PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

⚡️Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев тадбиркорлар ва экспортёрлар билан мулоқот чоғида муҳим телефон қўнғироғига жавоб бериш учун бир дақиқагина четроққа чиқдию... мулоқотни ёритиш учун келган журналистларнинг саволларига тутилди.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#мулоқот

⚡️Зойир Мирзаев тадбиркорга: "Йил охиригача қайтараман десангиз, мен сизга 500 миллион сўмни шундоқ қарз бериб тураман. Одамларни ишлашга ўргатгунингизча.
Ўғилболача гап!"

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#онлайн

⚡️Айни дамда Бўка тумани "Бўстон" маҳалласида Бўка, Бекобод, Пискент туманлари, Бекобод шаҳар аҳолиси учун оммавий сайёр қабул ўтказилмоқда.

📌Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Судьялар Олий кенгаши, Олий суд, Бош прокуратура, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, Қурилиш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Халқ таълими вазирликлари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Марказий банк каби республиканинг 20 дан ортиқ ташкилотлари мутасаддилари ҳамда мазкур соҳаларга вилоят, туман миқёсидаги масъуллар томонидан фуқароларни қийнаётган муаммо ва масалалар ўрганилиб, ечим изланмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#онлайн

Тошкент вилоятида ёшлар билан ишлаш бўйича масъуллар ҳисоботи эшитиляпти

📍Айни пайтда Тошкент вилояти ҳокимлигида Президентимизнинг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказиляпти.

ZOOM платформаси орқали ташкил этилган йиғилишни Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошқармоқда. Унда вилоят ҳокими ўринбосарлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, ёшлар қатнашмоқда.

Батафсил

Facebook | Telegram | Instagram
#онлайн

⚡️Айни вақтда вилоят ёшлари Тошкент туманидаги амфитеатрда жам бўлишган.

🔹
Улар бу ерда 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган катта байрам тантанасига гувоҳ бўладилар.

🔹Мазкур тадбирда давлат мукофоти совриндорлари, ўрта мактабни 2021/2022 ўқув йилини олтин медал билан тамомлаган битирувчилар, спорт ва фан олимпиадаси ғолиблари ҳамда ёшлар етакчилари иштирок этмоқдалар.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#мурожаат_ва_ечим
#онлайн

⚡️⚡️⚡️Айни вақтда аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш мақсадида Чиноз туманида яшовчи фуқаролар учун оммавий сайёр қабул бошланди.

🔹
Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигидаги сайёр қабулда аҳоли бандлик, тадбиркорлик, инфратузилма, коммунал соҳалар, йўл қурилиши, соғлиқни сақлаш, моддий-кўмак, таълим каби қатор масалалар билан мурожаат қилишмоқда.

Жараёнларни ижтимоий тармоқдаги
қуйидаги ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин: 👇👇

https://fb.watch/ePhz3hWu_E/

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Очиқ_мулоқот
#Онлайн

Айни вақтда Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев Тараққиёт маҳалласида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказмоқда.

Қабулда туман ҳокими билан бирга 4-сектор раҳбари, Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Жасур Сайфиев, ҳоким ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#эътироф
#онлайн

⚡️⚡️⚡️Айни вақтда 20 август — Тадбиркорлар куни муносабати билан Президентимиз фармойишига мувофиқ мукофотланган бир гуруҳ вилоятимиз ишбилармонларига "Фаол тадбиркор" кўкрак нишонлари, шунингдек, вилоят ҳокими Фахрий Ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилмоқда.

Жараённи ижтимоий тармоқдаги мазкур саҳифа орқали
онлайн кузатиб боринг:👇👇👇

https://fb.watch/f0CKkYluLI/

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Сессия_50
#Онлайн

Айни вақтда Пискент тумани ҳокимлиги мажлислар залида олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг эллигинчи сессияси бўлиб ўтмоқда.

Унда туман сектор раҳбарлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, туман фаоллари, ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олган:

1. Жорий йилнинг ўтган даврида туманда секторлар фаолияти ҳамда корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати тўғрисида Халқ қабулхонаси мудири У.Абдуқодировнинг ахбороти.

2. Туман Халқ қабулхонасининг ахбороти юзасидан туман Сув таъминоти корхонаси раҳбари И.Қосимовнинг 2022 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи.

3. Туман умумтаълим муассасаларининг 2022-2023 ўқув йилига тайёргарлиги тўғрисида туман халқ таълими бўлими раҳбари Х.Рашидовнинг ҳисоботи.

4. Туман ички ишлар бўлими томонидан 2022 йилнинг 6 ойи давомида туман ҳудудида жиноятчиликни барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилган ишлар тўғрисида туман ИИБ раҳбари Л.Рахматуллаевнинг ҳисоботи.

5. Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман бўлимининг 2022 йил 6 ойи давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида Мажбурий ижро бюроси туман бўлими раҳбари А.Усмоновнинг ҳисоботи.

6. Туманда 2022 йилда хизматлар соҳасини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар тўғрисида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалари бўйича биринчи ўринбосари М.Мирюнусовнинг ҳисоботи.

7. Туманда “Аёллар дафтар” ва “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг фарзандларига 2022 -2023 ўқув йили учун мактаб формаси билан таъминлашга маблағ ажратиш тўғрисида туман ҳокимининг 1-ўринбосари М.Мирюнусовнинг ҳисоботи.

8. Жорий йилнинг 6 ойи давомида туманда суғориладиган майдонларнинг унумдорлигини ошириш, мелиоратив ҳолати ва сув таъминотини яхшилаш ҳамда қишлоқ хўжалигида ресурс тежовчи замонавий суғориш технологияларини жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида туман сув хўжалиги бўлими раҳбари Р.Хўжамқуловнинг ҳисоботи.

9. Ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги доимий комиссия қарорини тасдиқлаш.

10. Туман заҳирасида бўлган қишлоқ хўжалиги ер майдонларини "Е-аукцион" очиқ танлов платформасига киритиш тўғрисида.

11. Тумандаги фермер хўжалиги ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси ташкил этиш учун "Е-аукцион" очив танлов платформасига қўйилган қишлоқ хшжалиги ер майдонларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида.

12. Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сессия_50
#Онлайн

Туман Халқ қабулхонасининг ахборотида туманда ичимлик суви таъминоти юзасидан мурожаатлар келтирилди. Ушбу ахборот юзасидан туман Сув таъминоти корхонаси бош инженери 2022 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот бермоқда.