н.Қосимжонов, 29 кг вазнда Н.Саидмухаммедова, 40 кг вазнда Д.Пўлатовалар ғолибликка эришди. Уларга туман Туризм ва спорт бўлими, БЎСМ ва ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари, диплом ва медаллар топширилди.

БЎСМ директори Баҳодир Рашидовнинг сўзларига кўра, бугунги кунда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 1580 нафар ёш спортчи таэквондо, бокс, кураш, юнан-рум кураши, футбол, волейбол, бадиий гимнастика, шахмат-шашка ва бошқа 17 хил спорт туридан мунтазам шуғулланиб, вилоят ва республика чемпионатларида муносиб ўринларни қўлга киритмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_дастури_амалда

Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг бир қатор қарорларига асосан ёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага кўтарилди.

Бугун туман Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари С.Эркинов, 4-сектор масъул котиби биргаликда "Митан" маҳалласида яшовчи "Ёшлар дафтари"га киритилган йигит-қизларнинг хонадонларида ўрганиш ўтказдилар.

Ёшларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакилларига белгиланган тартибда амалий ёрдам берилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дастури_амалда
#Шукрона

Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар билан янгича тартибда ишлаш самарасини, давлатимизнинг эътибори ва ғамхўрлигини бугунги кунда Пискентлик йигит-қизлар ҳам ўз ҳаётида ҳис қилмоқда.

Бугунгача "Ёшлар дафтари"га рўйхатга олинган 19 нафар ёшнинг контракт тўловлари, 16 нафар йигитнинг сафарбарлик чақируви резерви ҳаражатлари туман ҳокимлиги "Ёшлар жамғармаси" маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди.

Келгусида бу йигит-қизлар ватан ишончини оқлашига, яхши мутахассис бўлиб, юрт равнақига ҳисса қўшишларига ишонамиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_дастури_амалда

Ёшлар ишлари агентлиги ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Маҳаллада ёшлар ишлари агентлиги вакили номзодлигига очиқ танлов эълон қилинган эди.

Шу муносабат билан бугун Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев, туман ҳокими ўринбосари Сарвар Ҳамдамов, туман прокурори Алишер Жўраев ҳамда ёшлар билан ишлашда самарали бошқарув тизимини йўлга қўйиш бўйича туман ишчи гуруҳи аъзолари маҳаллада ёшлар билан ишлаш истагида бўлган номзодлар билан суҳбатлашдилар.

Суҳбат давомида номзодларнинг маҳаллада ишлаш бўйича режалари билан танишилди. Маҳаллаларда ёшлар ўртасида соғлом муҳитни барқарорлаштириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_дастури_амалда

Янги йил байрами туманимиздаги бир гуруҳ ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди.

Жумладан, "Ёшлар дафтари"да рўйхатда тургани ҳолда ўзини ўзи банд қилиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаши истагида бўлган ёшларга зарур асбоб ускуналар жамланмаси тақдим қилинди.

Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев электропайвандлаш ускуналарини топшираркан, ҳаракатчан ва ишбилармон одам ҳаётда ўз йўлини топа олишини, келгусида берилган ушбу имкониятдан самарали фойдаланиши кераклигини таъкидлаб, омад тилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_дастури_амалда

Яна 15 нафар ёшлар ҳайдовчилик курсида ўқитилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сон қарорига асосан, ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, ёшларни касбга ўргатиш мақсадида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни касб-ҳунарга ўқитишга алоҳида эътибор берилмоқда.

Пискент тумани Ёшлар агентлиги Васийлик кенгаши қарори асосида оммавий техник касб ўрганиш истагида бўлган 15 нафар ёшларга ҳайдовчилик касбини мукаммал эгаллаши ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида ҳайдовчилик курсида ўқитиш таклифи киритилди.

ВМ-132-сонли қарор асосида муддатли ўқув курслари учун тўланадиган маблағларнинг 75 фоизи Ёшлар жамғармаси томонидан, 25 фоизи фуқаролар томонидан тўланиши белгиланган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_дастури_амалда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-92-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси ташкил этилди.

Туман ҳокими ўринбосари Сарвар Ҳамдамов мазкур комиссия йиғилишида маҳалладаги ёшлар етакчиларининг фаолиятини самарали ташкил этиш, уларга ўз вазифаларини лозим даражада амалга ошириши учун услубий кўмаклашиш, маҳаллаларда ёшлар билан ишлашнинг яхлит вертикал “маҳалла-вилоят-республика” бошқарув тизимини яратиш бўйича ишлар самарадорлигини назорат қилиш, етакчилар фаолиятида вужудга келадиган муаммоларни ҳал қилиш юзасидан идоралараро ҳамкорликни таъминлаш масалаларига атрофлича тўхталиб ўтди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_дастури_амалда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 92-сонли қарори ижроси юзасидан туманимизда "Фидойи ёшлар етакчиси" кўрик-танловининг 3-сектор босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танловда 4 та шарт юзасидан сектордаги 7 та маҳалла етакчилари беллашдилар. Қизғин мунозаралардан сўнг ғолибликка Лолаариқ маҳалласи етакчиси Толиб Турсунбоев сазовор бўлди. Иккинчи ўрин Ғайрат маҳалласи етакчиси Саида Раҳмоновага, фахрли учинчи ўрин Оқтепа ёшлар етакчиси Абдуҳалил Ҳамидовга насиб этди. Ғолиб етакчи эса танловнинг туман босқичига йулланма олди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_дастури_амалда

1-секторда билимдонлар беллашди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_дастури_амалда
#Беш_ташаббус

Республикамиз бўйлаб “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи босқичи давом этмоқда.

Ёшлар ишлари агентлиги Пискент тумани бўлими томонидан туманда фаолият юритаётган 30 та маҳаллада ёшлар етакчилари бошчилигида спорт мусобақалари ва интеллектуал танловлар ўтказилмоқда. Мусобақаларда маҳалла ёшлари фаоллик кўрсатиб, юқори кайфиятда иштирок этмоқда.

Суратларда: 1-сектор, Муротали ёшлари иштирокида стол тенниси мусобақалари жараёни.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_дастури_амалда
#Беш_ташаббус

Бекобод маҳалласида ҳам ёшлар ўртасида ўтган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг илк ўйинлари қизғин баҳслар билан кечди.

Беллашувдан сўнг маҳалла раиси Г.Ғуломхонова ҳамда ёшлар етакчиси Ж.Раҳмонқулов томонидан фаол иштирокчилар эътироф этилди. Эндиликда ғолиблар секторлар ўртасида бўлиб ўтадиган мусобақаларда қатнашади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi