QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI
6.71K subscribers
9.51K photos
1.07K videos
64 files
3K links
Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining rasmiy telegram kanali.

https://www.youtube.com/channel/UCufhCRyZfh0aKM4YdjzBdng
https://www.instagram.com/qurilish_kommunal_inspeksiyasi/
Murojaat @Qurilish_inspeksiyasi_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#РЕЙД

🚨 Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компаниялари фаолияти талабга жавоб беряптими?


Келиб тушган мурожаат асосида Тошкент вилояти Бекобод шаҳрининг 13-даҳасида жойлашган 13-сонли кўп қаватли уйнинг ертўла қисми ҳудудий инспекция ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида ушбу кўп қаватли уй ертўласига сув тошгани ҳамда умумий санитария ҳолати қониқарсиз экани аниқланди.

Шу каби ҳолат Ширин маҳалласидаги 28А-сонли кўп қаватли уй ертўласида ҳам кузатилди.

Аниқланган камчиликлар юзасидан мазкур кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи “ИНВЕСТ ТАЪМИР-077” бошқарув сервис компаниясига нисбатан ҳудудий инспекция ходимлари томонидан қонун доирасида тегишли чоралар кўрилди.


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан бу турдаги назорат тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.

#ТОШКЕНТ_ВИЛОЯТИ

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
👍32🔥1
QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI
Photo
#РЕЙД

🚨 ИНСПЕКЦИЯ НАЗОРАТИ: Давлат объектларидаги сифатсиз қурилиш ишлари тўхтатилди


Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида бир қатор қонунбузарликлар аниқланди.

Жумладан, "Боғизоғон" маҳалласидаги 57-сонли мактабда олиб борилаётган реконструкция ишлари давомида бинодаги айрим устун ва ўзакларнинг армокаркас ишлари лойиҳа ҳужжатларига зид тарзда бажарилгани, техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинмаётгани ва ишчилар махсус ҳимоя воситалари билан таъминланмагани маълум бўлди.

Шунингдек, "Жалолобод" маҳалласидаги 29-сонли мактабда амалга оширилаётган қурилишда бинодаги 2-қават устунлари белгиланган талабларга мувофиқ бажарилмагани, деворларга терилаётган ғиштлар чоклари қоришма билан етарли даражада тўлдирилмагани ҳамда қурилиш майдонида санитария ҳолатига риоя этилмаётгани аниқланди.

Бундан ташқари, ушбу объектларда инспекциянинг қурилиш-синов лабораторияси томонидан техник ва сифат кўрсаткичлари бўйича белгиланган тартибда лаборатория синовлари ҳам ўтказилди.


Ушбу ҳолатлар юзасидан қурилиш меъёрларига зид тарзда бажарилган ишлар бўйича белгиланган тартибда демонтаж чоралари кўрилди ва камчиликлар бартараф этилгунга қадар объектдаги қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилди.

#САМАРҚАНД

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
2👍1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#РЕЙД

🚨 ИНСПЕКЦИЯ НАЗОРАТИ: Давлат объектларидаги сифатсиз қурилиш ишлари тўхтатилди


Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида бир қатор қонунбузарликлар аниқланди.

#САМАРҚАНД

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
👍31👏1👌1
#РЕЙД

🚨 Тошкент шаҳри Яккасарой туманида ўтказилган назорат тадбири доирасида, “Боғибўстон” кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг 1-қаватида ўзбошимчалик билан қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилгани аниқланди. Хусусан, бинонинг таянч деворларига шикаст етказилгани, айрим тўсувчи деворлар эса бузиб ташлангани ҳолати қайд этилди
.

Бу каби ўзбошимчалик билан амалга оширилган ишлар бинонинг конструктив барқарорлигига путур етказибгина қолмай, унинг зилзилабардошлиги ва сейсмик хавфсизлигига ҳам жиддий таҳдид солади.

Аниқланган ҳолат юзасидан ишлар дарҳол тўхтатилди. Ҳуқуқбузар шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда ишларни асл ҳолатига келтириш бўйича бажарилиши шарт бўлган ёзма кўрсатма берилди.


Агар ушбу қонунбузарлик ҳолати мулкдор томонидан белгиланган муддатда бартараф этилмаса, тегишли суд органларига даъво аризаси киритилиши ва ушбу ҳолатни мажбурий тартибда бартараф этиш чоралари кўрилиши белгиланди.

#ТОШКЕНТ_ШАҲРИ

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
2👍2👏1
#РЕЙД

🚨Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри “Кимёгар” маҳалласи ҳудудида қурилаётган яна бир кўп қаватли уй қурилиши Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан тўхтатилди.

Жумладан, мазкур ҳудудда қурилаётган кўп қаватли бинода С ва Д блокларининг 7-қаватида сифатсиз темир-бетон плиталардан фойдаланилганлиги аниқланди. Шунингдек, объектда қурилиш материалларини сақлаш учун мўлжалланган омборхона ташкил этилмаганлиги ҳолати ҳам қайд этилди.

Жойида инспекция ходимлари томонидан қурилиш учун масъул шахсларга сифатсиз темир-бетон плиталарни бузиш ва объектдан чиқариш юзасидан ёзма кўрсатмалар берилди ҳамда бузиш ишлари бошлаб юборилди.


Шунингдек, кўрсатмалар ижроси тўлиқ таъминлангунига қадар объектдаги қурилиш-монтаж ишлари вақтинча тўхтатилди.


#ТОШКЕНТ_ВИЛОЯТИ

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
2👍2❤‍🔥1
#РЕЙД

🚨 Ўзбошимчалик жавобгарликка сабаб бўлади

Сурхондарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан кўп қаватли турар жой биноларининг сақланиши ва улардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш мақсадида назорат тадбирлари доимий равишда амалга оширилмоқда.

Хусусан, ушбу ўрганишлар давомида Термиз шаҳридаги "Жайхун" маҳалласи ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйда яшовчи мулкдор томонидан ўзбошимчалик билан уйнинг тўсиқ конструкцияси ва таянч элементлари бузилиб, эшик очилгани ҳамда ертўлага тушиш учун зина қурилгани ҳолати аниқланди.

Аниқланган ҳолат юзасидан мулкдорга маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда 15 кунлик муддат ичида мазкур ҳолатни аввалги ҳолатига келтириш бўйича бажарилиши шарт бўлган мажбурий кўрсатмалар берилди. Шунингдек, ҳолат инспекция ходимлари томонидан назоратга олинди.

#СУРХОНДАРЁ

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
👏321
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#РЕЙД

🚨 Кўп қаватли уйлардаги ўзбошимчаликка чек қўйилди


Чилонзор туманида фуқаро томонидан кўп қаватли уйнинг 1-қаватидан ертўлага тешик очиб, ўзбошимчалик билан зина қурилгани аниқланди.

Учтепа туманида эса назорат тадбирлари давомида кўп қаватли уйнинг белгиланмаган қисмида асосий бетон конструкциялар икки нуқтадан тешилиб, эшик ва йўл очилган ҳолат қайд этилди.

Икки ҳолатда ҳам жавобгар шахсларга маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида, жарима қўлланилди ҳамда 15 кун муддатда ҳолатни ўз ҳолатига келтириш бўйича бажарилиши шарт бўлган ёзма кўрсатмалар берилди.

Бундай хатти-ҳаракатлар нафақат кўп қаватли уйларнинг сейсмик барқарорлигига, балки ушбу уйда яшовчи
фуқароларимиз ҳаётига ҳам жиддий таҳдид солади.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг республика ишчи гуруҳи томонидан пойтахт бўйлаб назорат тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
👏21👍1
#РЕЙД

🚨Ичимлик сувидан ўзбошимчалик билан фойдаланганларга чора кўрилди.

Наманган вилояти ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ҳамда вилоят сув таъминоти ходимлари билан ҳамкорликда Мингбулоқ тумани “Баланд гўртепа” маҳалласида ўтказилган назорат тадбирлари давомида ушбу ҳудудда жойлашган фермер хўжалигида ичимлик сувидан фойдаланиш қоидалари бузилган ҳолат аниқланди.

Хусусан, ичимлик суви тармоғига ўрнатилган сув ҳисоблагичи носоз ҳолатда эканлиги маълум бўлди.

Аниқланган ҳолат юзасидан фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонун доирасида тегишли чоралар кўрилди.

#НАМАНГАН

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
2❤‍🔥11👍1
#РЕЙД

🚨Тошкент шаҳрида мактаб биносининг қурилиши вақтинчалик тўхтатилди.


Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат тадбири давомида Сергели туманида қурилаётган 54-умумтаълим мактаб биносининг қурилиш жараёнида бир қатор қоидабузарликлар аниқланди.

Жумладан, иккинчи қаватда ўрнатилган бетон плиталарнинг айримлари яроқсиз эканлиги
шунингдек, юк кўтарувчи ригеллардан бири ҳам қурилиш меъёрларига мос келмаслиги ва паст сифатда бажарилгани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан қурилиш ишлари дарҳол тўхтатилди. Сифатсиз бажарилган ишлар буздирилди, яроқсиз плиталар объектдан чиқариб ташланди ҳамда ушбу плиталарни ишлаб чиқарган корхонага нисбатан белгиланган тартибда қонуний чоралар кўрилди.


Қурилиш ишларини амалга оширувчи пудратчи ташкилотга мавжуд қоидабузарликларни тўлиқ бартараф этиш юзасидан ёзма кўрсатмалар берилди, объектдаги ишлар вақтинча тўхтатилди.

#ТОШКЕНТ_ШАҲРИ

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
3👍2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#РЕЙД

🚨Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида давлат рўйхатидан ўтмасдан бошланган қурилиш ишлари тўхтатилди


Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридаги кўп қаватли турар жой мажмуасининг 4 та блогида рухсатномаларсиз ва давлат рўйхатидан ўтказилмаган ҳолда бошланган қурилиш-монтаж ишлари инспекция ходимлари томонидан тўхтатилди.

Ҳолат юзасидан бир неча ёзма кўрсатмаларга қарамасдан, қурилиш ишлари давом эттирилган. Шу сабабли, масъулларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди, объектдаги ишчилар қурилиш майдонидан чиқарилди.

Қолаверса, ушбу мажмуанинг давлат рўйхатидан ўтган бошқа блокларида ҳам қурилиш ишлари талаб даражасида амалга оширилмаётгани аниқланди.


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан назорат тадбирлари кучайтирилган тартибда давом эттирилмоқда.

#ТОШКЕНТ_ВИЛОЯТИ

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
21👍1
#РЕЙД

🚨Кўп қаватли уйнинг конструктив яхлитлигига тажовуз – ҳуқуқбузарга чора кўрилди


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг Республика ишчи гуруҳи томонидан кўп қаватли уйларнинг техник ҳолатини ўрганиш бўйича кучайтирилган тартибда назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, ўтказилган назорат тадбирлари давомида Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Себзор даҳаси ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйда мулкдор томонидан 9-қаватдаги хонадонда асосий юк кўтарувчи бетон устунлар бир нечта нуқтада бузилиб, эшик очиш ҳолати аниқланди.

Аниқланган ҳолат юзасидан барча қурилиш ишлари дарҳол тўхтатилди. Ҳуқуқбузар шахсга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида жарима қўлланилди. Шунингдек, 15 кун муддатда ҳолатни аввалги ҳолатига келтириш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилди.

#ТОШКЕНТ_ШАҲРИ

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
👍21
#РЕЙД

🚨Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан бино-иншоотлар қурилишида шаҳарсозлик меъёрлари ва лойиҳа талабларига риоя этилиши бўйича назорат тадбирлари давом этмоқда.


Навбатдаги назорат тадбири Давлатобод туманида реконструкция қилинаётган 51-сонли мактабгача таълим ташкилоти биносида ўтказилди.

Тадбир давомида биноларнинг ички хона кириш эшигидаги металл устунлар лойиҳа бўйича ўрнатилмаганлиги ҳамда бинонинг ташқи фасад қисмида базальт қопламасини монтаж қилиш ишлари сифатсиз бажарилганлиги аниқланди.


Аниқланган қоидабузарликлар жойнинг ўзида буздирилиб, демонтаж қилинди ва қурувчи ташкилот вакилларига мазкур ҳолатларни қайтадан лойиҳа ва сифат талабларига мувофиқ ҳолда бажарилиши юзасидан ёзма кўрсатмалар берилди.

#НАМАНГАН

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
👍42
#РЕЙД

🚨Асосий таянч конструкцияларни бузган фуқарога нисбатан қонуний чора кўрилди

Андижон шаҳрида жойлашган “Мустақиллик” маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уйда яшовчи мулкдор томонидан бинонинг ертўла қисми ўзбошимчалик билан ковлангани, шунингдек, асосий таянч девор — яъни фундамент бузилиб, икки нуқтадан эшик очилгани аниқланди.

Бундай ҳолат биноларнинг конструктив барқарорлигига жиддий таҳдид солиб, уларнинг сейсмик жиҳатдан бардошлилик даражасини сезиларли даражада пасайтиради. Бу эса фуқароларнинг ҳаёти ва мулки хавфсизлигига бевосита таҳдид солади.

Мазкур ҳолат юзасидан барча ишлар дарҳол тўхтатилиб, ҳуқуқбузар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-моддасига асосан БҲМнинг 50 баробари миқдорида жарима чоралари қўлланилди. Шунингдек, ҳолатни асл ҳолатига келтириш бўйича бажарилиши шарт бўлган15 кунлик ёзма кўрсатма берилди.


Айни пайтда мазкур ҳолат Инспекция ходимлари назоратига олинган.

#АНДИЖОН

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#РЕЙД

🚨 Бухоро вилоятида яна бир сифатсиз қурилиш буздирилди.


Бухоро вилояти, Бухоро туманида қурилаётган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш маркази ҳамда замонавий коттежлардан иборат объектда назорат тадбирлари ўтказилди.

Бухоро вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида, объектда қўлланилаётган ғишт маҳсулотлари лаборатория шароитида текширилганда, амалдаги меъёрий талабларга мутлақо жавоб бермаслиги, сифати паст ва яроқсиз экани аниқланди.

Аниқланган ҳолат юзасидан қурилиш ишлари тўлиқ тўхтатилиб, талабга жавоб бермайдиган қурилиш қисмлари тўлиқ буздирилди.


Инспекция томонидан қурилиш сифатини таъминлаш, шунингдек, сифатсиз ва талабга зид ҳолатларнинг олдини олиш бўйича назорат тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
3👍21❤‍🔥1🔥1👌1
#РЕЙД

🚨Қурилиш ишларидаги қоидабузарлик туфайли кўп қаватли турар-жой қурилиши вақтинча тўхтатилди


Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган навбатдаги назорат тадбирлари давомида Сергели туманида қурилаётган кўп қаватли турар-жой биноси қурилиш жараёнида бир қатор қоидабузарликлар аниқланди.

Жумладан, объектда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаётгани, ички деворларни териш ишлари лойиҳа талабларига зид равишда амалга оширилаётгани ҳолатлари қайд этилди.

Аниқланган қоидабузарликлар юзасидан қурилиш-монтаж ишларининг лойиҳа ҳужжатларига зид равишда бажарилган қисмлари жойида буздирилди. Объект учун масъул қурилиш ташкилоти вакилларига қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилди.

Қурилишда аниқланган қоидабузарликлар тўлиқ бартараф этилгунига қадар объектдаги қурилиш-монтаж ишлари вақтинча тўхтатилди.

#ТОШКЕНТ_ШАҲРИ

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
1👍1🔥1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#РЕЙД

🚨 Хоразм вилоятида яна бир таълим объектида қурилиш ишлари лойиҳа ва меъёрий талабларга мувофиқ олиб борилмаганлиги оқибатида қурилишнинг айрим қисмлари Инспекция ходимлари томонидан буздирилди.

Назорат тадбирлари вилоят ҳудудида кучайтирилган тартибда давом эттирилмоқда.


#ХОРАЗМ

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
👍3🔥2👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#РЕЙД

🚨Андижон вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ҳудудларда назорат тадбирлари давом этмоқда


#АНДИЖОН

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
1👍1🔥1
#РЕЙД

🚨Лойиҳага зид равишда бажарилган, сифат талабларига жавоб бермаган кўп қаватли бинодаги зинапоя қисмлари инспекция ходимлари томонидан буздирилди


Фарғона вилояти ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан Қўқон шаҳар “Ўрмонбоғ” маҳалласи ҳудудида қурилаётган кўп қаватли объектида навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди.

Назорат жараёнида объектда техник, муаллифлик ва ички назорат ишлари белгиланган тартибда ташкил этилмагани оқибатида бир қатор қоидабузарлик ҳолатлари қайд этилди.

Хусусан, ишчи лойиҳа ҳужжатлари ўрганилганда, бинодаги 9-қават ҳамда мансард қисмни боғловчи зинапоя конструкцияси 150 мм қалинликда бажарилиши лозимлиги кўрсатилган бўлса-да, амалда
лойиҳа талабларига зид равишда ушбу зина 100 мм қалинликда бажарилгани аниқланди.

Қоидабузарлик юзасидан лойиҳа асосида бажарилмаган ва сифатсиз ҳолда амалга оширилган зинапоя инспекция назорати остида буздирилиб, лойиҳа талабларига мувофиқ ҳолда қайтадан бажарилиши таъминланди.

#ФАРҒОНА

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
👍31👏1
#РЕЙД

🚨Жиззах вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан кўп қаватли тураржой биноларининг техник ҳолатини ўрганиш мақсадида Жиззах шаҳри “Обод” маҳалласида назорат тадбирлари олиб борилмоқда.


Ўрганишлар жараёнида айрим фуқаролар томонидан кўп қаватли уйларнинг умумий фойдаланишдаги ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, рухсатсиз турли кўринишдаги қурилмалар барпо этилган ҳолатлар аниқланмоқда.

Аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан мулкдорларга белгиланган муддатларда бажарилиши шарт бўлган ёзма кўрсатмалар тақдим этилмоқда.


Агар ушбу кўрсатмаларда кўрсатилган муддатларда ҳолатлар бартараф этилмаса, қоидабузар шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилади ҳамда қурилмаларни мажбурий тартибда бартараф этиш чораларини кўриш учун тегишли ҳужжатлар суд органларига юборилади.

#ЖИЗЗАХ

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
👍211👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#РЕЙД

🚨Кўп қаватли уйнинг конструктив яхлитлигига тажовуз – ҳуқуқбузарга чора кўрилди


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси Республика ишчи гуруҳи томонидан олиб борилаётган кучайтирилган назорат тадбирлари доирасида Тошкент шаҳрининг “Себзор” маҳалласидан яна бир қоидабузарлик ҳолати аниқланди.

Хусусан, 9-қаватдаги хонадон эгаси асосий юк кўтарувчи бетон устунларни бир неча нуқтадан бузиб, уйнинг конструкциясига шикаст етказганлиги аниқланди. Бу ҳаракат бинонинг сейсмик мустаҳкамлигида жиддий хавф солади.

Ҳолат юзасидан барча ишлар тўхтатилди, ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-моддаси асосида 50 баравар жарима қўлланилиб, 15 кун ичида аввалги ҳолатга келтириш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилди.


Назорат тадбирлари давом этмоқда.

Telegram|Youtube|Instagram| Veb_Sayt
👏21👍1