Nurafshon shahar hokimligi
1.85K subscribers
32.4K photos
3.16K videos
42 files
9.71K links
Download Telegram
#Нурафшон_шаҳри
#Тиббиёт
#тақдирлаш

Нурафшон шаҳрида бир гуруҳ тиббиёт ходимлари Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан рағбатлантирилди.

🔷Мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари масъуллари, ҳудудда фаолият олиб борилаётган шифокорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Батафсил ▶️Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ҳашар
#Тиббиёт

Ҳашардан лавҳалар

👉Каналга уланиш: @Nurafshonpressa
#тиббиёт
#кун_тартиби

Тиббий хизмат - жиддий хизмат: буни янги ва замонавий тиббиёт бирлашмасига эга бўлган оҳангаронлик саломатлик посбонлари ҳам чуқур англашлари керак.

👉
Батафсил

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#тиббиёт
#жаҳон_тажрибаси

Кореялик шифокорлар Нурафшон шаҳар
тиббиёт бирлашмасида ишлашадими?

Жанубий Кореядан ташриф буюрган малакали терапевт, физиотерапевт, реабилитация бўлим шифокорлари шаҳар тиббиёт бирлашмасида бир муддат бўлиб, ногиронлиги булган, диспансер назоратида турган 162 нафар фуқароларини тиббий кўрикдан ўтказишди.

Муолажалар давомида хориж шифокорлари беморлар билан обдон суҳбатлашиб, касаллик оқибатларидан келиб чиқиб, тавсиялар беришди.

@Nurafshonpressa
#тиббиёт

Билиб қўйган яхши

Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош травматолог шифокори Гулямов Зайниддин Тилабаевичнинг Қутириш касаллиги ва уни олдини олиш тўғрисида кўрсатмаси

Қутуриш — касалланган ҳайвон тишлангандан сўнг пайдо бўладиган, асаб тизимининг жиддий зарарлайдиган ва одатда ўлимга олиб келадиган вирусли касаллик. Қутуриш вируси — neuroryctes rabid оиласининг Lyssavirus турига мансуб миксовируслар гуруҳига киради.
Қутуриш хавфли, чунки инфекциянинг биринчи аломатлари дарҳол пайдо бўлмайди. Аломатлар пайдо бўлганда эса, одамни қутқаришнинг иложи йўқ — бундай ҳолларда ўлим даражаси 100% ни ташкил қилади.
Эҳтимол, кўплар қутурганлик учун ошқозонга 40 та укол юборилишини эшитган бўлиши мумкин. Аслида қутуришда, 30 та укол қилинади аммо бу ўтмишда — 1993 йилдан бери бундай даволаш режими энди қўлланилмайди. Энди шифокорлар замонавий, тозаланган ваксинадан — CОCАВ дан фойдаланмоқдалар. У бир неча босқичда тақдим этилади:
• биринчи кириш — бемор сўраган вақтда;
• иккинчиси — 3-куни;
• учинчиси — бир ҳафта ичида;
• тўртинчиси — 2 ҳафтадан сўнг;
• бешинчиси — бир ой ичида;
• олтинчиси — 3 ойдан сўнг (охиргиси ЖССТ томонидан тавсия этилади).
Шу билан бирга, бемор уй ҳайвонлари томонидан тишланган бўлса, ҳайвонни 10 кун давомида кузатилиши мумкин, ҳайвон касалланмаган бўлса эмлашлар камроқ бўлиши мумкин. Тирикми? Ўзини муносиб тутадими? Шунга қараб эмлаш бекор қилинади.
Касалликнинг тез ривожланишига таҳдид туғилса, беморга қутуришга қарши иммуноглобулин юборилади — буни тишлангандан кейинги биринчи кунлар ичида бажариш муҳимдир.

@Nurafshonpressa
#тиббиёт

Кўнгил муолажаси — яхшиликнинг самараси дуоларда акс этди


Беморларга тиббий кўмак бериш, уларга руҳан елкадош бўлиш тиббиёт ходимларининг шарафли вазифасидир.

Доим инсонлар саломатлиги учун сидқидилдан фаолият юритиб келаётган Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳам бетоб кишиларнинг дардига малҳам бўлишди.

Янги обод ва Чиғириқ маҳалласида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган 2 нафар фуқарога электрон ногиронлик аравачалари шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва шаҳар ижтимоий бўлими томонидан топширилди.

Кўнгил муолажаси — яхшиликнинг самараси қўлларга кўчган дуоларда акс этди.

@Nurafshonpressa