Nurafshon shahar hokimligi
1.83K subscribers
32.5K photos
3.17K videos
43 files
9.77K links
Download Telegram
#расмий_муносабат

“Машъал” газетасининг 2020 йил 18 сентябрдаги №36 (9043) сон нашрида чоп этилган “Оила кам таъминланган экан-ку! Ёхуд маҳалла масъуллари Низом билан тўлиқ танишганми, ё йўқ?!.” Мавзусидаги мақола юзасидан, Нурафшон шаҳар хокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг баёнати

Нурафшон шаҳрининг “Учқун” маҳалласи “Гузар кўчасидаги 27 уйда яшовчи фуқаро Бурхон Холдаров хонадони “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари иштирокида ўрганилиб чиқилиб, қуйидагиларни маълум қиламиз;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида” ги 44-сонли қарори билан тасдиқланган Низомининг 12-бандига асосан “Болали оилаларга нафақа, моддий ёрдам ариза берувчининг яшаш жойи (доимий ёки асосан яшаб турган жойи) бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан оила бошлиғи ёки бошқа муомалага лаёқатли оила аъзосининг ёзма аризаси асосида, бола парвариши бўйича нафақа эса боланинг ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг аризаси асосида тайинланади” деб белгиланган бўлиб, ушбу оила моддий ёрдам учун “Учқун” маҳалла фуқаролар йиғинига расман ариза билан мурожаат қилмаган.
Жорий йилнинг 14 октябрь куни мазкур оила аъзоси ёзма равишда мурожаат қилган. Ариза шу санада “Учқун” МФЙда рўйхатга олинган бўлиб, қарор билан тасдиқланган Низомнинг 30-банди бўйича “Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам тайинлаш ёки уни тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор фуқаролар йиғини (Комиссия) томонидан очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилиниши, фуқаролар йиғини иштирокчиларининг (Комиссия аъзоларининг) оддий кўпчилиги қарорни ёқлаб овоз берса у қабул қилингани ҳисобланиши бўйича батафсил тушунтириш берилган.
Мазкур қарор асосида махсус комиссия томонидан ариза берувчининг яшаш жойига чиққан ҳолда оиланинг моддий ва мулкий ҳолати ўрганилади. Комиссия қарори билан моддий ёрдам тайинлаш масаласи кўриб чиқилади.

Нурафшон шаҳар ҳокими ўринбосари,
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими
бошлиғи У. Абдуллаев

@Nurafshonpressa
#Расмий
#Фото

Айни пайтда Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Расмий #Тайинлов

Танишинг: Салиев Музаффар Холдорбоевич - Нурафшон шаҳрининг янги ҳокими.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Расмий #Тайинлов

Танишинг: Усмонов Шерзод Роббимович - Нурафшон шаҳри ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникация масалалари бўйича ўринбосари.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Расмий

Музаффар Салиев,
Нурафшон шаҳри ҳокими:

- Янги лавозим ва янги муҳитда иш бошлар эканман, аввало бу юксак ишонч учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдираман.

Мен Нурафшонни илгари ишлаган соҳам бўйича билар эдим. Аммо, кўриниб турибдики, вилоятимизнинг янги марказини қурилиши ишларида очиқ саволлар, муаммоли ҳолатлар кўп.

Мен мана шу вилоят фарзанди, Ўзбекистон Республикаси фуқароси сифатида жонажон юртимиз шаҳарсозлиги мўъжизаси бўлиши кутилаётган шаҳар қурилишига ҳисса қўшишимдан бахтиёрман. Шу йўлда бор қуч-қувватим, салоҳиятимни ишга соламан,
- деб ваъда бераман...

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#расмий

Тайинлов

📌Азизов Абдумутал Алишер ўғли
Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши котибияти бош мутахассиси лавозимига тайинланди.

А.Азизов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Пискент тумани ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи етакчи мутахассиси вазифасида фаолият юритган.

📌Ташматова Дилзода Дилмурод қизи
Халқ
депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши котибияти бош мутахассиси лавозимига тайинланди.

Д.Ташматова ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Нурафшон шаҳар Мактабгача таълим бўлимида Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш мутахассиси вазифасида фаолият юритган.

@Nurafshonpressa
#расмий

Тайинлов

📌Мелиев Барҳаёт Бахтиёржонович – Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

🔹Б. Мелиев 1987 йилда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2010 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.

📌Лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида меҳнат қилаётган эди.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Forwarded from Deleted Account
#Расмий

📣Рассом ва дизайнерлар диққатига!

Тошкент вилояти ҳокимлиги Тошкент вилоятининг рамзи (герби) бўйича танлов эълон қилади!

🔹Мазкур ғоя Тошкент вилоятининг туристик салоҳиятини янада ошириш, шунингдек, вилоят брендини яратиш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлиб, танловга ҳавола қилинган ишлар ҳудуднинг тарихи, ўзига хослиги, географик жойлашуви, иқлими каби жиҳатларни ўзида мужассам қилиши мақсадга мувофиқ. Креатив ёндашувга алоҳида устуворлик берилади.

📌Танлов ғолиби Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиясида очиқ овоз бериш йўли билан аниқланади.

📍Танлов ғолиби вилоят ҳокимлиги томонидан 10 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

Танловга ишларни [email protected] электрон почтаси ва телеграмдаги @ramz_tanlov_BOT алоқа боти орқали юборишингиз мумкин.

📱Алоқа учун телефон:
+ 998 98 360 66 36

👉
Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#расмий

#Тайинлов

⚡️Кахаров Баходиржон Бахромович – Нурафшон шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#Расмий_муносабат.

Мурожаат бартараф этилди.

