Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#хотин_қизлар_қўмитасида

⚡️Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган 79-сонли видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси бўйича Олмалиқ шаҳрида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

👩🏻‍💻 Жумладан, бугундан бошлаб Тошкент Давлат Техника университетининг Олмалиқ филиалида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар орасидан АКТ соҳасида ишлашни режалаштираётган аёллар учун “Компьютер саводхонлиги" бўйича ўқув машғулотлари йўлга қўйилди.

📌Республика Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Карима Норқулова, Касаба уюшмалари Федерацияси масъул ходими Ҳаётулла Мадаминов, шаҳар МОҚҚБ томонидан "Аёллар дафтари"га рўйхатга олинган хотин-қизлар учун ҳуқуқий, психологик, тиббий ёрдам бўйича ўқув семинари ҳам ташкиллаштирилди.

@Olmaliq_shahri
#ёшлар_дастури_амалда

Бугун шаҳримизнинг ОКМК “Металлург" ўйингоҳида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, шаҳар Мудофаа ишлари бўлими ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида “Эр йигитнинг эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлур"!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик руҳида маданий-маърифий, кўргазмали тадбир ўтказилди.

Тадбирда ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси, Мудофаа вазирлиги фахрий қоровулининг кўргазмали чиқишлари намойиши ўтказилди.

Тадбир ёшларда катта таассурот қoлдирди.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мурожаатнома
#ОАВ_нигоҳида

Жорий йил 12 декабрь куни Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг 18-сессиясида Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар ва 2021 йилдаги истиқболли режалар ўқиб эшиттирилди.

Мурожаатда айтилганидек, бугунги кунда шаҳарда 1461 та корхона мавжуд бўлиб, уларнинг 553 таси йирик саноат корхоналаридир. Мазкур корхоналар томонидан йилига 19 трлн 29 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Шундан 4 млн 76 минг АҚШ долларлик маҳсулот хорижга экспорт қилинади.

2021 йилда шаҳарда ишлаб чиқаришга қаратилган 162 млрд 100 млн сўмлик 6 та йирик ҳамда 33 та 37 млрд 872 млн сўмлик хизмат кўрсатишга мўлжалланган лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган.

Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 635 та янги иш ўрни ташкил этилади.

@Olmaliq_shahri
#фармон_ва_ижро

Тошкент вилоятида 58 та давлат корхонаси хусусийлаштирилади

Кеча Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан брифинг ва тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.

Брифингда агентликнинг вилоят бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Рустамов томонидан айтилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6096-сон Фармонига мувофиқ, Тошкент вилоятида 58 та давлат активлари ва объектлар хусусийлаштирилиши белгиланган.

Вилоятда 4 та (“Ўзбеккимёмаш заводи” АЖ, “Тўйтeпа мeталл қурилмалари” АЖ, “Академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Қибрай шароб илмий-экспериментал корхонаси” ДУК, “Мева-шарбат илмий экспериментал” ДУК) давлат активларини хусусийлаштириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб, тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Шундан “Тўйтeпа мeталл қурилмалари” АЖ 5 йил муддатда 4 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ҳамда 20 млрд сўм миқдорида сотиб олиш шарти билан “KRANTAS GROUP” МЧЖга сотилди.

“Сижжак”
, “Белдирсой оромгоҳи”, “Чорвоқ оромгоҳи” дам олиш масканлари ва “Бургалик” дам олиш оромгоҳи кўчмас мулк объектлари алоҳида ёндашув асосида хусусий секторга сотилиши кўзда тутилган.

Бугунги кунда “Белдирсой оромгоҳи” ҳамда “Чорвоқ оромгоҳи” дам олиш масканларида баҳолаш ишлари якунланиб, оммавий савдога чиқариш ишлари амалга оширилмоқда. “Сижжак” ва “Бургалик” дам олиш оромгоҳлари хатлов олди ишлари олиб бориляпти.

Ҳудудларда жами 39 та, шундан 7 та алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва шароб савдо корхоналари, 1 та ёғ-мой корхонаси, 1 та компьютер маркази, 30 та бошқа соҳа корхоналарининг давлат улушлари тўлиғича оммавий савдолар орқали хусусий секторга сотилади.

Бундан ташқари, Фармон билан қамраб олинмаган, бироқ хусусийлаштирилиши режалаштирилган вилоятимиздаги 200 та корхона ва кўчмас мулк объектлари оммавий савдоларга чиқарилади.

Жумладан, 99 та корхона аввал қабул қилинган қарорлар доирасида сотилади. 101 та кўчмас мулк (ер майдони 5 минг кв.м.гача бўлган) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида сотилиши кўзда тутилган.

@Olmaliq_shahri
#жараён

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан брифинг ва тадбиркорлар билан учрашув жараёнидан фотолавҳалар

@Olmaliq_shahri
#музокара

Айни вақтда Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов туркиялик инвесторлар билан Олмалиқ шаҳрига кўп қаватли замонавий уй-жой қуриш бўйича музокара ўтказмоқда.

- Шаҳримизда хонадонларга бўлган талаб кўп, инфраструктура ҳам ривожланган. Аҳолига ҳар томонлама қулай шарт-шароит яратиш, хонадон харид қилиш учун банкларимиз ҳам ёрдам беришга тайёр, - деди ҳоким инвесторларга.

@Olmaliq_shahri
#Эълон
#Ёшлар_бандлигини_таъминлаш

❗️Тошкент вилояти Транспорт бошқармаси ёшларни транспорт соҳасида иш билан банд қилиш мақсадида йўловчи ташиш йўналишларида фаолият кўрсатаётган корхоналарга ҳайдовчилик вазифаларига таклиф этади.

👉Талабгор бўлган ёшлар ушбу ҳаволага ўтиб, очиқ тендер шартлари билан танишишлари мумкин.

📌Шунингдек, ушбу рўйхатдаги йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерда талабгор сифатида иштирок этиш истагида бўлган юридик шахслар ҳамда ихтиёрида автобус, микроавтобуслар бўлган ёш тадбиркорларни Тошкент вилояти транспорт бошқармасига мурожаат этишларини сўраймиз.

📞Ёш тадбиркорларга очиқ тендер ўтказилиш тартиби ва талаблари бўйича Тошкент вилояти Транспорт бошқармаси томонидан зарур бўлган барча маълумотлар берилади.

🕹Мурожаат учун манзил: Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Бектемир МФЙ, Бекшоҳ кўчаси 189 уй.

☎️Маълумот учун телефон: (+99871) 202-05-00 (213).

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube