Nurafshon shahar hokimligi
1.85K subscribers
32.4K photos
3.16K videos
42 files
9.71K links
Download Telegram
#яшил_макон

Шаҳаримиз ҳудудларда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ишлар давом этмоқда.

Нурафшон шаҳар 3-сектор раҳбари О.Ғанибеков бошчилигида маҳалла фаоллари билан Бирлик маҳалласидаги бўш ер майдонига "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида 1000 туп терак ниҳоллари экилди.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
#эслатма

‼️16 ёшга тўлган битирувчилар! Олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш учун паспорт олишга шошилинг!

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
@Nurafshonpressa
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Дунёда содир бўлаётган воқеалар сабаб жаҳон бозоридаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўтган асрнинг 80-йилларидагидан ҳам юқори даражаларда ўсаётгани таъкидланди.

Хусусан, март ойида дунё бўйича озиқ-овқат нархлари 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга ошди.

Айниқса, йил бошидан жаҳон бозорларида буғдой нархи20 фоиз, маккажўхори – 19 фоиз, озуқа донлари – 20 фоиз ва ўсимлик ёғи – 23 фоизга кўтарилди.

Жорий йилда ёғингарчилик ҳисобига, водий, Тошкент вилояти ва Самарқандда сув захираси 20 фоизга кўпайгани билан, Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразмда сув таъминоти бўйича қийинчиликлар бўлади.

Жаҳон бозорида минерал ўғитлар ва ёқилғи нархлари 2 бараварга ошгани, албатта, кластер, фермер ва деҳқонларнинг етиштираётган маҳсулотларининг таннархига ҳамда молиявий аҳволига таъсир қилади.
Йиғилишда мавжуд ер ресурсларидан самарали фойдаланиб, 2022 йилда 7,7 млн тонна буғдой ҳамда 23 млн тонна мева-сабзавот етиштириб, 1,5 млрд доллар экспортни таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш учун янги қўшилаётган 300 минг гектардан зиёд ер майдонларидан самарали фойдаланиш зарур.

“Ҳозирги кунда 80 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, 254 минг нафар аҳолига очиқ танлов асосида берилди.

Бу – озиқ овқат етиштириш учун ҳар бир туманда қўшимча 500 гектар экин майдони, дегани.

Бу ислоҳотни ўз вақтида ва тўғри бошлаганимизни ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Шунинг учун бу ерлар фақат ва фақат озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш учун база бўлиши шарт”, деди Президент.

Мутасаддиларга икки ҳафта муддатда:

- ҳосилдор уруғ навларини жойларга етказиб, дала ярмаркаларини ўтказиш;

- ер майдонларида “бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида экинлар экишни ташкил қилиш;

- маҳсулотни кафолатли харид қилиш бўйича шартномалар тузиш ишларини жадал ташкил қилиш топширилди.
Вақт жуда кам қолди, деҳқончиликда баҳорнинг ҳар бир куни, ҳар бир соати муҳим”, деди давлат раҳбари йиғилишда ва деҳқон ва фермерларимизни энг кўп қийнайдиган масалаларни санаб ўтди:

- ҳосилдор ва ишончли уруғ ва кўчат навларининг камлиги,

- пешона тери эвазига етиштирилган маҳсулот кафолатли харид қилинмаслиги.

Шу сабабли, ҳосилдор уруғ ва кўчат навларини жойларга етказиш ва маҳсулотни сотиб олишга Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан Боғдорчилик агентлигига қўшимча 300 миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек, янги сув омборлари атрофидаги 100 минг гектардан ортиқ ерларга тадбиркорларни жалб этиб, инфратузилма яратишга ёрдам бериб, мос келадиган экинлар экишни ташкил қилиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Вилоят ҳокимларига бир ой муддатда:

- ўз ҳудудидаги сув омборлари атрофидаги янги ерларнинг харитасини тузиш;

- ерларни контурларга ажратиб, уларга ирригация тармоғини лойиҳалаш;

- ушбу майдонларда озиқ-овқат ва озуқа экинларини экишга тайёр инвесторларни жалб қилиш бўйича лойиҳа тўпламларини тайёрлаш топширилди.
Йиғилишда фойдаланишдан чиққан ерларни қайта тиклаш ҳам озиқ-овқат етиштиришга қўшимча имконият экани қайд этилди.

