Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари олдидаги вазифа давлат корхона ва активларининг ҳақиқий эгаларини топиб, уларни тўлиқ қувватда ишлатиш, маҳсулот ҳажми ва иш ўринларини кўпайтириш, солиқ базасини кенгайтиришдан иборат
—
Президент: Задача руководителей отраслей и регионов – найти реальных хозяев для государственных предприятий и активов, задействовать их в полной мере, увеличить объем производства и число рабочих мест, расширить налогооблагаемую базу
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Forwarded from Hudud Inform
⚡️Сирдарё вилоятидаги агрокластерлар раҳбарларининг республика агрокластерларига мурожаат йўллади
Давлатимиз раҳбари жорий йил 13 октябрь куни Оқолтин туманида биз билан бўлиб ўтган суҳбатда: “Қишлоқ хўжалигининг барча йўналишларидаги кластерлар жойларда тадбиркорликни ривожлантиришнинг локомотиви бўлиши керак”, ҳамда “кластер тизими – бу манфаатдорлик, соҳага илм-фан ва инновациянинг кириб келиши, қишлоқ хўжалигининг келажаги ва рақобатбардош бўлиши демакдир”, деб таъкидладилар.
Қишлоқда кластер тизими аграр тармоқ иқтисодиётининг “асосий ўсиш нуқтаси” сифатида белгиланди.
Бу янги йўналиш қишлоқ хўжалигига саноатни олиб кириш, хомашёни чуқур қайта ишлаб, рақобатбардош тайёр маҳсулот ва қўшилган қиймат ҳажмини кўпайтириш ҳамда янги иш ўринларини яратишда асосий куч бўлиши учун барча имкониятларни бермоқда.
Авваллари маҳсулот ишлаб чиқариш учун моддий ресурслар етишмаслиги, сув таъминотидаги узилишлар, кредит олишдаги тўсиқлар, замонавий ускуна ва техникаларни четдан олиб келишда миллий валютамизни конвертация қилиш билан боғлиқ муаммолар тадбиркорлик соҳасидаги фаолиятимизни ривожлантиришда катта қийинчиликлар туғдирганини, ўйлаймизки, ҳеч биримиз унутганимиз йўқ.
Бугун янги Ўзбекистонда халқимиз ва келажак авлод фаровонлиги йўлида аниқ режалар, улкан ишлар амалга оширилаётган бир даврда давлатимиз раҳбарининг азму шижоати, кучли ва оқилона сиёсати ҳамда тизимли ислоҳотлари биз тадбиркорлар учун янги ва жуда катта имкониятлар эшигини очиб бермоқда.
Президентимизнинг коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши кураш шароитида тадбиркорликни, жумладан, агрокластерларни қўллаб-қувватлашга оид қатор фармонлари соҳа вакилларига қаратилган юксак ғамхўрлик ва эътиборнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди.
Ўз вақтида қабул қилинган ушбу ҳужжатларга биноан сув солиғи 50 фоизга қисқартирилди, табиий газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов мажбурияти амалдаги 100 фоиздан 30 фоизга туширилди, олинган кредитлар фоизларини тўлаш узайтирилди.
Энг асосийси, пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан 2019 йилда пахта етиштириш учун олинган кредитларни қайтариш муддати кечиктирилди. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ёрдам бериш кўлами янада кенгайтирилди.
Батафсил
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
Таълим тизимини такомиллаштиришга қаратилган фармон лойиҳасига халқ таълими тизимини такомиллаштириш бўйича 700 дан ортиқ таклифлар келиб тушди
Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, айни кунларда юртимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантириш масаласида қабул қилиниши кутилаётган муҳим Фармон лойиҳаси кенг муҳокама қилинмоқда.
Республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилаётган лойиҳа муҳокамаларида маҳаллий ҳокимликлар, халқ таълими бошқарма бошлиқлари, мактаб директорлари ва ўқитувчилар иштирок этмоқда.
Соҳа вакиллари Фармон лойиҳасида жорий этилиши кўзда тутилаётган муҳим янгилик ва ўзгаришлар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Фармон лойиҳаси Regulation.gov.uz муҳокамалар порталига қўйилган бўлиб, бугунги кунга қадар порталда халқ таълими тизимига оид 200 га яқин таклифлар келиб тушган. Бундан ташқари Халқ таълими вазирлиги томонидан махсус сўровнома ишлаб чиқилган бўлиб, у орқали жами 500 дан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси 2020 йилнинг 8 ноябрига қадар давом этади.
Фармоннинг тўлиқ лойиҳаси билан ушбу ҳавола орқали танишган ҳолда у бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин. Таклифлар аниқ, халқ таълими соҳасида мавжуд тизимли муммони ҳал қилишга қаратилган бўлиши мақсадга мувофиқ.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

#инвестиция
⚡️Нурафшон шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Қ.Ҳакимов Голландия давлатининг “Lumidea Engineering B.V” компанияси вакилларини қабул қилди. 🌃Учрашувда меҳмонларга Нурафшон шаҳрида бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
🏗Ўз навбатида хорижлик меҳмонлар ҳам иқтисодий-ижтимоий соҳаларга оид долзарб лойиҳаларга қизиқиш билдириб, Нурафшон шаҳрида "ақлли шаҳар" концепцияси асосида қурилиши режалаштирилаётган Тошкент вилоятининг маъмурий маркази - "Smart city" ҳудудида кўп тармоқли савдо маркази ҳамда эко-бозор қуриш учун ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди. ✅Самимий ва дўстона ўтган учрашувда томонлар бир қатор янги лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олдилар.
@Nurafshonpressa

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг миллий байрами – Республика эълон қилинган кун муносабати билан Президент Режеп Таййип Эрдоғанга табрик йўллади.
Давлатимиз раҳбари Туркия етакчиси ва оила аъзоларига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, Режеп Таййип Эрдоғаннинг серқирра ва масъулиятли фаолиятига янги зафарлар ва туганмас куч-ғайрат, қардош турк халқига эса тинчлик-омонлик ва бардавом тараққиёт тилаган.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев направил поздравление Президенту Турецкой Республики Реджепу Тайипу Эрдогану в связи с национальным праздником - Днем провозглашения Республики.
Глава нашего государства пожелал лидеру Турции и членам его семьи крепкого здоровья, благополучия, новых успехов и неиссякаемой энергии в многогранной и ответственной государственной деятельности, а братскому турецкому народу - мира и долговечного развития.
#Mirziyoyev #qutlov #Turkiya

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🕋 Умра тадбирини ташкил этиш юзасидан хабарнома
Сўнгги йилларда ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш, зиёратчиларга қулай шарт-шароит ва енгилликлар яратиш борасидаги ишлар, шубҳасиз янги босқичга кўтарилди. Буни ташкилий ишлар ҳамда Макка ва Мадина шаҳарларида юртдошларимиз учун яратилган янгилик ва қулайликлар мисолида яққол кўриш мумкин.
📍Мазкур сафарларни ташкил этиш дунёда кечаётган мураккаб эпидемиологик вазият, қолаверса Саудия Арабистонидаги коронавирус касаллиги билан боғлиқ жиддий ҳолатдан келиб чиқиб, вақтинчалик тўхтатилган эди. Шундан буён “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши Саудия томони билан мазкур тадбирлар билан боғлиқ янгилик ва жараёнлар борасида мунтазам мулоқот қилиб келмоқда.
🔰 Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги ўзининг расмий интернет нашрлари орқали тақдим этган маълумотларга кўра, Умра зиёрати тўрт босқичда, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклиф ва тавсиялари асосида қайта ташкил этиши баён этилган. Бугунга қадар умра тадбирлари 2 та босқичда қайта йўлга қўйилди. Шу йилнинг 4 октябрдан биринчи ва 18 октябрдан иккинчи босқичлар бошланди. Ҳозирга келиб кунлик зиёратчилар сони 15 мингтани ташкил этмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу икки босқичда Умра ибодатини адо этувчилар сони чекланган бўлиб, махсус онлайн навбат дастури орқали рўйхатга олинмоқда ва зиёратчиларнинг Масжидул Ҳарам ҳудудига киришлари ташкилий равишда амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Ҳаж ва умра вазирлигининг баёнотида жорий йил 1 ноябридан эътиборан, Умра ибодатини адо этиш учун хорижлик зиёратчиларни қабул қилиш назарда тутилган эди. Рухсат этилган давлатлар рўйхати мамлакатларнинг эпидемиологик ҳолатидан келиб чиқиб, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шакллантирилиши алоҳида таъкидланган.
❗️Шу ўринда, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида жорий йилнинг 1 ноябрь кунидан эътиборан, хорижий зиёратчиларга умра қилиши учун рухсат берилмоқда, мазмунида тарқалган хабарга ойдинлик киритиб ўтиш лозим. 1 ноябрь кунидан хорижий фуқароларга рухсат бериш юзасидан билдирилган Ҳаж ва умра вазирлиги баёнотида Умра ибодатига келувчилар учун бир қанча шарт ва талаблар белгилаб қўйилган.
Жумладан, унда умра зиёратчисининг ёши 18 дан 50 ёшгача бўлиши (Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклифига кўра), коронавирусдан ҳоли эканини исботловчи манфий натижали ПЦР анализни тақдим этиши, ушбу анализ 72 соат ичида олинган бўлиши ва ишончли лабораторияда амалга оширилиши зарурлиги, "Умра қилдик" программаси орқали (Икки Ҳарамга кириш учун онлайн навбат) рўйхатдан ўтиб, ўз онлайн тартибига кўра умра ибодатини адо этиш, Масжидул Ҳаромда намоз ўқиш, Масжидун Набавийни зиёрат қилиш ва Равзаи шарифда намоз ўқиш билан боғлиқ режали ишлар учун олдиндан буюртма бериш, Саудия Арабистонига етиб келгандан сўнг белгиланган меҳмонхонада 3 кун карантинда бўлиши ва бошқа шу каби талаблар белгиланган.
Шунингдек, Саудия мутасадди идоралари томонидан эпидемиологик ҳолат бўйича Умра зиёратини ташкил этиш учун рухсат этилган давлатлар рўйхати алоҳида эълон қилиниши қайд қилинган.
✅ Ўз навбатида, «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши Саудия Арабистони расмийлари билан мазкур масалалар бўйича белгиланган карантин талаблари асосида Умра зиёратини ташкил этиш юзасидан музокаралар ўтказмоқда.
Шунингдек, ушбу тадбирларни ташкил этишга ваколатли ташкилот – Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртдошларимизнинг тўлиқ тиббий хавфсизлигини таъминлаган ҳолда, расмий, ишончли, хавфсиз ва қулай Умра хизматларини тақдим этиш устида ҳамкорлар билан жадал иш олиб бормоқда.
📣 Эслатиб ўтамиз, Умра сафари билан боғлиқ якуний қарорлар юзасидан тез кунларда расмий баёнот берилади.
Дин ишлари бўйича қўмита ва
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
@aoka_uz

Ўзбекистонда 2021 йилда қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади? Бюджет лойиҳасига кўра:
(Жорий харажатлар, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун қўйилмалар)
1. Халқ таълими вазирлиги — 22,1 трлн (18,6 трлн)*;
2. Мактабгача таълим вазирлиги — 5,4 трлн (5,1 трлн);
3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги — 2,8 трлн (3,3 трлн);
4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 3,4 трлн (3 трлн);
5. Маданият вазирлиги — 844 млрд (746 млрд);
6. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги — 1,14 трлн (893,5 млрд);
7. Инновацион ривожланиш вазирлиги — 748,4 млрд (604,5 млрд);
8. Уй-жон коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги — 1 трлн (1,5 трлн);
9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 494 млрд (535,7 млрд);
10. Сув хўжалиги вазирлиги — 2,826 трлн (2,7 трлн);
11. Энергетика вазирлиги — 43,8 млрд (41 млрд);
12. Транспорт вазирлиги — 4,95 трлн (2,7 трлн);
13. Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш давлат қўмитаси — 44,7 млрд (19,9 млрд);
14. Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси — 1,3 трлн (2,3 трлн);
15. Пиллачилик ва қорақўлчиликни ривожлантириш қўмитаси — 12 млрд;
16. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси — 144,2 млрд (235,1 млрд);
17. Саноат хавфсизлиги қўмитаси — 12,8 млрд (14,4 млрд);
18. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси — 58,2 млрд (42,2 млрд);
19. Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси — 274,1 млрд (188,2 млрд);
20. Монополияга қарши курашиш қўмитаси — 7,6 млрд (9,4 млрд);
21. Ўзстандарт — 17,5 млрд (16,4 млрд);
22. Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги — 3,5 млрд (ўзгаришсиз);
23. Давлат активларини бошқариш агентлиги — 7,2 млрд (8,4 млрд);
24. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги — 515,5 млрд (408,1 млрд);
25. Давлат статистика қўмитаси — 290,6 млрд (151,2 млрд);
26. Қурилиш вазирлиги — 289 млрд (98,5 млрд);
27. Ташқи ишлар вазирлиги — 553,9 млрд (421,4 млрд);
28. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги — 340,1 млрд (65,6 млрд);
29. АТ ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги— 134,2 млрд (95 млрд);
30. Адлия вазирлиги — 146 млрд (130,3 млрд);
31. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги — 556,8 млрд (224,6 млрд);
32. Молия вазирлиги — 54,3 трлн (27,6 трлн)*;
33. Давлат солиқ қўмитаси — 1,076 трлн (1 трлн);
34. Ҳукумат — 1,5 трлн (1,48 трлн);
35. Президент Админстрацияси — 784,3 млрд (742,6 млрд);
36. Сенат — 29,4 (20,9 млрд);
37. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси — 163 млрд (115,2 млрд);
38. Омбудсман — 4 млрд (3,9 млрд);
39. Бош прокуратура — 1,376 трлн (734,2 млрд);
40. Олий суд — 635,6 млрд (448,9 млрд);
41. Конституциявий суд — 3,6 млрд (3,8 млрд);
42. Судьялар олий кенгаши — 17,4 млрд (18,7 млрд);
43. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги — 15,4 млрд;
44. Марказий сайлов комиссияси — 304 млрд (4,3 млрд);
45. МТРК — 427,3 млрд сўм;
46. ЎзА — 27,6 млрд;
47. “Ўзархив” — 8,4 млрд (8,6 млрд);
48. Инновацион соғлиқни сақлаш палатаси — 2,1 млрд (2,4 млрд);
49. Маънавият ва маърифат маркази — 7 млрд (9,7 млрд);
50. Ўзгидромет — 64 млрд (73,9 млрд);
51. Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ — 9,6 млрд (7,5 млрд);
52. Ёшлар ишлари агентлиги — 157 млрд;
53. Маҳалла вазирлиги — 140 млрд;
54. Касаба уюшмалари федерацияси — 120 млрд (ўзгаришсиз);
55. ЎзФА — 260 млрд (218,4 млрд);
56. Бошқа ташкилотлар — 23,5 трлн (22,9 трлн).
Изоҳ*: Молия вазирлиги харажатлари кесимида жуда кўплаб ижтимоий тўловлар, ташқи қарзларга хизмат кўрсатиш ва бошқа харажатлар ўрин олган.
Изоҳ*: ўтган йилги харажатлар.
@davletovuz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чже Иннинг таклифига биноан видеоанжуман шаклида бўлиб ўтадиган Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этади.
Тадбир кун тартибидан коронавирус пандемияси оқибатларини енгиб ўтиш ва халқаро шерикликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари ва ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларига тўхталиб ўтади.
—
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Республики Корея Мун Чжэ Ина примет участие во Втором Международном форуме северного экономического сотрудничества.
