PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.79K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#кун_тартиби

⚡️Анъана давом этади: бугун ҳам тадбиркор ва экспортёрлар мурожаатлари тингланиб, мавжуд муаммоларга ечим изланди

🔹
Хабар берганимиздек, анъанага мувофиқ, бугун ҳам Ўрта Чирчиқ тумани, "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан тадбиркор ва экспортёрларнинг соҳадаги мавжуд муаммоларини бартараф этиш, таклифларини ўрганиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди.

🔹Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур
масалага бевосита алоқадор ва даҳлдор ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирок этишди.

🔹150 дан ортиқ тадбиркорларнинг савдо-сотиқ, банк кредити, солиқ тўловларидаги муаммолари, ер ажратишдаги масалалар ўртага ташланиб, масъуллар иштирокида муҳокама қилинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#кун_тартиби
#мурожаат

https://youtu.be/htzrSyhwlgg

⚡️Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев вилоятдаги 1020 та маҳалла фуқаролар йиғинига сайланган раисларни қутлаб, улар олдидаги долзарб ва муҳим вазифаларни яна бир бор қайд этиб ўтди.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шаҳарсозлик
#кун_тартиби

⚡️⚡️⚡️Бугун вилоят сектор раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари ва тегишли масъуллар "Нурафшон бизнес сити"да олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш жараёнларини яна бир бор кўздан кечиришди.

➡️
Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#кун_тартиби

Айни дамда Тошкент тумани аҳолиси учун навбатдаги оммавий сайёр қабулимиз давом этмоқда.

Қабулга туманнинг турли ҳудудларидан 400 дан ортиқ мурожаатчилар келишган. Уларни ўйлантириб келаётган муаммоларни бугун тегишли мутасаддилар билан бафуржа кўриб чиқиб, ижобий ҳал этиш ҳаракатидамиз.

Сайёр қабул жараёнини ижтимоий тармоқларимиз орқали жонли кузатиб боришингиз мумкин:⬇️

https://fb.watch/eYupvDeikd/

https://instagram.com/zoyir_mirzayev/live/18010305136415110?igshid=YmMyMTA2M2Y=

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

"Давлат тизими ишлаётганини кўрсатиб берсангиз, одамларнинг кайфияти ўзгаради..."

Бугун матбуот ва ахборот соҳасида олдимизда ҳали қилиниши керак бўлган ишлар кўп. Шу мақсадда вилоятимиздаги соҳа вакиллари билан йиғилиб, айнан шу масалалар ҳақида фикрлашдик. Ахборот хизматлари учун шарт-шароитлар яратиш, даврий нашрлар фаолиятини тубдан яхшилаш, соғлом ахборот муҳитини барқарор ривожлантириш борасида кўплаб таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

Ўрта Чирчиқ тумани, "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида автомобилларга газ қуйиш шохобчалари вакиллари, тегишли мутасаддилар иштирокида табиий газ, электр энергияси таъминотини иқтисод қилиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказдик.

Мулоқотда автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида газни иқтисод қилиш, ҳудудларга табиий газ етказиб беришни узлуксизлигини таъминлаш, шунингдек, куз-қиш мавсуми даврида табиий газ ва электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш юзасидан фикр алмашдик.

Йиғилиш давомида мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида йирик истеъмолчи корхоналар ҳамда газ шохобчаларига етказиб берилиши режалаштирилган табиий газни 25-30 фоизгача иқтисод қилишни амалга ошириш юзасидан тадбиркорлар таклифлари тингланди.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

Бугун вилоят мутасаддилари ҳамда туман ва шаҳар раҳбарлари билан ўтказган мулоқотимизда иккита муҳим масалага алоҳида тўхталдик.

Яширишнинг ҳожати йўқ, жойларда бўлганимизда айрим маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар мавжуд қабристонларни кенгайтириш учун ер ажратиш масаласида кўп-кўп мурожаатлар қилишаяпти. Буни жуда тўғри тушунишимиз керак, бу ҳаёт, ҳар бир тирик жоннинг борар манзили шу.

Афсуски, кейинги пайтларда ҳар нимага топилган ер қабристонларга "топилмай" келди. Ахир, бу кутиб турадиган масала эмас-ку.

Шу сабабли, аниқланган ҳолатлар ва қилинган мурожаатларга кўра, вилоятдаги 47 та қабристонга қўшимча ер ажратиш масаласини уч кун ичида ваколатимиз доирасида ҳал этишга қарор қилдик. Керак бўлса, буни ҳукумат даражасига ҳам олиб чиқамиз.

Яна бир масала бугун ниҳоятда долзарбдир. Бу ҳам бўлса, хонадонларни қуёш батареялари билан таъминлаш орқали уларнинг электр тежамкорлигига эришишдир. Биз бошламасига 100 та эҳтиёжманд оилани танлаб олиб, керакли маблағни ажратиб, уларга ана шундай қурилмаларни ўрнатиб бериш ниятидамиз. Бу оилаларга жуда яхши ижтимоий ҳимоя бўлади, албатта.

Муҳими, бу ташаббус ўзига хос кичик бир тажриба ҳамдир. Келгусида бутун-бутун ҳудудларни мана шундай қулай энергия таъминоти билан таъминлаш бўйича катта-катта режаларни амалга оширишимизда бу тажриба жуда асқотади.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби

Ижтимоий тармоқлар бугун катта кучга айланди. Айниқса, халқ ўз фикрини тармоқда ёзаётганда биз раҳбарлар фаол бўлишимиз, ўзимиз жавоб йўллашимиз шарт, деб ўйлайман.

Мен ҳам фаолиятим давомида тармоқлардаги саҳифамда қолдирилаётган изоҳларни ўқиб, имкон топдим дегунча муносабат билдириб боришга ҳаракат қиламан. Бу ҳам халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотнинг ўзига хос, ноёб услуби, деб ҳисоблайман.

Айниқса, шу кунларда халқимизнинг ҳар бир фикри ва мурожаатини назардан қочирмаслик ҳамда амалий ёрдам беришни ўзимнинг муқаддас бурчим, деб биламан.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM