Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.03K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира

📌9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Олмалиқ шаҳрида истиқомат қилаётган II Жаҳон уруши фахрийлари ҳолидан хабар олинмоқда.

🎞Мазкур жараёнлар "Ўзбекистон 24" ижодкорлари этиборида.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#хотира

Олмалиқ шаҳри 7-умумтаълим мактабида фаолият юритган фахрий муаллим-устозлар хотирасига...

@Olmaliq_shahri
#хотира_ва_қадрлаш

Куба президенти Фидел Кастро Рус тан олган, Россия эстрада юлдузи Алла Пугачёва таъзим қилган, украиналик ака-ука боксчи Кличколар отаси сифатида кўрадиган, саховатпешалик бўйича дунёга донғи тарқаган инсон…

Шунча ишларни бажариб юрган Алланияз мактабдаги дарсларини бирон маротаба бўлсаям қолдирмаган. Ҳаттоки, бир вақтлари туман мактабларида инглиз тили фани ўқитувчиси етишмай қолган. Шундай пайтларда ораси 4-5 км келадиган 3 та мактабларга қатнаб ишлашига тўғри келган ва у буни доимо уддалаб келган. Яна мактаблар орасига пиёда қатнаган. Мана шу касбида у 42 йил фаолият юритган.

БАТАФСИЛ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#хотира

Олмалиқ шаҳар, 22-умумтаълим мактабининг 7-«М» синф ўқувчиси Саидаъзимхон Умархўжаевнинг «АЖДОДЛАРГА МУНОСИБ АВЛОД БЎЛАЙЛИК» мавзусидаги видеоролиги.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#хотира

Бундан 3 йил аввал 18-умумтаълим мактаби раҳбари, минг-минглаб ёшларга таълим-тарбия берган устоз Топилова Нортожи Нишонбоевнани Олмалиқда танимайдиган инсон бўлмаса керак.

Бугун устоз орамизда йўқ. Аммо унинг меҳнати, номи дилларда мангу яшайди.

@Olmaliq_shahri
#Ғалаба_75
#Хотира

Вилоятимизда “Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда фашизм устидан қозонилган буюк ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан тантанали расмий маросим ўтказилди

♦️Нурафшон. Бугун мамлакатимизда бўлгани каби Тошкент вилоятининг маъмурий маркази ҳам байрам кайфиятига чулғанган.

🎉🎉Марказий кўчалар, ташкилот ва муассасаларнинг пештоқлари хотира ва қадрлаш байрами моҳиятини акс эттирган шиорлар, тарғибот материаллари билан безатилган.

❇️Эрталабдан вилоят ҳокимлиги мажлислар залига маросим иштирокчилари – икинчи жаҳон урушида Ватан озодлиги учун жанг қилган, уруш ва меҳнат фронтида мардонавор курашган бир гуруҳ юртдошларимиз ташриф буюра бошлади.

😊 Фахрий меҳмонларни тантановор мусиқа садолари остида вилоят ҳокими Рустам Холматов, сектор раҳбарлари иззат-икром билан кутиб олишди.

👉Батафсил

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#хотира

🔰 Бугун Олмалиқ шаҳар Ахборот кутубхона марказида Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси, шаҳар Ахборот кутубхона маркази ҳамкорлигида тинчликпарвар сиёсатчи, мустақил Ўзбекистон давлати асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 83 йиллиги муносабати "Буюк ибрат тимсоли" мавзусида хотира кечаси ташкил этилди.

@Olmaliq_shahri
#хотира_кечаси

⚡️Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси, шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти, шаҳар Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда вилоят 80-сонли кар ва заиф эшитувчилар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 83 йиллиги муносабати билан “Ислом Каримов – маънавий юксалиш ташаббускори" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

♻️Тадбирда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига оид махсус видеолавҳа намойиш этилди.

@Olmaliq_shahri
#эҳтиром
#хотира

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан марказий кўчаларга шаҳримизда истиқомат қилувчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари акс эттирилган баннерлар ўрнатиб чиқилди.

@Olmaliq_shahri
#хотира
#фоторепортаж

⚡️Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтган байрам тадбиридан фоторепортаж

Фото муаллиф: Воҳиджон Тўраев

@Olmaliq_shahri
#хотира
#фоторепортаж

⚡️Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтган байрам тадбиридан фоторепортаж

Фото муаллиф: Воҳиджон Тўраев

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#хотира

⚡️ Олмалиқ шаҳрида 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан байрам тадбири кенг нишонланди.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира

Аъмолимиз эзгулик бўлсин!

⚡️Ўтган йили иккинчи жаҳон уруши устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги арафасида уруш қатнашчиси Абдураҳим ота Мавлоновнинг хонадонида бўлиб, суҳбатлашган эдик. Уруш даҳшатлари ҳақида сўзлаб берган отахоннинг хотираларини тинглаб, беихтиёр бугунги осойишта кунларимизга шукрона келтиргандик.

Бугун Абдураҳим отанинг охиратга рихлат қилганларини эшитиб, кўзимизга ёш келди. Ҳа, ўлим - ҳақ. Барчамизнинг бошимизда бор у. Буни унутишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ. Бунинг ҳикмати шуки, ўткинчи дунёда ортимиздан фақат ва фақат яхши амалларимиз қолади. Шундай экан, барчамизга Абдураҳим отанинг ёшига етиб юриш ва ортимиздан у каби яхши ном қолдириш насиб этсин.

Отахоннинг охиратлари обод бўлсин!

С.Якупбекова, Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси раҳбари, шаҳар Кенгаши депутати.

@Olmaliq_shahri
#хотира

Бугун Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти, марҳум Давлат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг туғилган куни.

@Olmaliq_shahri
#Хотира_ва_қадр
#Эҳтиром

Тинчлик - бебаҳо неъмат. Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкент вилояти ва шаҳримиз сектор раҳбарлари тинчлик учун курашган II жаҳон уруши фахрийлари Марина Брюховецкая ва Анна Сидорюкнинг хонадонларида бўлдилар.

Уларга муносиб эҳтиром кўрсатилиб, сенатор, ОКМК АЖ бошқарув раиси Абдулла Хурсанов, вилоят ҳокими ўринбосари Музаффар Файзиев ва сектор раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти йўллаган табрик хати ҳамда зарҳал эсдалик монументи тантанали тарзда топширилди. Шунингдек, фахрийларнинг ҳар бирига 15 миллион сўм пул мукофоти ҳамда Тошкент вилояти ва шаҳар ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.

Маданият бўлими хонандалари ва фаол ёшлар иштирокида фахрийлар хонадонида концерт дастурлари намойиш этилди. Улар меҳмонларга урушнинг суронли йиллари тўғрисида, тинчликдек улуғ неъматнинг қадри ҳақида ҳикоя қилиб бердилар.

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri