PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#кун_тартиби
#мурожаат

https://youtu.be/htzrSyhwlgg

⚡️Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев вилоятдаги 1020 та маҳалла фуқаролар йиғинига сайланган раисларни қутлаб, улар олдидаги долзарб ва муҳим вазифаларни яна бир бор қайд этиб ўтди.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Мурожаат

Пискент тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Жасур Сайфиевнинг тадбиркорларга МУРОЖААТИ

📊Соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида 177 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 268 нафар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи 155 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди.

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мурожаат_ва_ечим

⚡️Олис қишлоқ аҳли ҳузурида навбатдаги сайёр қабул

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Мурожаат_изидан

Пискент тумани марказида жойлашган Пахта тозалаш заводи аҳоли яшаш пункти орасида бўлгани кўплаб мурожаатларга сабаб бўлган, заводни кўчириш масаласи режалаштирилган эди.

Бугун туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев вилоят Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи Фарҳод Тажибоев, туман ҳокими ўринбосари Ботир Шерматов, туман СЭО ва ЖС бўлими бошлиғи бошлиғи Дилобар Рустамова ҳамроҳлигида Култепа маҳалласи худудида пахта тозалаш заводи учун мўлжалланган жой ўргандилар.
Заводнинг схематик жойлашуви, қайта ишлаш ускуналари ўрнатилиши, аҳоли яшаш пунктидан 500-700 метр масофада эканлиги мутахассислар билан муҳокама этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_ва_натижа

Чимқўрғон ва Сувти маҳаллалардаги ёғингарчиликдан зарар кўрган аҳоли вакиллари туман ҳокимига ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Ушбу хонадонларни таъмирлаш учун туман ҳокимлиги ва Молия бўлими томонтдан цемент, шифер ва бошқа қурилиш ашёлари етказиб берилди.

Каналга уланиш
⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_изидан

Пискент тумани Култепа маҳалласида истиқомат қилувчи А.Парпибоев деҳқон хўжалиги ташкил этиш ҳамда “Саховат бройлер” паррандачилик корхонаси чиқиндиларидан шикоят қилиб, мурожаат қилган эди.

Туман ҳокими тегишли мутахассислар иштирокида А.Парпибоев билан суҳбатлашиб, масалани ижобий ҳал этиш чораларини белгилаб олдилар. Деҳқон хўжалиги учун мўлжалланган ер майдони ўрганилди. Ерга оид амалдаги қонун доирасида аукцион тартибида ҳарид қилиниши А.Парпибоевга мутахассис маслаҳати берилди. Шунингдек, паррандачилик корхонаси бўйича туман Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан назорат тадбирлари ўтказилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат
#Брифинг

Ватанга хизмат қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир!


Пискент тумани Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Азамат Тошматов туман аҳлига мурожаат қилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_изидан

Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев мурожаат изидан Зоминовул маҳалласида ижтимоий соҳа объектларида олиб борилаётган қурилиш ишларини назорат қилмоқда

Бугун туман ҳокими Р.Рихсиев, туман ҳокими ўринбосари Б.Шерматов, мутасадди раҳбарлар билан «Обод қишлоқ» дастури доирасида Зоминовул маҳалласида қурилаётган боғча, йўл таъмирлаш ишларининг боришини кўздан кечирди.

Назорат давомида қурилиш меъёрларига риоя этилганлиги, белгиланган муддатларда битириш имкониятлари таҳлил қилинди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат

Бугун туман ҳокими Тараққиёт маҳалласидан келган бир гуруҳ аёлларнинг мурожаатларини тинглади.

Тараққиёт маҳалласи хотин-қизлари маҳаллада боғча, ичимлик суви, электр таъминотидаги муаммолар тўғрисида қатор саволларини бердилар. Туман ҳокими Р.Рихсиевнинг сўзларига кўра, Тараққиёт маҳалласида болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражаси паст. Қамровни яхшилаш мақсадида маҳаллада айни вақтда 150 ўринли янги боғча қурилмоқда. Аҳоли талаб ва таклифлари асосида қурилиш ишлари назоратга олинган ва сентябрь ойида битказиш режалаштирилган.

Шунингдек, Сув таъминоти корхонаси раҳбари И.Қосимовга янги қурилган иморатлардан иборат кўчага янги сув тармоғи тортишда амалий ёрдам бериш топшириғи юклатилди.
Электр кучланишини яхшилаш, чиқиндиларни олиб чиқиб кетишга оид масалаларда ТЭТК ва “Тоза ҳудуд” корхоналари раҳбарлари жойига бориб, мурожаат қилган аҳоли вакиллари билан мулоқот ўтказиши, уларни қийнаётган масалани ҳал этиш чораларини кўриши белгиланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi