PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Долзарб_40_кунлик
#пресс_тур

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда кўчат етказиб берувчи хўжаликларининг ўрни аҳамиятли. Пресс тур доирасида Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси ва марказий ОАВ журналистлари билан биргаликда Тошкент давлат ўрмон хўжалиги Дўнгқўрғон ўрмон бўлимида бўлдик.

Ўрмон хўжалиги кўчатзорида 700 мингдан ортиқ 20 турли ноёб дарахт ва бута ниҳоллари парваришлаб, ташкилот ва корхоналарга кўкаламзорлаштириш учун етказиб берилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Миллий_ўйинлар
#Сайил
#Пресс_тур

Бир томонда сайил, бир томонда кўпкари, полвонлар ҳам гиламда бел олишмоқда.

Бир тарафни эса оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерлар эгаллаган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Пискент_тарихидан_лавҳалар
#Пресс_тур

Кўҳна Пискентимизнинг ҳар бир гўшаси узоқ ўтмишдан сўзлайди. Ҳар бир тепалиги қаърида сирлар яширин. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан Ўзбекистон тарихи телеканали, журналист ва тарихчилар иштирокида пресс тур ташкил этилди. Унда қадимий "Мингтепа" ва "Оқтепа" маҳаллалари ўрганилиб, кўҳна манзилларнинг бугунги ҳаёти тасвирга олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сессия
#Мурожаат
#Пресс_тур

Шунингдек, мурожаатномада келтириб ўтилган аҳоли бандлигини ва уй-жой билан таъминлаш борасида олиб борилган ишлар бўйича ҳудудларга пресс тур ташкил этилди. Унда журналистлар амалга оширилаётган қурилишлар ва янги лойиҳалар билан яқиндан танишдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#пресс_тур

ОАВ вакиллари Нурафшондаги бунёдкорлик ишлари билан танишмоқда

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Пресс_тур

Бугун Пискент туманида аҳоли бандлиги ва уй-жой билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича ОАВ ходимлари учун пресс тур ташкил этилди.

Илк манзил "Lotus tekstil" МЧЖ бўлди. Юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотларнинг самараси ўлароқ ташкил этилган ушбу корхона туркиялик инвестор Али Эрдем Шимшек томонидан 300 минг доллар маблағ эвазига фаолият бошлаган. Корхона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган, 300 нафар иш ўрни яратиш салоҳиятига эга.

Айни вақтда мазкур корхонада 120 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган. Яна 180 та бўш иш ўрни мавжуд.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#айнидам
#пресс_тур

📌Бугун Пискент туманида аҳоли бандлиги ва уй-жой билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича ОАВ ходимлари учун пресс тур ташкил этилди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#пискент
#пресс_тур

Пресс тур давомида режада йўқ ажойиб воқеа, инсон қадри улуғ деган ғоянинг яққол исботини кўрдик.

Текстил фабрикасида ишлаётган Ўғилой ая Тоирхонова 62 ёшга тўлиши муносабати билан корхона раҳбарияти томонидан анвойи гуллар совға қилиниб, моддий рағбатлантирилди.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Пресс_тур

Журналистларнинг навбатдаги манзили "Ғайрат" маҳалласидаги иссиқхоналар бўлди.

Пискент тумани ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган мазкур камхарж иссиқхоналар Жанубий Корея технологияси асосида иситиш манбасиз бўлиб, уч қават плёнка остида совуқ кунларда ҳам қуёш нури мевалар етилиши учун етарли бўлади. 10 гектар майдонда барпо этилган 100 та иссиқхона тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги бўлган фуқароларга 10 сотиҳдан 10 йил муддатга ижара асосида берилмоқда.
Мутахассислар томонидан совуққа чидамли "Солл хьянг" навли қулупнай экилиб, суғориш тизимлари билан бирга тайёр ҳолда топширилган.

Иссиқхонадаги ишлар, ҳосилга кирган кўчатлар ва кутилаётган фойда ҳақида журналистларга фойдаланувчиларнинг ўзлари сўзлаб бердилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Пресс_тур

Бугун Пискент тумани ҳокимлиги томонидан ОАВ вакиллари, блогерлар учун туман тарихига оид пресс тур ташкил этилди.

Ўзбекистон тарихи, Менинг юртим телеканаллари, Тошкент ҳақиқати, Пискент ҳаёти газеталари, Тарих чорраҳасида канали ижодкорлари
пресс тур давомида туманнинг тарихий обьектлари, асрга тенгдош инсонлари билан яқиндан танишдилар.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi