#таълим
#китоб_ярмаркаси
📌Шаҳримиздаги барча мактабларда «Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан» акцияси доирасида китоб ярмаркалари ташкиллаштирилмоқда. Ушбу ярмаркаларда Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси, Халқ таълими бўлими, Ёшлар агентлиги шаҳар бўлими, корхона-ташкилотлар, депутатлар ҳамда ота-оналар фаол иштирок этишмоқда.
📍Хусусан, 20-сонли ИДУМда бўлиб ўтган ушбу ярмарка доирасида мактабнинг ҳомий ташкилоти ОКМК МБФ маъмурияти Т.Хайитов, У.Алимов, Б.Собиржонов, шаҳар Кенгаши депутати Р.Сидиқовлар иштирок этиб, 60 номдаги бадиий китоблар совға қилишди.
📍Увайсий МФЙ раиси ва фаоллари ҳам турли мавзудаги китоблардан 20 дона, мактабнинг собиқ битирувчилари эса 30 дона қизиқарли бадиий китоблар совға қилишди.
📚17-мактабда бўлиб ўтган ярмаркада эса "Бухоро мактаби" ўқув маркази раҳбари Азизбек Ибрагимов мактаб кутубхонасига 30 номдаги турли мавзулардаги бадиий адабиётларни туҳфа қилди.
@Olmaliq_shahri

#cессия19
Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг XIX сессияси бўлиб ўтди.
Сессия аввалида Кенгаш раиси Қобил Ҳамдамов томонидан кун тартибини тасдиқлаб олиш юзасидан киритилган масалалар ўқиб эшиттирилди.
Яъни, вилоят ҳокими Рустам Холматов раислигида жорий йилнинг 12 декабрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида коррупцияга қарши курашиш бўйича Олмалиқ шаҳрида олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар;
Карантин даврида ишга жойлаштирилган, ўз иш жойига тикланган, ўзини-ўзи банд қилган ва доимий даромад манбаига эга бўлган оилаларни уларнинг розилиги асосида камбағаллликни қисқартириш бўйича "темир дафтар"дан чиқариш;
Шаҳардаги 6, 7, 9, 12, 13, 23, 32-МТТ фаолиятини йўлга қўйиш чоралари тўғрисида;
Олмалиқ шаҳрида 2020 йил яратилган янги иш ўринлари ва 2021 йил яратиладиган янги иш ўринларини ташкил этиш чоралари;
Сессиялар оралиғида қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш тўғрисида.
Депутат Улуғбек Фаёзов томонидан кун тартибидаги тўртинчи масала масъуллар томонидан Кенгашга 7 кун аввал киритилмаганлиги сабабли, навбатдаги сессияга қолдириш таклифи билдирилди. Депутатлар таклифни бир овоздан тасдиқлагач, бандлик хусусидаги масала навбатдаги сессияга қолдирилди.
Қолган барча масалалар юзасидан сектор раҳбарлари ва масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари ўқиб эшиттирилиб, депутатлар томонидан муҳокама қилингач, бир овоздан тасдиқланди.
Тасдиқланган масалалар бўйича Кенгаш томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

#ижтимоий_маънавий_муҳит
Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида бугун шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов ҳамда вилоят Халқ таълими бошқармаси вакили бошчилигида умумтаълим мактаблари директорлари ва масъул раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Фуқароларнинг халқ таълими бўйича мурожаатларини таҳлил қилиш, ижро интизоми, мактаблардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, таълим сифатини ошириш каби масалалар юзасидан бўлиб ўтган йиғилиш кескин танқидий руҳда бўлиб ўтди.
Ўқувчиларидан асоссиз турли йиғимлар йиғилаётганлиги, таъмагирлик ҳолатлари бўйича ижтимоий тармоқларга тушган мурожаатларни ижобий ҳал этиш бўйича айрим мактаб раҳбарлари огоҳлантирилди.
1, 22-сонли умумтаълим мактабларидаги айрим синфларнинг яхши исимаётганлиги бўйича мактаб директорлари лоқайд қараганлиги танқид остига олинди.
Мактаб жамоасининг мурожаатларини тинглаш, ота-оналар билан ўзаро муносабатни тўғри йўлга қўйишда педагогик маҳоратни ошириш тавсия этилди.
Йиғилиш якунида шаҳар ҳокими томонидан кун тартибидаги масалалар бўйича масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов томонидан мактаб директорлари билан бўлиб ўтган йиғилишдан фотолавҳалар