QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI
6.71K subscribers
9.47K photos
1.06K videos
64 files
2.98K links
Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining rasmiy telegram kanali.

https://www.youtube.com/channel/UCufhCRyZfh0aKM4YdjzBdng
https://www.instagram.com/qurilish_kommunal_inspeksiyasi/
Murojaat @Qurilish_inspeksiyasi_bot
Download Telegram
#РЕЙД

🚨Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси республика ишчи гуруҳи томонидан пойтахтимизда кучайтирилган тартибда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Навбатдаги ўрганиш жараёнида Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида турар жой мулкдори томонидан бинонинг туташ ҳудуди ўзбошимчалик билан қазилгани ҳамда биринчи қаватдаги конструктив қисмларга зарар етказилган ҳолда ўзгартиш киритилгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан барча ишлар зудлик билан тўхтатилиб, мулкдорга ҳолатни ўз ҳолатига қайтариш юзасидан бажарилиши шарт бўлган ёзма кўрсатмалар берилди.

Агар белгиланган муддатда кўрсатмалар ижро этилмаса, фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилади ҳамда ҳолатни мажбурий тартибда бартараф этиш учун тўпланган ҳужжатлар суд органларига юборилади.

Ишчи гуруҳ томонидан назорат тадбирлари пойтахт ҳудудида изчил давом эттирилмоқда.

#ТОШКЕНТ_ШАҲРИ

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
2👍21🔥1👏1🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#РЕЙД

🚨Кўп қаватли уйларнинг чердак қисмларини ўзбошимчалик билан хонадонларга айлантирган қурувчи ташкилотга қонуний чора кўрилди

Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида ўтказилган назорат тадбирлари тафсилотлари

#ТОШКЕНТ_ШАҲРИ

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
11👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_НИГОҲИДА

🚨Кўп қаватли уйларнинг умумий майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва бинолар конструкцияларига шикаст етказиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида, инспекция ходимлари томонидан пойтахтда кучайтирилган назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

#ТОШКЕНТ_ШАҲРИ

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_НИГОҲИДА

🚨
Тошкент шаҳрида лойиҳа ва қурилиш талабларига зид равишда амалга оширилаётган кўп қаватли бино қурилиши тўхтатилиб, меъёрга мувофиқ бўлмаган қисмлар буздирилди.

Пойтахт бўйлаб кучайтирилган тартибда назорат тадбирлари давом этмоқда.

#ТОШКЕНТ_ШАҲРИ

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
3👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#РЕЙД

🚨Чилонзор туманида фуқаролар хавфсизлигига таҳдид солган кўп қаватли уйдаги ноқонуний реконструкция ҳолати бўйича белгиланган тартибда қонуний чора кўрилди.


📍Тошкент шаҳрида ўтказилаётган рейд тадбирлари тафсилотлари

#ТОШКЕНТ_ШАҲРИ

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
1❤‍🔥11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#РЕЙД

🚨
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида кўп қаватли уйнинг юк кўтарувчи конструкцияларини бузган ҳуқуқбузарларнинг ҳаракатларига чек қўйилди.

Республика бўйлаб кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

#ТОШКЕНТ_ШАҲРИ

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
1❤‍🔥1👍1
#РЕЙД

🚨
Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги навбатдаги рейд тадбирлари давомида “Оқтепа” маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйда қонунбузарлик ҳолати аниқланди.

Хусусан, фуқаро томонидан уйнинг ертўла қисмига олиб борувчи эшик ўзбошимчалик билан очилгани, бу жараёнда бинодаги асосий бетон конструкцияларни бузиб ташлаганлиги маълум бўлди.

Бундай хатти-ҳаракатлар нафақат амалдаги қонунчилик талабларига зид, балки бинодаги барқарорлик ва фуқаролар хавфсизлигига ҳам жиддий таҳдид солади.

Шунингдек, ертўладаги муҳандислик-коммуникация тармоқларининг жойлашуви ўзгартирилгани ҳам қайд этилди. Бу умумий тизим иш фаолиятининг бузилиши ва техник носозликларга сабаб бўлади

Ҳолат юзасидан барча ишлар зудлик билан тўхтатилди. Ҳуқуқбузар шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва муддатли ёзма кўрсатмалар берилди.


Агар кўрсатмалар ўз вақтида бажарилмаса, ҳужжатлар суд органларига юборилиб, бузилган ҳолатни мажбурий бартараф этиш чоралари кўрилади.

#ТОШКЕНТ_ШАҲРИ

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#СЕВИМЛИ_ТВ

🚨Кўп қаватли уйларнинг чердак қисмларини ўзбошимчалик билан хонадонларга айлантирган қурувчи ташкилот фаолиятига чек қўйилди


Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида ўтказилган назорат тадбирлари давомида аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан тегишли чоралар кўрилди.

#ТОШКЕНТ_ШАҲРИ

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
👏1🎉1
#ЖАРАЁН

🚨 Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг қурилиш синов лабораторияси мутахассислари томонидан шаҳар ҳудудидаги қурилиш объектларида бинолар ва иншоотларнинг мустаҳкамлик даражасини ўрганиш мақсадида навбатдаги лаборатория синов ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу жараёнларда замонавий лаборатория ускуналари ёрдамида бетон намунаси, қурилиш материаллари ҳамда турли конструкция элементларининг сифат кўрсаткичлари текшириб чиқилмоқда.

Бу галги синов ишларида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этиб, жамоатчиликка объектларда олиб борилаётган назорат ва синов жараёнлари ҳақида кенгроқ маълумот берилди.


Инспекция томонидан бундай назорат ишлари доимий равишда олиб борилади
.

#ТОШКЕНТ_ШАҲРИ

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
❤‍🔥31👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЖАРАЁН

🚨
Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг қурилиш синов лабораторияси мутахассислари томонидан шаҳар ҳудудидаги қурилиш объектларида бинолар ва иншоотларнинг мустаҳкамлик даражасини ўрганиш мақсадида навбатдаги лаборатория синов ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу жараёнларда замонавий лаборатория ускуналари ёрдамида бетон намунаси, қурилиш материаллари ҳамда турли конструкция элементларининг сифат кўрсаткичлари текшириб чиқилмоқда.

Бу галги синов ишларида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этиб, жамоатчиликка объектларда олиб борилаётган назорат ва синов жараёнлари ҳақида кенгроқ маълумот берилди.


Инспекция томонидан бундай назорат ишлари доимий равишда олиб борилади
.

#ТОШКЕНТ_ШАҲРИ

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
👍3🔥2
#ЖАРАЁН

🚨 Аввал хабар берилганидек,
Тошкент шаҳрида барпо этилаётган кўп қаватли турар-жой биноларининг зилзилабардошлик даражаси, қурилиш жараёнидаги ишлар сифати ва умумий техник ҳолатини ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ томонидан тизимли ва босқичма-босқич мониторинг ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Навбатдаги ўрганиш ишлари Яккасарой тумани ҳудудидаги янги қурилаётган объектларда олиб борилди. Ушбу жараёнда қурилиш ишларининг белгиланган меъёр ва талабларга қай даражада мос экани, биноларнинг сейсмик барқарорлиги, техник ҳужжатлар билан уйғунлиги ҳамда ходимлар томонидан меҳнат муҳофазаси қоидаларига амал қилинаётгани текширилмоқда.

Мониторинг натижасида аниқланган камчиликлар юзасидан масъул ташкилот ва пудратчи корхоналарга уларни бартараф этиш бўйича мажбурий топшириқлар берилди.

Назорат тадбирлари айни вақтда давом этмоқда.

#ТОШКЕНТ_ШАҲРИ

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
👍21👏1
#ЖАРАЁН

🚨 Таъкидлаганимиздек, пойтахт ҳудудида қурилаётган кўп қаватли турар-жой биноларининг зилзилабардошлик даражаси, қурилиш жараёнидаги ишлар сифати ҳамда умумий техник ҳолатини ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ томонидан тизимли ва босқичма-босқич мониторинг ишлари олиб борилмоқда.


Бугунги назорат тадбирлари Тошкент шаҳрининг бир нечта туманларидаги янги қурилаётган объектларни қамраб олди. Ушбу жараёнда қурилиш ишларининг белгиланган меъёр ва талабларга мувофиқлиги, биноларнинг сейсмик барқарорлиги, лойиҳа-смета ҳужжатлари билан уйғунлиги, шунингдек, меҳнат муҳофазаси қоидаларига амал қилинаётганига алоҳида эътибор қаратилди.

Мониторинг натижаларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилот ва пудратчи корхоналарга аниқ топшириқлар берилди ва уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.


Назорат тадбирлари пойтахтнинг барча туманларида босқичма-босқич давом эттирилмоқда.

#ТОШКЕНТ_ШАҲРИ

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
2👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЖАРАЁН

🚨 Таъкидлаганимиздек, пойтахт ҳудудида қурилаётган кўп қаватли турар-жой биноларининг зилзилабардошлик даражаси, қурилиш жараёнидаги ишлар сифати ҳамда умумий техник ҳолатини ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ томонидан тизимли ва босқичма-босқич мониторинг ишлари олиб борилмоқда.


#ТОШКЕНТ_ШАҲРИ

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
4👍1
#РЕЙД

🚨
Тошкент шаҳри Яккасарой туманида ўтказилган назорат тадбири доирасида, “Боғибўстон” кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг 1-қаватида ўзбошимчалик билан қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилгани аниқланди. Хусусан, бинонинг таянч деворларига шикаст етказилгани, айрим тўсувчи деворлар эса бузиб ташлангани ҳолати қайд этилди.

Бу каби ўзбошимчалик билан амалга оширилган ишлар бинонинг конструктив барқарорлигига путур етказибгина қолмай, унинг зилзилабардошлиги ва сейсмик хавфсизлигига ҳам жиддий таҳдид солади.

Аниқланган ҳолат юзасидан ишлар дарҳол тўхтатилди. Ҳуқуқбузар шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда ишларни асл ҳолатига келтириш бўйича бажарилиши шарт бўлган ёзма кўрсатма берилди.


Агар ушбу қонунбузарлик ҳолати мулкдор томонидан белгиланган муддатда бартараф этилмаса, тегишли суд органларига даъво аризаси киритилиши ва ушбу ҳолатни мажбурий тартибда бартараф этиш чоралари кўрилиши белгиланди.

#ТОШКЕНТ_ШАҲРИ

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
2👍2👏1
#ОНЛАЙН

🚨Айни пайтда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан пойтахтимизнинг Чилонзор туманида кўп қаватли уйларнинг техник ҳолати ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Жараёнда айнан шу туманда жойлашган кўп қаватли уйнинг бирида мулкдор томонидан ўзбошимчалик билан ертўлага зина қуриб тушиш йўли очилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан жойида барча турдаги ишлар тўхтатилди, ҳуқуқбузар шахсга нисбатан бажарилиши шарт бўлган мажбурий кўрсатмалар берилди.

Агарда ушбу берилган ёзма кўрсатмалар белгиланган муддатда бартараф этилмаса, маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, ҳолат юзасидан мажбурий тартибда бартараф этиш бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилади.


Назорат тадбирлари айни пайтда давом этмоқда.


#ТОШКЕНТ_ШАҲРИ
2👍2👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#МИЛЛАР

🚨
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида кўп қаватли уйнинг юк кўтарувчи конструкцияларини бузган ҳуқуқбузарларнинг ҳаракатларига чек қўйилди.

Республика бўйлаб кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

#ТОШКЕНТ_ШАҲРИ

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
🔥3❤‍🔥21👌1
#РЕЙД

🚨
Тошкент шаҳрида мактаб биносининг қурилиши вақтинчалик тўхтатилди.

Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат тадбири давомида Сергели туманида қурилаётган 54-умумтаълим мактаб биносининг қурилиш жараёнида бир қатор қоидабузарликлар аниқланди.

Жумладан, иккинчи қаватда ўрнатилган бетон плиталарнинг айримлари яроқсиз эканлиги
шунингдек, юк кўтарувчи ригеллардан бири ҳам қурилиш меъёрларига мос келмаслиги ва паст сифатда бажарилгани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан қурилиш ишлари дарҳол тўхтатилди. Сифатсиз бажарилган ишлар буздирилди, яроқсиз плиталар объектдан чиқариб ташланди ҳамда ушбу плиталарни ишлаб чиқарган корхонага нисбатан белгиланган тартибда қонуний чоралар кўрилди.


Қурилиш ишларини амалга оширувчи пудратчи ташкилотга мавжуд қоидабузарликларни тўлиқ бартараф этиш юзасидан ёзма кўрсатмалар берилди, объектдаги ишлар вақтинча тўхтатилди.

#ТОШКЕНТ_ШАҲРИ

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
3👍2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЖАРАЁН

📌Давлат хизматчиси – ҳалоллик, масъулият ва интизом тимсоли бўлиши лозим

Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясида раҳбарият ҳамда комплайенс хизмати бўлими ходимлари бошчилигида “Коррупцияга қарши курашиш ва давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши” мавзусида навбатдаги семинар-йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда инспекция бўлим бошлиқлари ҳамда инспекторлар иштирок этди.

Йиғилиш давомида тизимда йўл қўйилаётган интизомий, ахлоқий ва масъулиятга оид камчиликлар очиқ танқидий руҳда муҳокама қилинди.


Иштирокчиларга давлат хизматчисининг кундалик фаолиятидаги ҳалоллик, холислик ва шаффофлик тамойилларига қатъий амал қилиш зарурлиги яна бир бор эслатиб ўтилди.

#ТОШКЕНТ_ШАҲРИ

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
3👍2
#РЕЙД

🚨Кўп қаватли уйнинг конструктив яхлитлигига тажовуз – ҳуқуқбузарга чора кўрилди


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг Республика ишчи гуруҳи томонидан кўп қаватли уйларнинг техник ҳолатини ўрганиш бўйича кучайтирилган тартибда назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, ўтказилган назорат тадбирлари давомида
Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Себзор даҳаси ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйда мулкдор томонидан 9-қаватдаги хонадонда асосий юк кўтарувчи бетон устунлар бир нечта нуқтада бузилиб, эшик очиш ҳолати аниқланди.

Аниқланган ҳолат юзасидан барча қурилиш ишлари дарҳол тўхтатилди. Ҳуқуқбузар шахсга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида жарима қўлланилди. Шунингдек, 15 кун муддатда ҳолатни аввалги ҳолатига келтириш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилди.

#ТОШКЕНТ_ШАҲРИ

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
👍21
#РЕЙД

🚨Қурилиш ишларидаги қоидабузарлик туфайли кўп қаватли турар-жой қурилиши вақтинча тўхтатилди


Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган навбатдаги назорат тадбирлари давомида Сергели туманида қурилаётган кўп қаватли турар-жой биноси қурилиш жараёнида бир қатор қоидабузарликлар аниқланди.

Жумладан, объектда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаётгани, ички деворларни териш ишлари лойиҳа талабларига зид равишда амалга оширилаётгани ҳолатлари қайд этилди.

Аниқланган қоидабузарликлар юзасидан қурилиш-монтаж ишларининг лойиҳа ҳужжатларига зид равишда бажарилган қисмлари жойида буздирилди. Объект учун масъул қурилиш ташкилоти вакилларига қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилди.

Қурилишда аниқланган қоидабузарликлар тўлиқ бартараф этилгунига қадар объектдаги қурилиш-монтаж ишлари вақтинча тўхтатилди.

#ТОШКЕНТ_ШАҲРИ

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
1👍1🔥1👏1