В повестке дня - вопросы преодоления последствий пандемии коронавируса и расширения международного партнерства.
В своем выступлении глава нашего государства остановится на актуальных вопросах региональной политики и перспективах дальнейшего развития сотрудничества.
#Mirziyoyev #forum #JanubiyKoreya #hamkorlik

Яширин иқтисодиётни қисқартиришга оид фармон имзоланди
Шавкат Мирзиёев “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Унга кўра:
👉 умумий овқатланиш соҳасидаги кичик тадбиркорлик субъектларининг банк карталари ва контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадлари умум белгиланган солиқларни тўлашга мажбурий тартибда ўтиш мақсадида умумий даромадга киритилмайди;
👉 Тошкент шаҳрида ўтказилаётган онлайн касса машиналарининг чекларида акс эттирилган QR коди асосида совринли ўйинларни ўтказиш эксперименти 2020 йилда барча ҳудудларда амалга оширилади.
Бугунги кунга қадар Тошкент шаҳрида 9 ойда 3,3 триллион сўмлик 16,3 миллионта чек, вилоятларда эса 6,3 триллион сўмлик 22,7 миллионта чек чиқарилган. Совринли ўйинларнинг вилоятларда жорий этилиши онлайн касса машиналарига ўтиш жараёнини тезлаштиради. Совринли ўйинларга 1 миллиард сўм ажратилган бўлиб, 2020 йил 1 октябрь ҳолатига 524 миллион сўмлик совринлар ўйналди;
👉 қурилиш корхоналарига ишчиларни уларга иш ҳақини нақд пулда тўлаш (меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 10 фоизидан ошмаган ҳолда) ҳуқуқи билан ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатларини сақлаб қолган ҳолда шартнома тузмасдан ёллашга муддатли равишда рухсат берилади;
👉 тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ваколатли органни хабардор қилган ҳолда ўтказиладиган сайёр солиқ текширувлари натижаларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш тартиби жорий қилинади;
👉 солиқ органларининг маълумотларини қайта ишлаш марказини замонавий сервер ускуналари ва тегишли дастурий таъминот билан таъминлашни тезлаштириш ва бирламчи қўшимча жиҳозлаш мақсадида 100 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Президентимиз Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтган Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Форумда коронавирус пандемияси оқибатларига қарши биргаликда курашиш ҳамда кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари халқаро сиёсатнинг долзарб жиҳатлари ва минтақавий ҳамкорлик истиқболларига тўхталиб, қатор муҳим таклифларни илгари сурди.
—
Президент принял участие и выступил с докладом на Втором Международном форуме северного экономического сотрудничества, который прошел в Сеуле в формате видеоконференции.
Были предметно рассмотрены вопросы совместного противодействия последствиям пандемии коронавируса, а также дальнейшего расширения многостороннего сотрудничества.
Глава нашего государства остановился на актуальных аспектах международной политики и перспективах регионального взаимодействия, выдвинул ряд важных предложений.
#Mirziyoyev #forum #nutq #hamkorlik

Forwarded from 𝑹𝑨𝑯𝑰𝑴𝑩𝑬𝑹𝑫𝑰𝑬𝑽𝑵𝑨
Тошкент вилоятидаги газеталар дизайни ва мазмуни таҳлил қилинди
Бугун Тошкент вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ташаббуси билан Тошкент вилоятидаги маҳаллий нашрлар бош муҳаррирлари ва саҳифаловчи-дизайнерлари иштирокида «Бугунги кун матбуоти: мазмун ва дизайн» мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.
https://telegra.ph/Toshkent-viloyatidagi-gazetalar-dizajni-va-mazmuni-taҳlil-қilindi-10-30

Telegraph
Тошкент вилоятидаги газеталар дизайни ва мазмуни таҳлил қилинди
Бугун Тошкент вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ташаббуси билан Тошкент вилоятидаги маҳаллий нашрлар бош муҳаррирлари ва саҳифаловчи-дизайнерлари иштирокида «Бугунги кун матбуоти: мазмун ва дизайн» мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди. Ўқув…