Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
32.4K photos
3.16K videos
42 files
9.72K links
Download Telegram
Вилоят прокурорининг ўринбосари Нурафшон шаҳридаги тадбиркорлар билан учрашди.

Тошкент вилоят прокурорининг ўринбосари Ф.Ю.Бабарахимов Нурафшон шаҳридаги Тонг маданият саройида тадбиркорлар билан учрашди.

Учрашувда Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев, вилоят прокурорининг савдо ва инвестиция масалалари бўйича катта ёрдамчиси Ш.Зулнурбеков, шаҳар прокурори Ф.Мирзаев сектор раҳбарлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Очиқ мулоқот шаклида бўлган учрашувда вилоят прокурорининг ўринбосари ва шаҳар ҳокими тадбиркорларнинг муаммолари, ташаббус ва таклифларини эшитишди.
Учрашувда тадбиркорлар банкдан кредит олиш, тадбиркорлик ҳудудини электр-энергияси таъминотини янада яхшилаш, субсидия ажратилиши, тадбиркорлик фаолиятини давом эттириш учун кредит олишига ёрдамлашиш каби масалаларда мурожаат қилишди.

Мазкур мурожаатлар ижроси юзасидан масъул ташкилот раҳбарларига вазифалар белгиланиб ижроси вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#сайлов
Жорий йилнинг 13 апрель куни Нурафшон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида шаҳар ҳокими М.Салиев Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши аъзолари ва маҳалла раислари билан жорий йилнинг 17 апрель куни бўлиб ўтадиган Нурафшон шаҳар Кенгашида бўшаб қолган депутатлик ўринларига ва май ойида маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг ваколат муддати тугаши муносабати билан бўлиб ўтадиган навбатдаги сайловни юқори савияда ташкил этиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Фуқаролар йиғинлари раисларининг ваколат муддати тугаши муносабати билан Сенат Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддаси ҳамда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги қонунларнинг тегишли моддалари тушунтирилиб сайлов участкаларини жиҳозлаш ва тартибга келтириш, сайловларни мукаммал ташкил этиш бўйича ташкил этилган ишчи гуруҳга вазифалар белгиланди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Об_ҳаво

🌤 14 - апрель : Вилоятда об-ҳаво

🌔Бугун кечаси +22°...+26° даража илиқ бўлиб, шимолий- шарқдан 2-4 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 37-60% ни ташкил этади.

☀️Эртага кундузи +28°...+29° даража илиқ бўлади, шимолий-ғарбдан секундига 2-3 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 30-34% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️14 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Оҳангарон шаҳри.
Давлат дастури ижроси муҳокамада

*Паркент тумани.
Беш ташаббус амалда

*Оҳангарон тумани.
Айрончи қиз айронини қаерда сотиши керак?

*Бўстонлиқ тумани.
Коррупцияга қарши курашамиз

*Ангрен шаҳри.
Тадбиркорлар муаммолари ўрганилди

*Пискент тумани.
Ташаббусли бюджет-муаммоларнинг энг осон ечими

*Чиноз тумани.
Халқ таълим бўлимига қарашли мактабларда "Энг ёш китобхон" кўрик танлови бўлиб ўтмоқда

*Қибрай тумани.
Маҳалладаги хотин-қизлар фаоли номзодлари билан ўқув-семинар бўлиб ўтди

*Нурафшон шаҳри.
Ногирон болалар ўртасида «БЛУР» компьютер ўйини бўйича беллашув ташкил қилинди

*Тошкент тумани.
ДХХ кубоги: туман саралаш босқичи пешқадамлари аниқланмоқда

*Олмалиқ шаҳри.
Ёшлар ўртасида ДХХ кубоги учун спорт мусобақалари давом этмоқда

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ҳоким билан бирга тўп сурган жамоалар

*Бекобод шаҳри.
Очиқ мулоқот ўткалилди

*Оққўрғон тумани.
Қишлоқ врачлик пунктлари обод бўлмоқда

*Янгийўл тумани.
Иффатли аёллар тадбиркорлиги

*Янгийўл шаҳри.
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича учрашув, мулоқотлар ўтказилмоқда