🔔Нурафшон шаҳар ҳокимлиги томонидан ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушаётган фуқаро мурожаатлари тез фурсатларда қаноатлантирилмоқда.

Жумладан Нурафшон шаҳар Бирлик МФЙ кўчаси 31, 32 уйларида яшовчи фуқароларнинг ижтимоий тармоқлари орқари қилинган мурожаатлари юзасидан шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан бетонлар олиб ташланди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#Расмий_муносабат.

Мурожаат бартараф этилди.

🔔Нурафшон шаҳар ҳокимлиги томонидан ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушаётган фуқаро мурожаатлари тез фурсатларда қаноатлантирилмоқда.

Жумладан Нурафшон шаҳар Янгиобод МФЙ да яшовчи фуқароларнинг ижтимоий тармоқлари орқари қилинган мурожаатлари юзасидан шаҳар Уй-жой коммунал бўлими томонидан муаммо бартараф этилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#расмий

❗️Кун.уз сайтида эълон қилинган қуйидаги материал бўйича Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ўрганиш ишлари бошланганини маълум қиламиз.

✍️Ўрганиш натижалари ҳақида қўшимча ахборот берилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#расмий

Тайинлов

📌Махмудов Шерзод Баходирович– Нурафшон шаҳар ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

🔹Ш.Махмудов - 1980 йилда Наманган вилояти Поп туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2006 йил Тошкент вилоят давлат педагогика институти ва 2013 йил Ўзбекистон миллий университети магистратурасини тамомлаган.

📌Лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг Ташкилий-назорат, таҳлил ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида меҳнат қилаётган эди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

@Nurafshonpressa
#расмий

Тайинлов

⚡️Анаров Атабек Абдувалиевич – Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши котибияти мудири этиб тайинланди.

📌А. Анаров 1976 йилда Ангрен шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 1998 йилда Тошкент вилоят давлат педагогика институтини тамомлаган.

📄Лавозимга тайинлангунга қадар, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши котибияти мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Расмий_муносабат
Ижтимоий тармоқларда Нурафшон шаҳар, Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини, Шифокорлар кўчаси ҳудудида янги оқова сув тармоқлари тизимининг тортилишидаги муҳокамага расмий муносабат.

👉Батафсил


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Расмий_муносабат
Ижтимоий тармоқларда Нурафшон шаҳар, Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини, Шифокорлар кўчасидаги ички йўлларнинг таъмирталаблиги тўғрисидаги шикоятга расмий муносабат.

👉Батафсил

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#расмий
#тайинлов

⚡️Миргазиева Зуҳра Тўраевна -Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

З. Миргазиева 1978 йилда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2001 йилда Тошкент Давлат Педагогика университетини тамомлаган. Фаолиятини 1996 йил 76-мактабда ўқитувчи вазифасидан бошлаган.

2009 йилдан 2020 йилга қадар Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимлигида турли масъул лавозимларда ишлаган.

Айни лавозимга тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Расмий_муносабат
Ижтимоий тармоқларда Нурафшон шаҳар, Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини, Шифокорлар кўчаси ҳудудида янги оқова сув тармоқлари тизимининг тортилишидаги муҳокамага расмий муносабат.

➡️Батафсил

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#расмий

ТАЙИНЛОВ

Убайдуллаев Саидкамол Сайдилухманович Нурафшон шаҳар ҳокимининг Қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

📌 С.Убайдуллаев 1975 йилда Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. Маълумоти – олий. 1997 йилда Тошкент архитектура қурилиш институтини тамомлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар “Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиалининг “Ўрта Чирчиқ тумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи лавозимида меҳнат қилаётган эди.

@Nurafshonpressa
#Расмий
#билдириш

Ҳарбий бўлишни ният қилган ёшларни мулоқотга таклиф қиламан!

Ҳурматли ёшлар! Сизнинг ҳарбий хизматчи бўлиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафида хизмат қилиш ниятингизга кимлар ёки қандай омиллар тўсиқ бўлмоқда? Баъзида ҳарбий хизматга боришнинг қинғир йўллари, усуллари ҳақида гаплар қулоққа чалиняпти. Шу масала ҳақида сизнинг дангал фикрингиз, аниқ таклифларингизни кутаман.

Мен Ватанимиз ҳимоячиси бўлишни ният қилган мард ва жасур йигитлар билан очиқ мулоқотга тайёрман. Ҳурматли ота-оналар, сиз фарзандингизни армияга юборишда қандай тўсиққа дуч келдингиз? Келинг, шу ҳақида очиқчасига гаплашамиз.

Бугун бўлиб ўтган ҳарбий-маъмурий сектор йиғилишида мазкур масалага оид дастлабки, хулоса ва фикрлар, шунингдек,  мутасаддиларнинг изоҳларини эшитдим. Асосий ишларимиз ҳали олдинда. Жорий йил 17 февраль куни шу масала бўйича ота-оналар ҳамда ёшлар билан учрашиш, мулоқот қилишни режалаштирдим.

Ҳарбий бўлишни орзу қилган, ноаниқ сабабларга кўра армияга боролмаётган Тошкент вилояти ёшларини, ота-оналарни бу учрашувга таклиф қиламан.  Мулоқот 17 февраль куни 10:00 да Нурафшон шаҳридаги "Нурафшон бизнес сити" дирекцияси биносида бошланади.

Мулоқотда қатнашинг, фикр ва таклифларингизни билдиринг.

Зойир Мирзаев,
Тошкент вилояти ҳокими


Рўйхатдан ўтиш учун телефонлар:
71 232 80 49
99 766 79 09
99 306 30 10

📱
Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube | 📱 Facebook  | Telegram