Nurafshon shahar hokimligi
1.83K subscribers
32.4K photos
3.16K videos
42 files
9.74K links
Download Telegram
#​​Эътироф.
#Тақдирлаш.
#Энг ташаббускор сектор"

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жорий этилган сектор тизими нафақат жойлардаги муаммоларни ҳал этиш, балки ҳудудларни ривожлантиришнинг ҳам мутлақо янги босқичини бошлаб берди.

Нурафшон шаҳар 2-сектор раҳбари томонидан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган оила ва фуқароларга манзилли ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Ёшлар дафтари”га киритилганлар билан манзилли ишлаш натижасида Нурафшон шаҳрида 96,4 фоиз ёшлар ушбу дафтардан чиқарилди.

Жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича Нурафшон шаҳрида 100 фоизлик натижага эришилди.

Шунингдек, шаҳар 2-сектор томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал, Халқ қабулхоналари ҳамда Бош вазир қабулхоналари орқали келиб тушган мурожаатларнинг 98.6 фоизи ижобий ҳал этилди.

Натижада ушбу сектор 2021 йил якунларига кўра "Энг ташаббускор сектор" номинацияси бўйича биринчи ўрин ғолиби деб топилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тегишли буйруғи билан Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар прокурори адлия маслаҳатчиси Фахриддин Юсупович Мирзаевга 54 000 000 сўм пул мукофоти билан тақдирланди.


@Nurafshonpressa