*Чирчиқ шаҳри.
Бир вақтда ва тўрт секторда

*Юқори Чирчиқ тумани.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан"Маънавият маскани" кутубхонасига 37 турдаги 300 та китоб тақдим этилди

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Товуқ - етти хазинани бири

*Бекобод тумани.
Менинг маҳаллам-менинг судьям

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#хабар

Нурафшон шаҳар Учқун ва Бобур маҳаллалари фуқароларининг жорий йилнинг 18 февраль кунидаги ички кўчаларни асфальт қопламалари билан қоплаш ва пиёдалар юриш йўлакларини барпо этиш бўйича қилинган мурожаатлари юзасидан Нурафшон шаҳар ҳокимлиги томонидан бир қатор тизимли ишлар олиб борилди.
Учқун ва Бобур маҳаллалари фуқароларининг мурожаатларини ижобий ҳал қилиш бўйича Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 6 апрелдаги ҳамда Нурафшон ҳокимининг 14 апрелдаги фармойишлари билан, Нурафшон шаҳар ҳудудидаги ички кўчаларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг саломатлиги ва бехатар харакат тизимини жорий этиш, аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида, “Бирлик”МФЙ Наврўз, Чилонзор Шарқ юлдузи, Бирлик, Мехнат қўчалари, “Учқун” МФЙ Охунбобоев, Гузар шох, Навоий, Гузар ўтиш, Навоий ўтиш, Учқун кўчалари ва “Нурафшон”МФЙ, 9 – умумтаълим мактабига олиб келувчи йўл, Нурафшон ва Мустақиллик кўчларининг таъмирталаб ички кўчаларни жорий таъмирлаш учун 5 153 800 (беш милиард бир юз эллик уч миллион саккиз юз) минг сўм пул маблағлари ажратилди.
Шунингдек, жорий йилда Ёшлик МФЙ, Ёшлик, Мичурин кўчалари, Муқимий МФЙ Уфқ ва Шодлик кўчалари 1 -умумтаълим мактабига олиб борувчи ичики йўлларда хам жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиб асфальт қопламалари ётқизилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Ёш стратеглар Москва йиғинида

2022 йил 15-16 апрель кунлари Россия Федерациясида бўлиб ўтадиган “Ёш стратеглар”нинг Москва йиғинида Нурафшон шаҳридан ўқувчи ва мураббийлар иштирок этишмоқда.
Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган стратеглар мактаби йиғилишида 1 ИДУМ қошидаги “Ёш стратеглар” мактаби ўқувчилари Б.Рубдуллаев ва М.Ғуломов, Нурафшон шаҳар ҳокими ўринбосари Н.Кулбекова, 1-мактаб директори Н.Ли ва 1-мактаб математика фани ўқитувчиси Д.Рахимовлар иштирок этишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 9 апрель куни Темурийлар тарихи давлат музейида А.Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан, Россия Федерацияси фанлар академиясининг хорижий аъзоси В.Л.Квинтнинг “А.Темурнинг стратегик етакчилиги, Темур тузукларига шарҳлар” китобининг тақдимотида Нурафшон шаҳар 1-ИДУМ ўқувчилари: М.Ғуломова, Р.Эгаи, И.Лигай, Ё.Пак ва Б.Рубдуллаевлар, 2021 йил 10 декабрь куни Россия Федерациясида “Инновацион ривожланиш стратегиялари” 5-халқаро танловида иштирок этиб ғолибликни қўлга киритгани учун диплом ва сертификатлар билан тақдирланишган
#Ҳоким_ҳудудда

Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев Нурафшон шаҳар Обод турмуш маҳалласида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини ўрганди.

♻️Шаҳар ҳокими Обод турмуш маҳалласида олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини кўздан кечирар экан, ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар билан суҳбатлашди.

Суҳбат давомида фуқаролар томонидан субсидия, кредит олиш, тадбиркорликни ривожлантириш, қўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларга парандачилик, қуёнчилик билан шуғулланишлари учун шароитлар яратиш каби масалаларда мурожаатлар қилишди. Марожаатлар бўйича маҳалла раиси, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ҳамда тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa