Nurafshon shahri hokimligi
5.5K subscribers
38.8K photos
3.52K videos
51 files
11.4K links
Download Telegram
#маҳаллалар_фаолияти_ўрганилмоқда.
⚡️Бугун Нурафшон шаҳар ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов шаҳар ҳудудида қурилиши режалаштирилган "Маърифат" маҳалла фуқаролар йиғини биноси учун маъқур жой танлаш бўйича шаҳар мутасаддилари билан бирга маҳалла ҳудудини ўрганиб чиқди. Шунингдек, маҳаллада яшовчи аҳоли вакиллари билан мулоқотда бўлиб уларни қийнаётган муаммоларга ҳам эътибор қаратди.
🔸 Мулоқотлар жараёнида аҳоли вакиллари кўп қаватли турар жой биноларида канализация муаммосини бартараф этиш бўйича мурожаат қилишди.
🏙Шаҳар ҳокими мулоқотлар жараёнида билдирилган мурожаатлар ечими бўйича шаҳар ҳокимлиги масъулларига тегишли топшириқлар берди.
@Nurafshonpressa.
#маҳаллалар_фаолияти_ўрганилмоқда.
⚡️ Бугун Нурафшон шаҳар ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов шаҳар ҳудудидаги "Янги обод" маҳалла фуқаролар йиғинидаги қўп қаватли турар жой биноларида яшовчи аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқот қилди.
🏙Мулоқотлар жараёнида аҳоли вакиллари кўп қаватли турар жой биноларига хизмат кўрсатувчи "Обод нур" уй-жой мулкдорлари ширкати раиси фаолиятидан норози эканликлари ойдинлашди. Шаҳар ҳокими масалага алоқадор мутасаддиларга масалани атрофлича ўрганиш ва кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилиши бўйича топшириқлар берди.
🏢Шунингдек, маҳалла ҳудудида қад ростлаётган "Маҳалла фуқаролар йиғини" биносида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан ҳам танишди. Кўркам ва замонавий қиёфада қурилиши режалаштирилаётган бино юзасидан қурувчиларга тегишли кўрсатмалар ва топшириқлар берилди.
@Nurafshonpressa.
#маҳаллалар_фаолияти_ўрганилмоқда.
⚡️Бугун Нурафшон шаҳар ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов ҳамда Тошкент вилояти прокурори Салом Самадов биргаликда шаҳардаги "Обод" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Бирлик кўчаси 24-"а" уйда яшовчи Инобат Собирова хонадонида бўлишди. Хонадон эгасининг бугунги кунда яшаб турган уйлари маҳаллий тадбиркорларни жалб этган холда таъмирланмоқда. Раҳбарлар таъмирлаш ишларининг бориши билан танишдилар.
Шунингдек, маҳаллада яшовчи аҳоли вакиллари билан мулоқотда бўлиб уларни қийнаётган муаммоларга ҳам эътибор қаратдилар.
🔸Шаҳар ҳокими мулоқотлар жараёнида билдирилган мурожаатлар ечими бўйича шаҳар ҳокимлиги масъулларига тегишли топшириқлар берди.
@Nurafshonpressa.