Nurafshon shahar hokimligi
1.83K subscribers
32.4K photos
3.16K videos
42 files
9.73K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Интенсив усулда балиқ етиштираётган аҳолини ўқитиш йўлга қўйилади

“Балиқчилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

📋 Қарорга кўра, 2020 йилдан бошлаб сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштирадиган хўжаликларга сувдан фойдаланганлик учун солиқ қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш учун белгиланган ставкаларда ҳисобланади.

🚫 Коллектор-дренаж сувларидан олиб фойдаланилган сув ресурслари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

☑️ Балиқчилик хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ҳақиқатда истеъмол қилинган сув ҳажмини аниқлаш имкони бўлмаганда, сувдан фойдаланганлик учун солиқ базаси сувни истеъмол қилиш нормативларининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

📌 2022 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси табиий сув захиралари ихтиофаунаси ва сув биоресурсларининг ягона маълумотлар банки ташкил этилади.

♻️ Қарорга кўра, балиқчилик хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини ўқитиш мақсадида пуллик асосда ўқув курслари ташкил этилади.

🐟 Балиқчиликка ўқитиш бўйича таянч аудиториялар, кўргазмали балиқхоналар ташкил этилади, шартнома асосида ушбу йўналишдаги кластерлар, фермер хўжаликлари ходимлари, шунингдек, интенсив усулда балиқ етиштираётган аҳолини ўқитиш йўлга қўйилади.

Аҳоли хонадонларида интенсив усулда балиқ етиштириш лойиҳаларини амалга ошириш учун дастурлар доирасида ажратиладиган кредитлар устувор равишда балиқчиликка ўқитиш бўйича курсларнинг тегишли сертификатига эга бўлган фуқароларга ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Кадастр паспортини тайёрлаш муддатлари қисқармоқда

“Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (535-сон, 02.09.2020 й).

🕐 Қарор билан Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

📓
Унга кўра, кўчмас мулк объектини кадастр ҳисобига олиш ва кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижасида кўчмас мулк объекти бўйича электрон шаклда кадастр паспорти расмийлаштирилади.

📓Ариза берувчи кадастр паспортини олиш учун
Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.

Кадастр паспортини тайёрлаш:

👉 кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
🔸кўп квартирали уйдаги квартира – 3 иш кунигача;
🔸якка тартибдаги турар жой – 5 иш кунигача;
(илгари бу муддат тегишлича 7, 10 кун эди)

👉 кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:
🔸умумий майдони 100 кв.м. гача - 5 иш кунигача;
🔸умумий майдони 100 кв.м. дан 1000 кв.м. гача - 7 иш кунигача;
🔸умумий майдони 1000 кв.м. дан 5000 кв.м. гача - 10 иш кунигача;
🔸умумий майдони 5000 кв.м. дан 15000 кв.м. гача - 15 иш кунигача;
🔸умумий майдони 15000 кв.м. дан 50000 кв.м. гача - 20 иш кунигача;
🔸умумий майдони 50000 кв.м. дан ортиқ - 25 иш кунигача.
(илгари бу муддат тегишлича 10 кундан 45 кунгача бўлган)

🧾 Кадастр йиғмажилди шакллантирилгандан сўнг кадастр паспортини бериш учун тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарнома (инвойс) Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига электрон шаклда юборилади.

💴 Ариза берувчи хабарномани олгандан сўнг 1 ой мобайнида тўлов қийматини тўлайди.

💴 Кадастр паспортини бериш учун тўлов қийматлари Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланади.

Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:

▫️кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алохида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
▫️кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
▫️кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда).

Ушбу ҳолларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

📓Қоғоз шаклидаги кадастр паспорти Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали, пластик шаклдаги кадастр паспорти фақат Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни тиклаш бўйича амалий ҳаракатлар режаси тасдиқланди

“2020-2021 йилларда иқтисодий ўсишни тиклаш ва иқтисодиёт тармоқлари ҳамда соҳаларида тизимли таркибий ислоҳотларни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (526-сон, 29.08.2020 й.) қабул қилинди.

➡️ Қарор билан 2020-2021 йилларда Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни тиклаш ва тизимли таркибий ўзгаришларни давом эттириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси тасдиқланди.

👉 Амалий ҳаракатлар режаси 2 босқичда амалга оширилади:
1-босқич – 2020 йил охиригача бўлган даврни ўз ичига олиб, тегишли чора-тадбирларнинг бажарилиши натижасида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш кўрсаткичи 102,2 фоиз (дастлабки прогноз 105,5 %)ни ташкил этиши кутилмоқда.

2-босқич – 2021 йилда амалга оширилиб, 5–5,5 фоиз барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлайдиган, 2020-2021 йиллар давомида коронавирус пандемиясининг оқибатларини мослаштириш билан тизимли ислоҳотларни давом эттиришга қаратилган чораларни ўз ичига олади.

🏛 Амалий ҳаракатлар режасига мувофиқ, 2020 йил охиригача банк секторида кўриладиган асосий чора-тадбирлар, жумладан, қуйидагилардан иборат:
👉 мажбурий захиралаш шартларини қайта кўриб чиқиш орқали тижорат бакнларига 2,2 трлн сўм қўшимча ликвидлик бериш;
👉 коронавирус пандемиясидан зарар кўрган корхоналарни 2020 йил 2-ярмида 17 трлн сўм миқдорида айланма маблағлар билан таъминлаш.

Аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасидаги чора-тадбирлар доирасида 2020 йил якунига қадар, жумладан:
👉 “Ягона миллий меҳнат тизими” орқали 265,2 минг нафар ишсизлар бўш иш ўринларига жойлаштирилади;
👉 301 минг киши жамоат ишларига жалб қилинади;
👉 53,6 минг киши тадбиркорлик ва уй-жой майдонларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик ҳамда тикувчилик кооперативларида аъзолик учун субсидиялакр билан таъминланади;
👉 42,8 минг киши бепул тарзда касб-ҳунарга ўқитилади.

Қарор билан шунингдек, иқтисодиётда таркибий ислоҳотларни тиклаш ва давом эттириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ-636-сон, 14.09.2020 й.)

➡️ Қонун билан “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишга кўра, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши фаолиятига ташкилий-техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш вазифаси ҳокимликлар аппаратидан тегишли халқ депутатлари Кенгаши котибияти зиммасига ўтказилди.

☑️ Котибиятлар юридик шахс ҳисобланади ва уларнинг фаолияти тегишли маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.

Котибият тузилмаси, штатлар, ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори ва моддий-техника таъминоти, шунингдек уларни сақлаш харажатлари тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тошкент вилоятида ТАТУ филиали ташкил этилади

“Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4851-сон, 06.10.2020 й.) қабул қилинди.

🖥 Қарорга мувофиқ, республика туман (шаҳар)ларида мавжуд умумтаълим мактаблари негизида информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар босқичма-босқич ташкил этилади.

🏫 Шунга кўра, жорий йилда мазкур йўналишда 14 та таянч мактаб, 2021-2023 йилларда эса республика бўйича жами 205 та ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилиши белгиланган.

2020/2021 ўқув йилдан:

📘 мактабларда “Информатика ва ахборот технологиялари” фани “Бир миллион дастурчи” лойиҳасига оид ўқув дастурлари билан интеграция қилинади;

💴 мазкур лойиҳа доирасида ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган мактабларнинг 100 нафар энг яхши “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитувчиларини ҳар йили БҲМнинг 20 баравари миқдорида бир марталик мукофотлаш тизими жорий қилинади.

🔘 2021 йил 1 мартга қадар ушбу фан ўқитувчиларини сертификатлаш миллий тизими жорий қилинади.
🔘 2021 йил 1 сентябрдан рақамли кўникмаларни эгаллаш даражаси бўйича тегишли сертификатга эга бўлган ихтисослаштирилган мактабларнинг ушбу фан ўқитувчиларига БҲМнинг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.
🔘 2021/2022 ўқув йилидан Тошкент вилоятида Тошкент ахборот технологиялари университети филиали ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг захира ҳажмлари белгиланди

“2020-2021 йил қиш-баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори (648-сон, 15.10.2020 й.) қабул қилинди.

🔰Қарор билан 2020-2021 йилги қиш-баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришнинг умумий прогноз ҳажмлари тасдиқланди.

Унга кўра, 4 та асосий турдаги (картошка, пиёз, сабзи, гуруч) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг республика бўйича жами захира ҳажми 795 минг тонна этиб белгиланди.

Шунингдек, ушбу маҳсулотларни арзон нархларда захирага жамғариш учун маҳсулот ишлаб чиқарувчилар, тайёрлов ташкилотлари ва ижтимоий соҳа муассасалари ўртасида истисно тариқасида тўғридан-тўғри контрактация шартномалари тузилади.

🔰Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январга қадар захирага жамғарилган маҳсулотларни ички истеъмол бозорига етказиб бериш жадваллари ишлаб чиқилади.

Маҳсулотларни захирага жамғаришда тадбиркорларнинг зарар кўришини ва нархлар ошиб кетишини олдини олиш мақсадида қуйидагилар жорий этилади:

👉 асосий турдаги маҳсулотларни ташишда йўл-транспорт ҳодисаси ёки электр узилиши сабабли маҳсулот нобуд бўлиши оқибатидаги зарарни суғурта қилиш орқали ушбу зарар қопланади;

👉 захирага жамғарилган маҳсулотларни аҳолига сотиш учун бозор ва савдо комплексларида, истисно тариқасида, беғараз асосда алоҳида раста ва сотув анжомлари вақтинча фойдаланиш учун ажратилади, ушбу корхоналарга тегишли юк машиналари бозор автотураргоҳига кириб чиқиши учун тўлов ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қатор давлат кўчмас мулк объектлари хусусий секторга сотилади

“Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди

Фармон билан:

👉 Трансформация қилинадиган йирик давлат корхоналари ва хўжалик бирлашмалари рўйхати;

👉 Корпоратив бошқарув ва молиявий аудит жорий этиладиган, операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхати;

👉 Хусусийлаштиришдан олдин тайёрлаш ва инвестициявий жозибадорлигини оширишнинг манзилли дастурлари орқали оммавий савдоларга чиқариладиган давлат активлари рўйхати;

👉 Давлат акция пакетлари (улушлари) тўлиғича оммавий савдолар орқали хусусий секторга сотиладиган корхоналар рўйхати;

👉 Хусусий секторга сотиладиган давлат кўчмас мулки объектлари рўйхати тасдиқланди.

📌 Фармонга кўра, 32 та йирик давлат корхоналари ва хўжалик бирлашмалари трансформация қилинади. 15 та давлат кўчмас мулк объектлари хусусий секторга сотилади.

🔰 Шунингдек, Фармон билан:

👉 274 та давлат улушлари бор корхона;

👉 109 та газета, нашриёт ва журналлар;

👉 26 та ахборот технологиялари корхоналари ва компьютер хизматлари кўрсатиш марказлари;

👉 27 та хусусий сектор ривожланган соҳадаги тиббиёт муассасалари;

👉 12 та ёғ-мой саноати корхоналари;

👉 31 та виночилик тармоғи ва шароб савдо корхоналари тўлиқлигича оммавий савдолар орқали хусусий секторга сотилиши белгиланди.

🧾 Давлат активларини сотиб олувчилар тўловларни қонунчиликда белгиланган тартибда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти асосида амалга
ошириши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Президент Фармони (ПФ–6188-сон 17.03.2021 й.) билан бир қатор Президент ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ҳамда айримлари ўз кучини йўқотган деб топилди.

☑️ Жумладан, эндиликда Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатади ҳамда унга маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари раҳбарлик қилади.

(Илгари мазкур комиссия Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қошида фаолият юритган)

🧑🏻‍✈️Шунингдек, Президентнинг тегишли қарорига киритилган ўзгартиришларга кўра, профилактика инспекторини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари томонидан амалга оширилади.

(Илгари тегишлича вилоят бош бошқармалари бошлиқлари томонидан амалга оширилган)

💼 Бундан ташқари, профилактика катта инспектори (ушбу лавозим мавжуд бўлмаганда профилактика инспектори) фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажаради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Айрим товарлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали реализация қилинади

“Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5031-сон) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2021 йил 15 июндан қуйидаги товарлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали реализация қилинади:

монополист корхоналар ва (ёки) устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахс, устав фонди (капитали)нинг 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахс томонидан ишлаб чиқарилган:
поливинилхлорид (ПВХ) ва формалин – барча харидорларга;
истеъмол этил спирти – ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, тегишли лицензия ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлган ишлаб чиқарувчиларга;
техник этил спирти – барча харидорларга;
кумуш – заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга;
2022 йил 1 январга қадар монополист бўлмаган ва (ёки) устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ёки давлат улуши мавжуд бўлмаган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган:
цемент – ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50 фоизи;
чигит, пахта мойи (жумладан, экстракция пахта мойи) ва қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) – ишлаб чиқариш ҳажмининг 100 фоизи;
қазиб олувчи (газни қайта ишловчи, ишлаб чиқарувчи) ташкилотлар томонидан нефть ва газ конденсати – тегишли лицензия ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлган ишлаб чиқарувчиларга.

🗓 2022 йил 1 январдан чигитни тайёр маҳсулотни қайтариш шарти асосида ёғ-мой ташкилотларига бериш фақат бир пахта-тўқимачилик кластери доирасидаги ташкилотлар ўртасида амалга оширилади.

☑️ 2021 йил 1 сентябрдан монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан биржа савдоларида сотилаётган маҳсулотларни автотранспортда ташиш хизматлари фақат электрон логистика савдо портали орқали аукцион тартибида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Президентни Интернетда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш учун жавобгарлик белгиланди

➡️ Қонун билан Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, Ўзбекистон Президентини телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

(Илгари Президентни омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, мазкур жиноятни матбуот ёки бошқа ОАВдан фойдаланган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик мавжуд эди.)

📝 Кодексга оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилганлик учун жавобгарлик киритилди.

Унга кўра, мазкур қилмишни содир этган шахслар БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки ОАВ, телекоммуникациялар тармоқлари, Интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

▫️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ТАТУнинг Нурафшон филиали ташкил этилди

🔰 “Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (288-сон, 07.05.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилди:

🔸 Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нурафшон филиали;
🔸 Университет Ахборот-ресурс марказида “Рақамли кутубхона”.

🤖 Аҳолининг барча қатламларида рақамли кўникмаларни ошириш мақсадида дастурлаш, робототехника, “Буюмлар интернети”, сунъий интеллект технологияларини қўллаш ва ўрганиш Филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Қарор билан Университет ҳузурида фаолият юритувчи, олий таълим тизими билан интеграциялашган ўрта махсус профессионал таълим босқичида ахборот-коммуникация технологиялари йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлайдиган техникумлар (11 та) ташкил этилади.

👉 Филиал ва техникумлар юридик шахс мақомига эга Университетнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланади.

👉 Филиал ва техникумларда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Филиалга талабаларни қабул қилиш
сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика ОТМларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси ва қўшимча қабул параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

🏙 Филиал ҳамда Тошкент вилояти ахборот технологиялари техникуми биносини қуриш учун ер майдони Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳри “Nurafshon business city” ҳудудидан ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби белгиланди


Ҳукумат қарори (737-сон, 06.12.2021 й.) билан Нотурар жойларда истиқомат қилаётган, шунингдек, ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📝 Низомга кўра, уй-жой шароитини яхшилаш истагида бўлган уй-жойга муҳтож хотин-қизлар ўзини ўзи бошқариш органи ёки туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига сўровнома-ариза билан мурожаат қилади.

🔎 Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга кўмаклашиш комиссияси ҳар чоракда (чорак биринчи ойининг 15-кунигача) хотин-қизларнинг уй-жойга эҳтиёжмандлик даражасини ўрганиб чиқади.

Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар Комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингач, кўпи билан 30 кундан ошмаган муддат ичида ижтимоий уй-жойларга ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштирилади.

🔰 Бунда:

👉 уй-жойга муҳтож хотин-қизларга ипотека кредити бўйича уй-жойларнинг ҳисобланган қийматининг 15 фоизи миқдорида бошланғич бадал тўлаб берилади;
👉 туман (шаҳар) ҳокимлиги Комиссия қарори қабул қилингандан сўнг 20 кун ичида ижтимоий уй-жойга жойлаштириладиган хотин-қизлар билан ижара шартномасини тузади (кўпи билдан 5 йил муддатга);
👉 ижара шартномаси тузилгандан кейин 5 кун ичида ижтимоий уй-жойни топшириш – қабул қилиш далолатномаси тузилади;
👉 далолатнома тузилгач, уй-жойга муҳтож хотин-қизлар 5 кун ичида ижтимоий уй-жойга жойлаштирилади.

📌 Ижтимоий уй-жойлар муниципал мулк ҳуқуқи асосида туман (шаҳар) ҳокимлигига тегишли бўлади ва улар бўйича алоҳида ҳисоб юритилади.

➡️ Ногиронлиги бўлган шахслар, кекса ёшдаги ва ўзи ҳаракатлана олмайдиган шахслар устувор равишда кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги ижтимоий уй-жойларга жойлаштирилади.

🔘 Ижтимоий уй-жойдан фойдаланганлик учун ижара ҳақи уй-жой умумий майдонидан келиб чиқиб унинг 1 квадрат метри учун:

● Тошкент шаҳрида 1 йилга БҲМнинг 2 фоизи;
● Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 1 фоизи миқдорида белгиланади.

Ижара шартномасида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳар ойда бир маротаба мониторинг олиб борилади.

манба: @huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Аёллар дафтари”га киритилганларга 5 млн сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин

Ҳукумат қарори (145-сон, 31.03.2022 й.) билан “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰Низомга мувофиқ, “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги хотин-қизлар киритилади:

🔹ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;
🔹тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
🔹боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
🔹ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
🔹уй-жойга муҳтож хотин-қизлар;
🔹қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари бор эҳтиёжманд хотин-қизлар.

Тадбиркорликни йўлга қўйиш учун хотин-қизларга 33 млн сўмгача 14 фоизлик кредитлар:

оилавий тадбиркорлик учун3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик учун 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик учун3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача ажратилади.

💰Аёлларга 5 млн сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин.

❗️Мазкур низом тасдиқланиши муносабати билан “Аёллар дафтари”га оид илгариги вақтинчалик тартиб бекор қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇@Nurafshonpress
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилганларга субсидия бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (203-сон, 20.04.2022 й.) билан Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

💰Низомга кўра, ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир ходим учун БҲМнинг1,5 баравари (405 минг сўм) миқдорида субсидия берилади.

➡️ Бунда иш берувчи ногиронлиги бўлган шахсни ишга қабул қилгандан кейин субсидия олиш учун Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

🗓 Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳужжатларни 3 иш кунида ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижаларига кўра субсидия ажратиш (ажратишни рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади.

Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, субсидия ҳар ой учун кейинги ойда (6 ой давомида) иш берувчига тўлаб берилади.

🔎 Ҳар ой якунида ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳақиқатдан ишлаётганлиги мониторинг қилиб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
@Nurafshonpressa
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аҳолини фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш қонун билан белгиланди
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Пенсияни ҳисоб-китоб қилишнинг янги тартиби жорий этилади

Қонун (ЎРҚ–791-сон, 19.09.2022 й.) билан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш киритилди

Киритилган ўзгартишларга кўра, отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларнинг боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 баравари миқдорида амалга оширилиши белгиланди. Илгари 10 баравари эди.

🔘 Шунингдек, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан 12 бараварига оширилади.

🗓 Ушбу тартиблар 2023 йил 1 январдан кучга киради.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Ўзбекистонда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори 324 минг сўмни ташкил этади.

👉👉👉 Манба

@Nurafshonpressa