“Лекин барча ҳудудларда ҳам ишлар аҳволини қониқарли деб бўлмайди. Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразмда суст кетаяпти”, деди Президент.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳокимликлар билан бирга бир ҳафта муддатда 135 минг гектар оборотдан чиққан ерларни ўзлаштириш ва уларда озиқ-овқат маҳсулотларини жойлаштириш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.

Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун республика бюджетидан 170 миллиард сўм ажратилади.

Томорқа хўжаликларидан самарали фойдаланиш масаласига тўхталар экан, Президент Фарғона, Наманган, Андижон ва Самарқанддан 600 нафар тажрибали томорқа эгалари Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё, Хоразм ва Тошкент вилоятига бориб, 1,5 мингта маҳаллада аҳоли томорқаларида экинларни тўғри экишни ўргатаётганини мисол қилиб келтирди.

Бу тажрибани 2,5 мингта маҳаллада жорий этиши вазифаси қўйилди.
🖊 Президентнинг “Бюджетлараро муносабатларни ва солик, маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш тугрисида”ги қарори имзоланди

Ҳужжатга кўра:

2022 йилда ҚҚС бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига йўналтирилиши назарда тутилган маблағларнинг 40 фоизи Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида қолдирилади;

2022 йил 1 майдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларидан Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратмалар қилиш тўхтатилади;

2022 йил апрель-декабрь ойларида солиқлар, мажбурий йиғимлар, божлар ва жарималар ҳисобидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига келиб тушган маблағларнинг ҳамда мазкур жамғармаларнинг бўш турган маблағларини тижорат банкларига жойлаштиришдан олинган даромадларнинг 15 фоизи ҳар ой якунлари бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади;

бюджет тизими бюджетларидан асосий воситаларни харид қилиш ҳамда бино ва иншоотларни таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни жорий йил якунига қадар тўхтатиш (харид қилиш тартиб-таомиллари бошланган, шунингдек рўйхатдан ўтказилган юридик мажбуриятлар бундан мустасно) ва ушбу мақсадлар учун жорий йилда режалаштирилган маблағларни қисқартириш ёки 2023 йилга ўтказиш чоралари кўрилади.

❗️ Бунда, ушбу банд талаблари Вазирлар Маҳкамаси ва маҳаллий бюджетларнинг захира жамғармалари маблағларига, шунингдек мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, тиббиёт ва тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйларига ҳамда тармоқни ривожлантириш давлат дастурларида белгиланган чора-тадбирларга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгилаб қуйилади.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
«Ҳоким ўринбосарлари ижтимоий тармоқда фаол бўлиши лозим», — Асаджон Ходжаев

👉 Батафсил

t.iss.one/aoka_uz

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
#Нурафшон_шаҳар

1-сектор фаолияти

🔹1-сектор раҳбари шаҳар ҳокими М.Салиев 1-сектор штабида инвесторлар билан учрашди.

🔸Учрашувда шаҳар ҳокими эронлик инвесторларга шаҳарда тадбиркорлик фаолияти учун ер-жой ва кредит масаласи, хорижий ҳамкорлар билан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича шароит ва янгиликлар яратиш, ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатишни кенгайтириш учун бўш турган бино ва иншоотлардан фойдаланиш каби масалаларда тушунтириш бериб ўтди.
🔸Учрашувдан сўнг меҳмонларни "Nurafshon Business City" мажмуасига ташрифи уюштирилиб, инвесторларга "Nurafshon Business City"да барпо этилаётган ҳамда истиқболли лойиҳалар тўғрисида маълумотлар берилди.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa