Nurafshon shahri hokimligi
5.5K subscribers
38.8K photos
3.52K videos
51 files
11.4K links
Download Telegram
#генерал_ва_ёшлар_учрашуви

9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан "генерал ва ёшлар учрашуви" ташкил этилди.

9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан шунингдек, ғалабанинг шонли 77 йиллиги шарафига ташкил этилган генерал ва ёшлар учрашуви Нурафшон шаҳар Ёшлар марказида ўтказилди. Унда шаҳар ёшлари биринчи Мудофа вазири, генерал-полковник Ахмедов Рустам Урманович билан учрашиш бахтига муяссар бўлишди.

Шунингдек, генерал-майор Усмонов Фируз Хасанович, генерал-майор Атаханов Рахматулла Негматуллаевич каби фахрий меҳмонлар иштирокида ўтган учрашув уларнинг хотиралари эришган ютуқлари ортидаги машаққат ҳақидаги ҳикояларни тинглашди.
Ёшлар ҳам Ватанпарварлик ғоялари, туйғулари ҳақида ўзларининг саволларига жавоб олишди.
Тадбирда Афғон уруши қатнашчилари ташакурнома ва кўкрак нишонлари билан тақдирланди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa