PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.75K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#шукрона

Пискентдаги етти жомеъда жума намозлари адо этилади

Хабарингиз бор, Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорига асосан 4 сентябрь, жума кунидан бошлаб диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга рухсат берилди.

Ушбу қарорга мувофиқ тумандаги 7 та жомеъ масжид - "Пискент", "Мулла Бўта қози", "Ўсмат ота", "Кўлота", "Келовчи", "Собиржон ота", "Саид ота" масжидларида карантин чекловларига амал қилган ҳолда намозхонларнинг диний амалларини адо этиши учун тараддуд кўрилмоқда.

Мунтазам дезинфекция тадбирлари олиб борилмоқда. Фуқаролар ҳарорати текширилиб, ижтимоий масофа сақланиши қатъий назоратга олинган.

@piskenthokimligi
#Шукрона
#тадбир

Бугун ҳар кўчада тадбир, тантана

🇺🇿Бугун "Намуна" МФЙ да ҳам "Янги Ўзбекистон - Янгича дунёқараш" ғояси асосида маънавий-маърифий кеча бўлиб ўтди. "Нурнигор" тантаналар мажмуасига карнай-сурнай овозидан маҳалла аҳли йиғилди. Бир томонда китоб кўргазмалари, иккинчи томонда қўли гул ҳунармандлар ясаган гўзал буюмлар терилган. Намуналик спортчи ёшлар ютуқлари, диплом ва мелаллар шодаси бир тарафни тўлдирса, қўли кўксида, миллий либослари ярашган қизлар бошқа тарафда таъзимда.

Саккиз ойлаб пандемияда уйидан чиқишга ҳадиксираган, зериккан кексалар, ўйин-кулгуга шайдо ёшлар шундай шодиёна кунларга етказганига шукур айтиб кириб келадилар.

Пискент туман ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, Ёшлар агентлиги, маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ҳамкорлигида ўтаётган ҳар бир тадбир юқори савияда ташкил этилди.

Бугунги тадбирда туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари, республика тарғибот гуруҳи аъзолари иштирок этдилар. Йиғилганларга республикамизда олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлардан кўзланган энг асосий мақсад инсон манфаатларига хизмат қилишини таъкидлаб ўтдилар.

Ўқувчи ёшлар ижросидаги шеъру қўшиқлар, ажойиб рақслар даврага файз киритди. 34-мактаб ўқувчилари ижросидаги "Широқ" афсонаси асосида тайёрланган спектакл барчага манзур бўлди. Таькидлаш жоизки, она ватани озодлиги, уни ёвуз душманлардан ҳимоя қилиш йўлида ўз жонини қурбон қилган қаҳрамон Широқ сиймоси ёшларда ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашда энг муҳим тарбия восита бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Тадбир давомида республика, вилоят ҳамда туманимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари тўғрисида видеороликлар намойиш этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукрона

Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!

Пискент тумани "Митан" маҳалласида яшовчи Дилноза Муродова тикувчи. "Аёллар дафтари"да турган ишсиз аёл бугунги кунда тадбиркор аёлга айланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукрона

"Аёллар дафтари"дан чиққан тадбиркор

“Янгиобод” маҳалласида яшовчи Малоҳат Жамолова 22 йилдан буён ишсиз эди. Юртимизда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсати, туб ислоҳотлар самарасини Малоҳат тимсолида кўриш мумкин. Куни кеча "Аёллар дафтари"да бўлган аёл бугун тадбиркор.

-Ишсизлигим сабабли бичиш-тикишни ўргандим, маҳалла фуқаролар йиғинидан мени “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилгач, тикувчилик билан шуғулланишим учун Халқ банкидан 33 миллион сўм имтиёзли кредит олдим. Ҳозир 5 нафар ўзим сингари аёлларни иш билан таъминлаганман, 9 нафар ўқувчи қизларга ҳунаримни ўргатяпман. Менга ёрдам берган раҳбарларга раҳмат!-дейди Малоҳат Жамолова.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукрона

Муҳтарама ая Салоҳиддинова, "Келовчи" маҳалласи:

-Биз кексаларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, эътибор ва тиббий хизматдан миннатдормиз!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукрона

"Мустақиллик" маҳалласида янги боғча қурилиб, фойдаланишга топширилди. Узоқ йиллардан буён фарзандларига таълим тарбия берувчи маскан ҳақида орзу қилган аёлларнинг бугун қувончи чексиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дастури_амалда
#Шукрона

Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар билан янгича тартибда ишлаш самарасини, давлатимизнинг эътибори ва ғамхўрлигини бугунги кунда Пискентлик йигит-қизлар ҳам ўз ҳаётида ҳис қилмоқда.

Бугунгача "Ёшлар дафтари"га рўйхатга олинган 19 нафар ёшнинг контракт тўловлари, 16 нафар йигитнинг сафарбарлик чақируви резерви ҳаражатлари туман ҳокимлиги "Ёшлар жамғармаси" маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди.

Келгусида бу йигит-қизлар ватан ишончини оқлашига, яхши мутахассис бўлиб, юрт равнақига ҳисса қўшишларига ишонамиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Шукрона

Ҳаётимизда барча неъматларнинг ўз ўрни бор. Бир кун электр йўқлиги бизни қанчалик безовта қилди. Электрикларимизга раҳмат!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукрона
#Ҳаж_сафари

🕌Пискент туманидан 27 нафар фуқароларимиз мусулмончилик ибодатларини адо этиш ниятида муборак Ҳаж сафарига жўнаб кетишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi