Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#таълим
#сайёр_қабул

❇️Бугун, яъни 15 декабрь куни шаҳримиздаги 18-сонли умумтаълим мактабида ота-оналар, педагог-ходимлар ҳамда кенг жамоатчилик учун сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабул жараёнида Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Муборак Дадахўжаева, Тошкент вилояти ”Ёшлик“ жисмоний тарбия ва спорт жамияти Тошкент вилояти минтақавий бўлим раиси ўринбосари Дониёр Қурбонов ҳамда шаҳар Халқ таълими бўлими раҳбари Ленура Байдуллаевалар томонидан 10 дан ортиқ мурожаатлар ўрганилди.

❇️Шаҳар таълим тизимидаги масала ва мурожаатларнинг аксарияти умумтаълим муассасаларига ишга жойлашиш, фарзандларини мактабдан мактабга кўчириш, иш жойини ўзгартириш ва бошқа йўналишларда бўлиб, мутасаддилар томонидан барча мурожаатлар назоратга олинди.

@Olmaliq_shahri
#таълим
#спорт

📌Бугун шаҳримиздаги 20-сонли ИДУМда ўсмир қизлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича вилоят биринчилиги бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарлари иштирок этишди.

📍”Ёшлик“ жисмоний тарбия ва спорт жамияти томонидан ўтказилган қизлар ўртасидаги волейбол спорт тури бўйича Тошкент вилояти биринчилигида
🥇Қуйичирчиқ тумани 1-ўринга;
🥈Бекобод шаҳри 2-ўринга;
🥉Оҳангарон шаҳри 3-ўринга
сазовор бўлишди.

🏆Мусобақа ғолиблари ”Ёшлик“ жисмоний тарбия ва спорт жамияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

@Olmaliq_shahri
#ёшлар_дастури_амалда

ЭРТАМИЗ ЭГАЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Ҳарбий прокуратура органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларга доир бешта муҳим ташаббуси ижроси доирасида ёш авлодни ватанпарварлик ва бурчга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини, китобхонликка, адабиёт, санъатга муҳаббатини юксалтириш, бандлигини таъминлаш борасидаги амалий тадбирлар давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Шухрат Узаков ташаббуси билан бугун шаҳримиз ёшлари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот тарзида учрашув, оммавий қабул ва бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Олмалиқ кон-металлургия комбинати маданият саройида сектор раҳбарлари, мудофаа ишлари бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, бандликка кўмаклашиш маркази, банк муассасалари, қатор ташкилотлар ва жамоатчилик вакиллари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда асосан марказдан олисда яшовчи банд бўлмаган 200 нафарга яқин ёшлар иштирок этди.

Тадбирда Ш.Узаков ёшларимизга давлатимиз раҳбари томонидан кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик, уларнинг ўз қобилияти ва салоҳиятини намоён қилишлари учун яратилган шароит ва имкониятлар кўламини ёшлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари амалий кафолатининг ҳаётий ифодасидаги аниқ мисоллар билан атрофлича тушунтириб ўтди.

Учрашувда ёшларнинг муаммолари, таклиф-мулоҳазалари тингланди ва жами қабул қилинган 47 та, жумладан, банк-кредит йўналишида 10, ҳарбий соҳа бўйича 3, ишга кириш масаласида 16, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш юзасидан 7 ва бошқа масалаларда 11 та мурожаат ижобий ҳал қилиш масаласини қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун назоратга олинган ҳолда масъулларга йўналтирилди.

Ишлаш истагидаги ёшлар шу куни меҳнат ярмаркасига жалб этилиб, уларга маълумоти ва мутахассислигига мос келадиган бўш иш ўринлари таклиф этилди.

Кўзланган мақсад – Президентимизнинг ёшларга доир бешта муҳим ташаббуси ижросини ҳам марказдаги, ҳам чекка, олис ҳудудларда яшовчи ёшларга бир хилда татбиқ этилишига эришиш, ёшларнинг ўз имкониятларини тўлиқ рўёбга чиқаришлари учун тенг асосларда, қонунийлик ва ижтимоий адолат тамойилларига амал қилган ҳолда ҳуқуқий кўмак ва амалий ёрдам кўрсатиш, бу борадаги уларнинг мурожаатлари ва муаммоларини мутасаддилар билан ҳамкорликда, ҳамжиҳатликда ва албатта, қонунчиликда белгиланган тартибда ижобий ҳал қилиш чораларини кўришдан иборат.

@Olmaliq_shahri
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида қишга тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш масалалари танқидий таҳлил қилинмоқда.
– Менга баландпарвоз гаплар ва рақамлар керак эмас. Жойлардаги раҳбарларнинг ишлари натижасига ижтимоий тармоқларда халқимиз ўзи холис баҳо бермоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.
Энергия ресурслари таъминотини яхшилаш чоралари белгиланди, талон-тарожликларга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева проходит видеоселекторное совещание по вопросам устранения недостатков, допущенных при подготовке к зиме.
- Мне не нужны высокопарные слова и цифры. Наш народ сам в социальных сетях дает объективную оценку работе руководителей на местах, - сказал Шавкат Мирзиёев.
На совещании определяются меры по улучшению энергоснабжения, обсуждаются вопросы противодействия хищениям энергоресурсов.

#Mirziyoyev #videoselektor #qish #tahlil

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter