Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.06K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#матбуот_анжумани

Айни пайтда МТТУ "МИСиС"нинг Олмалиқ шаҳридаги филиалда матбуот анжумани ўтказилмоқда.
Унда филиал директори муовини Сулаймон Худоёров "Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида 16 июнь куни олий таълим тизимидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқ ва вазифалар ҳамда "Университет трансформация жараёнида: натижалар ва истиқболдаги режалар" мавзусида маъруза қилмоқда.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_анжумани

Таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси - долзарб масала

Батафсил

@Olmaliq_shahri
#маънавият_фестивали
#матбуот_анжумани

⚡️Республикамизнинг барча жойларида кўтаринки руҳда ўтказиб келинаётган "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остидаги "Маънавият фестивали" Тошкент вилояти босқичи старт олди.

📌“Маънавият фестивали” ўтказилишидан олдин матбуот анжумани ўтказилди.
Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази ходимлари, ҳудудий бўлим раҳбарлари, тарғиботчилар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Анжуманда фестивал доирасида ўтказилиши кутилаётган лойиҳалар, конференциялар, маънавий-маърифий тадбирлар кенг муҳокама қилинди. Тадбир ташкилотчилари ОАВ вакиллари қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб беришди.

@Olmaliq_shahri
#очиқ_мулоқот
#матбуот_анжумани

Ҳоким тадбиркорлар билан мулоқотда

⚡️Чоршанба - тадбиркорлар билан ишлаш куни муносабати билан бугун Олмалиқ шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Қобил Хамдамов сектор штабида тадбиркорларнинг мурожаатларини тинглади.

📌 Қабул давомида 10 нафар тадбиркор ҳокимга ер, кредит, бино, солиқ масалалари бўйича мурожаат қилишди. Тингланган барча масалалар масъуллар томонидан назоратга олиниб, айримлари юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

@Olmaliq_shahri
#Онлайн
#матбуот_анжумани

⚡️Айни дамда Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида пенсия ва нафақа тайинлаш тартиби бўйича матбуот анжумани тарзида сайёр қабул ўтказилмоқда.

📌 Тадбирда Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Шоҳруҳ Абдиев ОАВ вакиллари ҳамда маҳалла раисларининг саволларига жавоб бермоқда.

Жараён Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Рўзиеванинг фейсбукдаги саҳифасида тўғридан-тўғри ёритиляпти: https://m.facebook.com/100052328821678/videos/1124630381395433/

@Olmaliq_shahri
#онлайн
#матбуот_анжумани
#пресс_тур

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан "Олмалиқ шаҳрида инвестиция лойиҳалари ижроси ва бунёдкорлик ишлари" мавзусида ОАВ ва блогерлар учун матбуот анжумани ва пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур давом этмоқда. Тафсилот ва жараён ҳақида батафсил маълумот берилади.

@Olmaliq_shahri
#матбуот_анжумани

⚡️"Олмалиқ шаҳрида инвестиция лойиҳаларининг ижроси, олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари” мавзусида шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

📌 Унда бир гуруҳ марказий телеканаллар, нашрлар ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этди. ОАВ вакилларини шахсан ўзлари кутиб олган шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов матбуот анжумани давомида журналистларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб берди ҳамда Олмалиқда қурилажак "Янги Ўзбекистон" массиви ҳақида ҳам маълумот бериб ўтди.

- Шаҳримизда 2021 йил бошидан буён катта бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Бунга ўзларингиз ҳам пресс-тур давомида кўриб гувоҳ бўлишларингиз мумкин. Сизлар билан пресс-тур давомида ҳам ҳамроҳлик қилишга тайёрман, аммо Президентимизнинг инаугурация маросимида иштирок этишим зарурлиги боис, сизлардан узр сўрайман. Эшигимиз доимо сизлар учун очиқ, шаҳримизга хуш келибсизлар, - деди шаҳар ҳокими Қ.Хамдамов учрашув мобайнида журналист ва блогерларга.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#матбуот_анжумани

Иш стажи ва меҳнат дафтарчаси йўқолган фуқароларга пенсиялар қай тартибда ҳисобланади?

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори Абдулазиз Ҳайдаров:

“Демак, на меҳнат дафтарчасида ёзуви бор ва на архив идораларида иш стажи сақланиб қолинган фуқароларимиз ўрнатилган тартибда суд органларига мурожаат қилишлари ва ўша ерда ўзи билан меҳнат фаолиятини юритган ҳамкасблари ёки ўша ташкилот раҳбарлари каби гувоҳларни таклиф қилиши ҳамда улар фуқаронинг меҳнат фаолиятини тасдиқлашлари керак бўлади. Ушбу ҳолатда суд органи қарор чиқаради. Мазкур қарорга асосан пенсия бўлими нафақани расмийлаштириши мумкин бўлади”.

Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан “Пенсия жамғармаси фаолияти таҳлили: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги матбуот анжуманидан.
#матбуот_анжумани

Сессиядан сўнг кун тартибидаги масалалар юзасидан ОАВ вакиллари ва блогерлар билан матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжумани давомида журналист ва блогерлар томонидан берилган саволларга шаҳар ҳокими батафсил жавоб берди.

Анжуманда "Тошкент", ОКМК телеканаллари, "Олмалиқ ҳаёти", "Алмалыкский рабочий" газеталари, Olmaliqhayoti.uz, Zametka.uz интернет сайтлари, Олмалиқ24, Қорахитойликлар, Олмалиқ ҳаёти, Олмалиқ7/24, Ангрен овози, Мухлиса Умарқулова, Саидакбар Ўринбоев каби ижтимоий тармоқ саҳифаларини юритувчи блогерлар фаол иштирок этди.

@Olmaliq_shahri
#матбуот_анжумани

⚡️ Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида Президентимизнинг Олмалиқ шаҳрига ташрифидан сўнг ижтимоий соҳаларда бўлаётган ўзгаришлар бўйича матбуот анжумани ва пресс-тур ташкил этилди.

Матбуот анжуманини шаҳар ҳокими ўринбосари Шермуҳаммад Бегиев очиб бергач, ОАВ вакиллари ва блогерлар томонидан берилган саволларга жавоб берилди.

@Olmaliq_shahri