Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
32.9K photos
3.17K videos
44 files
9.85K links
Download Telegram
Таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Шу мақсадда ишлаб чиқилган Президент фармони лойиҳаси, соҳадаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари аввало мактабларда ўқув юкламаси ва дарслар сонини қайта кўриб чиқиш, ўқувчиларни фикрлашга чорлайдиган методика яратиш зарурлигини таъкидлади.
Бу борада халқаро тажрибани ўрганиш, педагог кадрларни тайёрлаш методикасини ҳам янгилаш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования системы образования и воспитания. Обсуждены соответствующий проект указа Президента, актуальные задачи сферы.
Глава государства отметил необходимость пересмотра учебной нагрузки и количества уроков в школах, создания методики обучения, ориентированной на побуждение учащихся к мышлению.
Поставлена задача изучить международный опыт, обновить методики подготовки педагогических кадров.

#Mirziyoyev #videoselektor #talim #tarbiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на Втором Международном форуме северного экономического сотрудничества

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркиянинг ғарбий ҳудудларида юз берган табиий офат – кучли зилзила оқибатида инсонлар қурбон бўлгани, кўплаб фуқаролар жaроҳат олгани ҳамда катта талафот кўрилгани муносабати билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатларда шифо топишини тилади.

Президент Республики Узбекистана Шавкат Мирзиёев выразил соболезнования Президенту Турецкой Республики Реджепу Тайипу Эрдогану в связи с жертвами и многочисленными пострадавшими, а также значительными разрушениями в результате сильного землетрясения в западных регионах Турции.
Глава нашего государства выразил слова сочувствия и поддержки семьям погибших, а также пожелания скорейшего выздоровления пострадавшим.

#Mirziyoyev #hamdardlik #Turkiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Нурафшон_сайёр_қабул
📌Бугун Нурафшон шаҳар ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов аҳоли мурожаатлари бўйича сайёр қабул ҳамда "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказди. Унда Тошкент вилояти халқ қабулхонаси мутахассиси Раҳмонали Хўжақулов ҳам иштирок этди.
Мазкур учрашувларда бу сафар асосан "Деҳқонобод", "Янгиобод", "Ёшлик" ҳамда "Маърифат" МФЙда истиқомат қилувчилар қатнашди. Маълум бўлишича, мурожаат эгаларини асосан 🍁куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларидаги айрим камчиликлар, 🏗снос, 💵моддий ёрдам,
канализация ва ичимлик суви,
🏞йўллар билан боғлиқ муаммолар, тадбиркорлик фаолияти учун кредитлар сингари бир қатор масалалар қийнаб келмоқда.
Буларнинг аксариятига имкон қадар жойида ечим топилди, қолган масалалар юзасидан мутасаддиларга топшириқ берилди.
@Nurafshonpressa
#Зулфияхоним_издошлари 

 📌Нурафшон шаҳар Маданият марказида "Зулфия” номидаги Давлат мукофоти кўрик-танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
 Унда "Адабиёт”, "Маданият”, "Санъат”, "Фан”, "Таълим”, "Жамоатчилик” ҳамда "Спорт” йўналишлари бўйича 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган жами 97 нафар қизлар иштирок этди.
Хусусан, "Адабиёт” йўналишида 8 нафар, "Фан” йўналишида 9 нафар, "Таълим” йўналишида 10 нафар, "Санъат” йўналишида 16 нафар, "Маданият” йўналишида 23 нафар, "Спорт” йўналишида 26 нафар, "Жамоатчилик” йўналишида 5 нафар иштирокчилар ўз иқтидорларини намоён этди.
Эслатиб ўтамиз, ҳар бир йўналишдан биттадан ғолиб аниқлаб олинади ва кўрик-танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланма берилади.
Натижалар эса тез кунда каналимиз орқали эълон қилинади.
😊 Бизни кузатиб боринг!
@Nurafshonpressa
#МТТ_очилиш_маросими
🥳🏘Нурафшон шаҳридаги “Бирлик” МФЙда тадбиркор Азиза Ўлмасова томонидан имтиёзли кредит ҳисобига давлат хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим муассасаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.
«ERUDITE KIDS PLANET» номли ушбу муассасасининг очилиш маросимида шаҳар ҳокими ҳамда ҳоким ўринбосарлари, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, сектор раҳбарлари, МФЙ фаоллари, ота-оналар иштирок этди.
Тадбирни очиб берар экан, шаҳар ҳокими Қ. Ҳакимов мамлакатда ўғил-қизларни баркамол инсонлар қилиб улғайтириш борасида амалга оширилаётган хайрли ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
👫🏫 100 нафар тарбияланувчини ўз бағрига олган мазкур муассасада болажонлар учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Яна бир қувонарли жиҳати, нодавлат мактабгача таълим муассасасининг ишга туширилиши натижасида бир нечта иш ўрни яратилди.
@Nurafshonpressa