Nurafshon shahar hokimligi
1.85K subscribers
32.4K photos
3.16K videos
42 files
9.71K links
Download Telegram
#Эълон

❗️Паркент, Пискент, Юқори Чирчиқ туманлари ва Нурафшон шаҳри аҳолиси диққатига!

📣Ҳурматли “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Паркент, Пискент, Юқори Чирчиқ туманлари ва Нурафшон шаҳар бўлими истеъмолчилари!

⛔️2022 йил 1 октябрдан онлайн тўлов тизимига ўтилиши муносабати билан ушбу ҳудудлар аҳолисидан сув таъминот корхонаси назоратчилари томонидан хизматлар учун пул ундириш ишлари бутунлай тўхтатилади.

Шу муносабат билан ичимлик суви учун тўловларни ҳар ойнинг 10 санасига қадар ўзингизга қулай бўлган тўлов усулида:

“CliCk”, “Payme”, “Upay”, “Paynet”, “Oson”, “Apelsin” инфо киосклари ва мобил иловалар орқали, шунингдек тижорат банк кассалари, шахобчалари ҳамда почта бўлимлари орқали тўлашингиз мумкин.

❗️Унутманг, ичимлик суви учун ўз вақтида амалга оширган тўловингиз сизга ичимлик сувининг узлуксиз етказиб берилишини кафолатлайди!

Маълумот учун тел:

☎️ (71) 202 14 14
t.iss.one/uzsuv_chat телеграм чат

@uzsuvbot, t.iss.one/@suvmuammobot телеграм ботлари

uzsuv.uz расмий сайт

cabinet.uzsuv.uz шахсий кабинет

@Nurafshonpressa
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

‼️Субсидия асосида олинган уй-жой кредити учун йўналтирилган маблағдан даромад солиғи олинмайди

“Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–377-сон, 22.09.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмайди.

Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади.

☑️ 2023 йилдан ипотека кредитига олинган мол-мулк олинган санадан 36 ойда қайта сотилса, кредит ва фоизлар учун йўналтирилган даромад солиққа тортилади.

❗️2022 йил 1 ноябрдан “коробка” ҳолатдаги уй-жойлар учун ипотека кредитлари ҳамда субсидия ажратишга рухсат берилади.

🗓 Қарор билан 2021 йилда берилган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилди.

💰“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖга банклар томонидан аҳолига берилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун 3 йил муддатга 12 фоиз ставкада ва фоиз тўловларини ҳар 6 ойда тўлаш шарти билан 300 млрд сўмгача бюджет ссудаси ажратилади.

🏢 Уй-жойлар ва ипотека кредит олишда фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш учун вилоятлар марказларида ипотека марказлари ташкил этилади.

@Nurafshonpressa
#Билдириш

ДИҚҚАТ‼️

2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумида газ тармоқларини барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Тўйтепа ГТС дан газ билан таъминланадиган Чиғириқ, Ҳуррият, Оппоқ, Бирлик, Тарққиёт, Юксалиш, Нурафшон, Ёшлик, Дегантепа, Учқун, Тўйтепа, Бобур, Маърифат, Янгиобод, Обод, Ойбек, Муқумий, Обод турмуш, Наврўз МФЙларнинг (Шифокорлар, Суғдиёна, Ахтам Саҳоба кўчаларидан ташқари) барча кўчалари ҳамда Деҳқонобод МФЙнинг Х.Йўлдошев, Деҳқонобод, Бобур ва Бахт кўчалари аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларида 2022 йил 26 сентябр куни саот 8:00 дан 28 сентябр куни соат 18:00 га қадар вақтинча газ таъминоти тўхтатилади.

Мурожаат учун тел: (99) 004 81 04 “Нурафшоншаҳаргаз” ГТБ авария диспечерлик хизмати

Қисқа рақам: 104

Ноқулайликлар учун узур сўраймиз.

@Nurafshonpressa
#табрик

Ёшлар ишлари агентлиги Нурафшон шаҳар бўлими раҳбари Бобур Абдуқодировнинг таваллуд куни муносабати билан шаҳар ҳокимлиги жамоаси табриклайди.

Б.Абдуқодировга соғлик, оилавий ҳотиржамлик, мазмунли умр тилаб, муваффақият ва омад хамроҳ бўлсин деймиз.

@Nurafshonpressa
#туризм
#меҳмонхона

Мўжазгина “Авалон”

Нурафшон шаҳри, Ислом Каримов кўчасида  жойлашган “Авалон” меҳмонхонаси замонавий шароитларига эга, ташриф буюрган сайёҳларга росмана хизмат кўрсатишга мўлжалланган маскан.

22 ўринга мўлжалланган ушбу меҳмонхона Нурафшон сайёҳларининг дам олишлари учун мўжазгина жойлаштириш воситасидир.

Мазкур масканда барча қулайликлар, шинам хоналар, ошхона, ювиниш хонаси замон талаблари даражасида бўлиб, келган меҳмонлар учун шароитлар ҳозирланган.

Олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари пировардида маҳаллий ва хорижий сармоядорларнинг саъй-ҳаракатлари билан шаҳар туризм салоҳияти ошиб кўплаб меҳмонхоналар фаолияти йўлга қўйилиши кутилмоқда.

@Nurafshonpressa
#инвестиция

Нурафшон ривожига ўз ҳиссамни қўшиш истаги кучайди
CHOI YONG SUN

Нурафшон шаҳар ҳокими Жанубий Кореянинг “Hanshin” компанияси президенти билан учрашди. Хорижий инвесторлар билан бўлган мулоқот самимий ва кўтаринки руҳда ўтказилди.

Батафсил: https://clck.ru/32AS7b

@Nurafshonpressa
#Биласизми

❗️Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун субсидиялар берилади

💰 Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги мақсадлар учун субсидиялар ажратилади:

🔸енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – БҲМнинг 30 бараваригача (9 млн сўмгача) миқдорида;

🔸суғориш воситалари харид қилиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорида;

🔸уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун – БҲМнинг 3 бараваригача (900 минг сўмгача) миқдорида;

🔸ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорида;

🔸“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун – ҳар бир дастгоҳ учун БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорида;

🔸“Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун камида битта иш ўрни яратиш шарти билан БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорида;

🔸2025 йил 1 январгача жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 2 бараваридан ошмаган (600 минг сўмгача) миқдорда бир марталик;

🔸тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун – 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача;

🔸тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки 3 ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаш учун – БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорида;

🔸ҳунармандларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун – аъзолик бадали миқдорида;

🔸аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳлаётган ишсиз шахсларга – якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун – сарфланадиган харажатларни тўлашда бир марталик;

🔸“уста-шогирд” анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга (кулолларга) шогирдлар тайёрлаш, зарур хомашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун – 6 ой давомида ҳар ойда БҲМнинг 2 бараваридан (600 минг сўмдан) кам бўлмаган миқдорда;

🔸шогирдларга – мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш, шунингдек, усталарга – интернет сайтларини ташкил этиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 баравари (7,5 млн сўм) миқдоридан ошмайдиган қисмига субсидия ажратилади.

@Nurafshonpressa
ЭЪЛОН!

❗️ Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелда “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПФ-5712-сон Фармони ва 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3931-сон қарорига асосан “Бухоро таълими” МЧЖ томонидан Тошкент вилояти, Нурафшон, “Ёшлик” МФЙда жойлашган собиқ ётоқхона биносининг фойдаланилмасдан бўш турган бино-иншооти ва ер майдонида (кейинги ўринларда — ДХШ объекти) давлат-хусусий шериклик шартларига кўра ихтисослашган хусусий мактаб ташкил этиш таклифи билдирилди.

Қизиқиш билдирганлар учун:

сўров шакли

лойиҳа концепцияси

лойиҳа ҳақида маълумот

Тендерда қатнашиш учун манфаатдор томонлар сўров ва тендер аризаларини (таклифларини) 2022 йил 11 ноябр Тошкент вақти билан соат 18:00 гача топширишлари талаб этилади.

📍Эслатма

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига биноан, қизиқиш билдириш учун сўров ва тендер аризалар (таклифлар) олинган тақдирда, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги томонидан лойиҳанинг хусусий ташаббускори ва қизиқиш билдирган учинчи томонлар иштирокида хусусий шерикни аниқлаш учун тендер ўтказилади.

Сўров ва тендер аризалари (таклифлар) қуйидаги манзилда қабул қилинади:

Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли кўчаси 55а-уй

☎️ Тел: +99870-762-60-00


@Nurafshonpressa
#Diqqat_kontrafakt

☝️Siz ko‘rib turgan tasvirda mashhur brendlarning originali va ularning kontrafakt nusxalari keltirilgan.

🔰Mahsulotlar nomini diqqat bilan o‘qisangiz kontrafakt mahsulot nomi ataylab o‘zgartirilganini ko‘rish mumkin. Bu uning kontrafakt ekanligini bildiradi.

📌Kontrafakt - bu tovar belgisidan huquq egasining ruxsatisiz hamda iste’molchini adashtirish darajasida foydalanishdir. Ko‘pchilik tadbirkorlar o‘zgalarning mashhur brendlaridan foydalanib, xaridorni jalb qilishga urinadi. Bu esa huquqbuzarlik sanaladi.

💢Hurmatli isteʼmolchilar! Mahsulot xarid qilganda uning nomi to‘g‘riligiga ishonch hosil qiling, ishlab chiqaruvchi haqidagi maʼlumotlarni tekshirib oling.

❗️Eslatma! Kontrafakt mahsulot sotganlik hamda tovar belgisidan noqonuniy foydalanib, iste’molchini chalg‘itganlik uchun javobgarlik belgilangan.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
📌Тошкентда ШҲТ Самарқанд саммити якунлари бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади

Жорий йил 29 сентябрь куни Тошкент шаҳрида гибрид форматда «ШҲТ Самарқанд саммити: Минтақавий ва халқаро хавфсизлик, барқарор ривожланишга қўшилган ҳисса» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) томонидан Ташқи ишлар вазирлиги ва Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) билан ҳамкорликда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси кўмагида ташкил этилмоқда.

Анжуманда ШҲТга аъзо, шунингдек, АҚШ, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Франция, Венгрия сингари бир қатор узоқ хориж давлатлари эксперт ва таҳлилий доираларининг 30 дан ортиқ таниқли вакилини жамлаш режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#тиббиёт

Кўнгил муолажаси — яхшиликнинг самараси дуоларда акс этди


Беморларга тиббий кўмак бериш, уларга руҳан елкадош бўлиш тиббиёт ходимларининг шарафли вазифасидир.

Доим инсонлар саломатлиги учун сидқидилдан фаолият юритиб келаётган Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳам бетоб кишиларнинг дардига малҳам бўлишди.

Янги обод ва Чиғириқ маҳалласида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган 2 нафар фуқарога электрон ногиронлик аравачалари шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва шаҳар ижтимоий бўлими томонидан топширилди.

Кўнгил муолажаси — яхшиликнинг самараси қўлларга кўчган дуоларда акс этди.

@Nurafshonpressa