Nurafshon shahar hokimligi
1.85K subscribers
33.2K photos
3.18K videos
44 files
9.94K links
Download Telegram
#Мактаблар_фаолияти_ўрганилмоқда
⚡️Бугун Нурафшон шаҳар ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли 1-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб пандемия шароитида таълим муассасасида 2020-2021 ўқув йилини ташкил этиш жараёнида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, мактабда куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик ишларини кўздан кечирди.
@Nurafshonpressa.
#мактаблар_фаолияти_ўрганилмоқда
Нурафшон шаҳар ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Хатамжон Кетмонов ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Акмал Умаралиев Нурафшон шаҳридаги 48-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб мактаб фаолиятини кўздан кечирдилар. Мактабда ўқувчилар ва педагог ходимларга яратилган имкониятлар шунингдек, пандемия шароитида мактаблар фаолиятида эътибор қаратиш лозим бўлган жахатлар хусусида ўқитувчи-педагоглар билан суҳбатлашдилар.
Шаҳар ҳудудидаги барча мактабларда коронавирус пандемияси шароитида ўқувчилар ҳамда педогогларнинг саломатлигини асраш, таълим жараёнида санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ амал қилинишига эришиш зарурлиги қайд этилди.
@Nurafshonpressa.
#мактаблар_фаолияти_ўрганилмоқда
🏫Нурафшон шаҳар ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Сирожиддин Носиров Нурафшон шаҳридаги 19 ҳамда 62 - умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб мактаб фаолиятини кўздан кечирди.
Мактабда ўқувчилар ва педагог ходимларга яратилган имкониятлар шунингдек, пандемия шароитида мактаблар фаолиятида эътибор қаратиш лозим бўлган жахатлар хусусида ўқитувчи-педагоглар билан суҳбатлашди.
Суҳбатлар жароёнида шаҳар ҳудудидаги барча мактабларда коронавирус пандемияси шароитида ўқувчилар ҳамда педогогларнинг саломатлигини асраш, таълим жараёнида санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ амал қилиниш, онлайн тарздаги таълим жараёнларига эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.
@Nurafshonpressa.