#Хотира_ва_қадр
#Эҳтиром
Тинчлик - бебаҳо неъмат. Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкент вилояти ва шаҳримиз сектор раҳбарлари тинчлик учун курашган II жаҳон уруши фахрийлари Марина Брюховецкая ва Анна Сидорюкнинг хонадонларида бўлдилар.
Уларга муносиб эҳтиром кўрсатилиб, сенатор, ОКМК АЖ бошқарув раиси Абдулла Хурсанов, вилоят ҳокими ўринбосари Музаффар Файзиев ва сектор раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти йўллаган табрик хати ҳамда зарҳал эсдалик монументи тантанали тарзда топширилди. Шунингдек, фахрийларнинг ҳар бирига 15 миллион сўм пул мукофоти ҳамда Тошкент вилояти ва шаҳар ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.
Маданият бўлими хонандалари ва фаол ёшлар иштирокида фахрийлар хонадонида концерт дастурлари намойиш этилди. Улар меҳмонларга урушнинг суронли йиллари тўғрисида, тинчликдек улуғ неъматнинг қадри ҳақида ҳикоя қилиб бердилар.
Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri