Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.06K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
112 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ғалаба_75
#маънавият

Олмалиқ шаҳар "Маърифат" тарғиботчилари жамияти аъзоси, Ислом Каримов номидаги ТДТУ Олмалиқ филиали директори Алишер Самадов уруш ва тинчлик ҳақида

Батафсил видеолавҳада

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#маънавият

📚Китоб — ҳаёт ҳикматларини ўргатувчи жавоҳирлар сандиғи. У кишида ота-онага меҳр-муҳаббат, эл-юртга яқинлик, Ватанга муҳаббатни онгу шуурга сингдиради.

⚡️Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ташаббусига кўра, шаҳар Ахборот кутубхона марказида "Китоб ва китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

📌 Суҳбат давомида шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси Г.Абдухаликова сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга катта имкониятлар яратилаётганлиги, уларни юксак маънавиятли авлод этиб тарбиялаш ҳамда уларнинг маънавий дунёқарашини кенгайтиришда китобхонликни оммалаштиришга эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

@Olmaliq_shahri
#Маънавият

⚡️Бугун 2-умумий ўрта таълим мактабида Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси томонидан "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида "Маърифат — мутаассибликка қарши кураш демак" мавзусида маърифий тадбир ўтказилди.

📌Тадбирда шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси М.Арсланова, "Рамазон" жомеъ масжиди имом ноиби А.Мирзааҳмедов, шаҳар ИИБ инспектори М.Марданов иштирок этди.

🔰Тадбирда таъкидланганидек, бугунги кундаги глобаллашувнинг шиддатли тус олиши дунё миқёсида ғоявий-мафкуравий таҳдидларнинг тобора авжига чиқишига сабаб бўлмоқда. Мана шундай шароитда тинчлик ва барқарорликни сақлашда маънавият-маърифатга эътибор қаратиш муҳим аҳамият касб этиши тўғрисида тўхталиб ўтишди. Тарғибот тадбири давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига кераклича жавоб олдилар.

@Olmaliq_shahri
#маънавият

⚡️Бугун 2-умумтаълим мактабида Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ва Маданият бўлими ҳамкорлигида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикаси халқ шоири, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган "Кўкси осмон, ўзбегим!" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда иштирок этган ўқувчилар шоир ижоди намуналари асосида ижодий чиқишларини намойиш этишди.

@Olmaliq_shahri
#буюк_сиймо
#маънавият

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш шаҳар Маркази Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси, катта лейтенант Хусан Муслимов ташаббуси билан Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ҳамда шох ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан "Буюк аждодлар-мангу барҳаёт!" номли тадбири ташкиллаштирилди.

💠Тадбирда шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси, Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети Олмалиқ филлиали, ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси мудири, тарих фанлари номзоди доцент Беҳзод Маҳмудов ҳам иштирок этиб, буюк сиймоларимиз хақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

💠 Буюк боболаримизнинг ғазаллари ҳамда уларнинг ҳаётини ўзида акс эттирган саҳна кўринишлари эса тадбирга кўтаринки рух бағишлади.

🌀Шунингдек, Кончилик касб-ҳунар мактабида ҳам "Икки буюк сиймо, икки буюк зот-
Номи қалбимизда мангу барҳаёт" номли тадбир ўтказилди.

🔰Тадбирнинг аҳамиятга молик жиҳати шундан иборат бўлдики, рус гуруҳларда таҳсил олувчи ўқувчилар ҳам икки буюк сиймо ижодидан рубоий ва ғазалларни ўқишди.

@Olmaliq_shahri
#маънавият
#ўрганиш

🔰Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси томонидан 22-умумтаълим мактабида маънавий ва маърифий ишларнинг самарадорлиги ўрганилди.

♻️Ўрганишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги "Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4307-сонли Қарори ҳамда жорий йилнинг 19 январдаги ўтказилган видеоселектор йиғилиши баёнидаги топшириқлар ижросининг таъминланиш ҳолати таҳлил қилинди.

Ўрганиш жараёнида маънавий-маърифий фаолиятни олиб боришда йўл харитаси тузиш тўғрисида келишиб олиниб, масъулларга амалий ёрдам кўрсатилди.

@Olmaliq_shahri
#маънавият
#китобхонлик

Китоб – инсонни камолга етказади

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти, Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб ўтилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Республика ишчи гуруҳи томонидан Олмалиқ шаҳрида ўрганиш олиб борилди.

📗Мазкур ўрганишда 20- ихтисослашган Давлат умумтаълим мактабида олиб борилган маънавий-маърифий тарғибот ишлари юқори баҳоланиб, Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан 27 номдаги жами 180 та маънавий - маърифий ишларни ташкиллаштиришга қаратилган қўлланма ва тарбиявий ҳамда сиёсий адабиётлар туҳфа қилинди.

@Olmaliq_shahri
#маънавият

ИЖОДИЙ МАДАНИЙ МАСАЛАЛАР БЎЙИЧА ТАРҒИБОТЧИЛАР ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги "Маънавий -маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-5040 қарори ижроси таъминлаш мақсадида бугун 19 - умумий ўрта таълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси, шоир Луқмон Мусурманқулов ижодкор ўқувчилар билан учрашди.

📌Учрашувда шоир иқтидорли ва ижодга қизиқувчан ёшларга тегишли тавсиялар бериб, ўқувчиларнинг ижодий намуналари билан ўртоқлашди.

Учрашув якунида мактабда ижодкор ёшлар учун "Илм зиёси" номли тўгарак ташкил этилди. Тўгаракка 40 дан ортиқ мактаб ўқувчилари аъзо бўлиб, аъзолар икки гуруҳга (бошланғич ва юқори синфларга) сараланди.

@Olmaliq_shahri
#маънавият

⚡️21 май - Халқаро кутубхоначилар куни муносабати билан бугун шаҳар ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси, Ахборот ресурс маркази ҳамда ХТБ ҳамкорлигида Ёшлар боғида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

📌 Тадбирда ёшлар томонидан китобхонликнинг маънавият ва маърифатни шакллантиришдаги беқиёс аҳамияти ҳақида фикрлар, ҳадислардан намуналар келтирилди. Китобхон талаба-ёшлар шеър ва куй-қўшиқлар ижро этишди.

@Olmaliq_shahri
#маънавият
#тараддуд

⚡️Жорий йил 10 июлда Олмалиқ шаҳрининг ташкил топганига 70 йил тўлади. Шу муносабат билан Олмалиқ шаҳар ҳокими, шаҳар Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси Қобил Хамдамов профессорлар - Абдурашид Хасанов ва Турсунали Мирзақулов ҳамда шаҳар "Маърифат" тарғиботчилари жамияти аъзолари билан Олмалиқ шаҳар тарихига оид китоб чоп этиш бўйича давра суҳбати ўтказилди.

📌 Суҳбат давомида яратилажак китобнинг эскизи кўриб чиқилиб, муаллифларга китобга яна бир неча маълумотлар ҳамда суратларни киритиш бўйича тавсиялар берилди.

@Olmaliq_shahri
#маънавият_фестивали
#матбуот_анжумани

⚡️Республикамизнинг барча жойларида кўтаринки руҳда ўтказиб келинаётган "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остидаги "Маънавият фестивали" Тошкент вилояти босқичи старт олди.

📌Маънавият фестивали” ўтказилишидан олдин матбуот анжумани ўтказилди.
Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази ходимлари, ҳудудий бўлим раҳбарлари, тарғиботчилар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Анжуманда фестивал доирасида ўтказилиши кутилаётган лойиҳалар, конференциялар, маънавий-маърифий тадбирлар кенг муҳокама қилинди. Тадбир ташкилотчилари ОАВ вакиллари қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб беришди.

@Olmaliq_shahri
Forwarded from MA'NAVIYAT BEKATI
#маънавият_соати

⚡️Жорий йилнинг 4 ноябрь куни шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти, "Ватанпарвар" Олмалиқ автомобиль мактаби ва шаҳар Ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида "Маънавият ва китоб қалбларни ёритган чироқ" мавзусида маънавият соати ўтказилди.

♻️Унда шаҳар Ахборот-кутубхона маркази томонидан кўчма кутубхона ташкил этилиб, иштирокчиларни ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара дурдона асарлари билан таништирилиб ўтилди.

@Olmaliqmanaviyatmarkazi
#маънавият

Тил - миллат тараққиётининг омили

📃 Тил ва маданият масаласи жуда қадимдан ўта долзарб мавзулардан бири бўлиб келган. Чунки тил орқали ҳар бир миллатнинг хулқи, одоби, маънавияти, маданияти, қолаверса, миллат сифатида нечоғлик ўрин эгаллаганлиги маълум бўлган.

📜 Қибрай тумани Дўрмон маданият саройида Тошкент вилояти маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги Қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича ҳоким маслаҳатчилари учун “Тил-миллат тараққиётининг омили” мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда шаҳримиз маънавият тизими вакиллари ҳам иштирок этди.
 
@Olmaliq_shahri
#маънавият_ойлиги

⚡️Олмалиқ шаҳар ИИБда 2023 йил 1 май кунидан 1 июнь кунига қадар ўтказилаётган "Маънавият ойлиги" доирасида "Китоб ярмаркаси" ташкил этилди.

📌Шаҳар ИИБ бошлиғи Жамолиддин Маназаров ҳамда ходимлар томонидан, бўш вақтларида китоб ўқишлари учун ўзларини қизиқтирган китоблардан харид қилиниб, ИИБда ташкил этилган кутубхона қизиқарли китоблар билан бойитилишига ҳисса қўшилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#маънавият_ойлиги

⚡️Республика Ички ишлар органларида 1 май кунидан 1 июнь кунига қадар ўтказилаётган "Маънавият ойлиги" доирасида Олмалиқ шаҳар ИИБ ходимлари бугун "Металлург" маданият саройи қошида жойлашган музейда бўлишди.

Каналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri
#маънавият_марафони
#заковат

Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!

⚡️Айни дамда “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” деган бош ғоя негизида “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида “Маънавият марафони” доирасида Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими билан ҳамкорликда шаҳримиздаги "Тожмаҳал" тўйхонасида "ЗАКОВАТ" интеллектуал ўйини ўтказилмоқда.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube
#айни_дам
#Маънавият_марафони

⚡️"Биз бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз" шиори остидаги "Маънавият марафони доирасида Олмалиқ шаҳрида "Маънавият ва маърифат кубоги" учун олий таълим муассасалари талабалари "Заковат" интеллектуал ўйини давом этмоқда.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube