PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Очиқ_мулоқот
#Мурожаат_ва_натижа

Белгиланган вазифалар бажарилдими?

Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев октябрь ойининг сўнгги ҳафтасида "Дўстлик" маҳалласи ва Ўсмат қишлоғи аҳли билан очиқ мулоқот ўтказган эди. Унда туман раҳбари маҳалладаги каттаю-кичик барча камчиликларни жойида ўрганиб, бартараф этиш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар муддат белгилаган эди.

Ваъдага вафо марднинг иши, деганларидек, бугун ҳоким яна Ўсмат қишлоғида бўлди. Фуқаролар мурожатларини тинглаш билан бирга ўтган гал берилган топшириқлар ижросини кўздан кечирди.

Одамларнинг электр энергияси билан боғлиқ мурожаатини ҳал этиш мақсадида айни вақтгача қишлоққа 40 та янги бетон устунлар ўрнатилди, 1,5 км сип кабел тортилди. Эндиги вазифа хонадонларга киритиш.

"Пискенттумангаз" филиали томонидан суюлтирилган газ таъминотини яхшилаш мақсадида 13 та хонадон эгалари билан қўшимча шартномалар тузилди. Шунингдек, шахсий газ баллонлари мавжуд шахсларнинг баллонларини расмийлаштириб, тумангаз томонидан хизмат кўрсатиш вазифаси юклатилди.

Ичимлик суви сифати СЭО ва ЖСБ томонидан ўрганиш натижаларига кўра, сифатли ва чучук сув чиқаётган қувурга кучли насос ўрнатиш ишлари бошланган. Туман ҳокимлиги томонидан зарур бўлган 1500 м сув қувури етказиб берилган.

Ҳоким ва аҳолининг жонли мулоқоти давомида мазкур чора-тадбирлар бўйича қўшимча таклифлар билдирилиб, мутасаддилар томонидан назоратга олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳоким_ва_ёшлар
#Очиқ_мулоқот

Ҳоким ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказди

Аввал хабар берганимиздек, Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев билан туман ёшларининг телеграм мессенжери орқали онлайн мулоқоти ўтказилди.

Ушбу мулоқотда туманимиз ёшлари жуда фаол иштирок этишди. Мулоқотга киришган 60 нафарга яқин ёшларнинг 40 дан ортиғи ёшлар дафтари, тадбиркорлик, таълим кредити, муддатли ҳарбий хизмат, ишга жойлашиш каби масалаларда муаммо ва таклифларини билдирдилар. Уларга туман ҳокими ва ўринбосарлари, тижорат банклари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбарлари иштирокида батафсил жавоб берилди.

Шунингдек, ёшлар кўрсатилаётган эътибор учун миннатдорчилик билдиришди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Очиқ_мулоқот

Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш йўлида

Аввал хабар берганимиздек, 18 декабрь куни Пискент туман ҳокимлигида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича тадбиркорлар билан "
Очиқ мулоқот" ташкил этилди.

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Онлайн
#Очиқ_мулоқот

Аввал хабар берганимиздек, Пискент тумани ҳокими ўринбосарлари Миршоҳид Мирюнусов, Ҳикмат Исамуҳаммедов, Ботир Шерматов ва штабдаги масъул раҳбарлар иштирокида аҳоли вакиллари билан онлайн мулоқот ўтказилди. Мулоқотда фуқаролар йўлларни таъмирлаш, сув, табиий газ, боғча ва ўзларининг бошқа мулоҳазаларини аудио суҳбатда билдиришди.

Ўртага ташланган таклиф ва мурожаат муҳокама қилиниб, ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳоким_ва_ёшлар
#Очиқ_мулоқот
#Ҳозир

Айни вақтда туман ҳокими Раҳимжон Рихсиевнинг 1-сектор ҳудудидаги ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда.

Иштирок этаётган ёшлар ўзларининг талаб ва таклифларини бемалол баён қилишлари учун мулоқот давра қуриб, самимий суҳбат тарзида ташкил этилди. Ҳоким тадбиркорликни бошлаш, деҳқончилик учун ер ажратиш, бандлик, қўшимча касб-ҳунар ўрганиш ва ўзларини қизиқтирган бошқа масалалар бўйича ёшларни саволларини очиқ айтишга чақирди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Очиқ_мулоқот
#Ҳоким_ва_ёшлар

Ҳоким ёшларга тадбиркорликни бошлаш учун мотивация берди

🔰Батафсил ўқиш⤵️
https://telegra.ph/YOshlarga-tadbirkorlikni-boshlash-uchun-motivaciya-berildi-01-28
#Сайёр_қабул
#Очиқ_мулоқот

Вилоят раҳбарларининг аҳоли билан юзма-юз мулоқоти давом этмоқда. Сайёр қабулда оқтомлик С.Ибрагимованинг ер масаласи ижобий ҳал этилиб, давлат хусусий шерикчилик асосида боғча қурилиши учун ер майдони аукцион савдоларига чиқариладиган бўлди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Очиқ_мулоқот

Тадбиркор ва ишбилармонлар учун очиқ мулоқот ташкил этилди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Очиқ_мулоқот

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Очиқ_мулоқот
#Сайёр_қабул

Бугун туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Раҳимжон Рихсиев Аҳил маҳалласи фуқаролари билан очиқ мулоқот ўтказди.

22-мактабда бўлиб ўтган қабулда 25 нафардан ошиқ фуқаролар иштирок этиб, уларнинг масала ва муаммоларини сектор раҳбарлари ҳамда коммунал соҳа, хизмат кўрсатиш ташкилотлари масъул раҳбарлари тинглади.

Мулоқот давомида фуқаролар томонидан йўл, сув, субсидия, газ, тадбиркорлик, кредит каби масалалар бўйича 18 та мурожаат йўлланди. Мурожаатларнинг 5 таси жойида ҳал этилди. Қолган масалаларни ижобий ҳал этиш юзасидан мутасадди раҳбарларга аниқ топшириқ ва муддат белгилаб, ижро учун йўналтирилди.

🎞Батафсил видеолавҳада

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Очиқ_мулоқот
#Мурожаат_изидан

Аҳоли мурожаатлари асосида Култепа маҳалласида сайёр қабул бўлиб ўтди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi