Nurafshon shahri hokimligi
5.59K subscribers
38.7K photos
3.52K videos
50 files
11.3K links
Download Telegram
#Диққат-диққат

❗️Соат 15.00 да махсус рухсатномани олиш учун аризани электрон тарзда my.gov.uz портали орқали топшириш мумкин бўлади!

Азизлар, илтимос карантин талабларига риоя қилинг.

Ўзингиз ва яқинларингизни асранг!

Электрон давлат хизматларидан фойдаланинг!
#диққат_диққат_эълон

🏥Ўзбекистон Реcпубликасида 2021 йил 17 ноябрдан бошлаб тўлиқ эмланган (2 ёки 3маротаба эмланган) фуқаролар бустер доза билан ихтиёрий эмланмоқда.
Бустер доза нима?
Бустер доза – тўлиқ эмланган фуқароларни касалликка қарши иммунитетини мустахкамлаш мақсадида яна қайтадан оладиган вакцина дозаларидир.
У билан қандай эмланади?
Бустер доза билан тўлиқ вакцина ўзини олганини 6 ой ва ундан ортиқ вақт ўтган аҳоли вакиллари эмланади.
Бустер доза тури билан аввал олинган вақцина билан бир ҳил бўлиши керакми?
Эмлаш пунктида бустер дозани вакцинани хар қандай туридан фойдаланган холда олиш мумкин.
Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиника ва оилавий поликлиника эмлаш пунктларида бугунги кунда бустер доза билан эмлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шаҳримиздаги тўлиқ эмалашни тугатган барча ташкилот ҳодимларининг бустер доза билан эмланиш учун, эмлаш пунктларимизга мурожат қилишлари мумкин.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#диққат_диққат_📢📣📣

“Nurafshon sadosi” радио тармоғи ўз фаолиятини бошлади

Тошкент вилояти маъмурий маркази Нурафшон шаҳридаги янги барпо этилган “Нурафшон боғи”да, шаҳар ҳокимлиги ва Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ҳамда Маданият уйи ташаббуси билан “Nurafshon sadosi” радио тармоғи ўз фаолиятини бошлади. Ушбу радио тармоғ орқали шаҳармизда бўлаётган янгиликлар ва ўзгаришлар, адабий ва ижтимоий ҳаёт бўйича маълумотлар, ёзувчи ва адибларнинг асарлари ҳавола қилиб борилади, бундан ташқари Нурафшон шаҳардаги ижодкор ёшларимизнинг ижод намуналари тақдим этилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#диққат_диққат

Ҳурматли хамшаҳарлар, шаҳаримиз марказидаги Амфитеатрда бугун 16.00да Ҳайрия концерти ташкил этилади, ушбу концертда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Умар Шамсиев, Хожиакбар Маллабоев, Шахзод Муродов, Али Отажанов, Элдидо грухи, Жасмин гуруҳи ва Шухрат Йўлдашевлар ўзларининг куй қўшиқлари билан иштирок этишади.

Барчани концерт дастурларига таклдиф этамиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#диққат

❗️ДИҚҚАТ, СЕЛДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!

☔️Гидрометеорология марказининг маълум қилишича, жорий йилнинг 20-22 сентябрь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар сабаб республиканинг қатор ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари кузатилиши мумкин.

🌧Хусусан, Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида сел хавфи мавжуд.

https://t.iss.one/Nurafshonpressa