Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
32.8K photos
3.17K videos
44 files
9.82K links
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Ўзбекистон коронавирусга қарши эмлаш дастурига қўшилди

Кеча Женевада бўлиб ўтган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг маълум қилишича, коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш ва тарқатиш бўйича «COVAX» халқаро механизмига 172 давлат қўшилди. Айни пайтда ЖССТ портфелида коронавирусга қарши 9 та вакцина мавжуд экани айтилмоқда.

❗️ЖССТ ва унинг Европа минтақавий бюросининг фаол аъзоси сифатида Ўзбекистон ҳам ташкилотнинг коронавирусга қарши эмлаш дастурига қўшилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Ўзбекистонда ўтган кечада 5 ҳудудда аҳоли орасида яна 126 кишида коронавирус аниқланди

📍105 нафари — Тошкент шаҳрида,

📍8 нафари — Самарқанд вилоятида,

📍6 нафари — Сурхондарё вилоятида,

📍5 нафари — Наманган вилоятида,

📍2 нафари — Тошкент вилоятида,

📈 Жами беморлар — 39 790 нафар.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️810 мингдан ортиқ болани моддий қўллаб-қувватлаш учун 400 миллиард сўм (ҳар бир бола учун 500 минг сўм) ажратилади

🔻Ушбу ёрдам кам таъминланган оилалар фарзандларини қишки кийим-кечак, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлашга қаратилган.

Бу ҳақда Президент қарорида белгилаб қўйилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️93 фоиз — Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи ўсмоқда

Бугун 7 та ҳудудда 673 нафар бемор тузалди:

▫️462 нафар — Тошкент шаҳрида,

▫️156 нафар — Тошкент вилоятида,

▫️21 нафар — Самарқанд вилоятида,

▫️16 нафар — Наманган вилоятида,

▫️10 нафар — Хоразм вилоятида,

▫️6 нафар — Сурхондарё вилоятида,

▫️2 нафар — Қорақалпоғистон Республикасида.

🔎 Жами соғайганлар — 37 873 нафар.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Президент раҳбарларни коронавирус бўйича ҳақиқий ҳолатни яширмаслик ҳақида огоҳлантирди

Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида ҳақиқий ҳолатни яширишга уриниш жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чораларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

❗️Тўй-маросимларни бир неча кун давомида ёки бир кунда 3-4 марта ўтказиш ҳолатларига чек қўйиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Бир кечада 123 киши коронавирусга чалинди, жами беморлар сони 41651 нафарга етди.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍89 нафари
Тошкент шаҳрида,

📍14 нафари Қашқадарё вилоятида,

📍10 нафари Тошкент вилоятида,

📍8 нафари Андижон вилоятида,

📍2 нафари Наманган вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
🦠Коронавирус касаллиги профилактикасидаги эҳтиёт чоралари:

❗️Қўлларни мунтазам равишда спирт асосидаги (спирт концентрацияси камида 70% бўлган) восита билан ишқалаб, яхшилаб артиш ёки қўлларни оқаётган сув ва совун билан камида 20 сония давомида ювиш зарур.

🔹 Ниқобларни кийинг. Уларни ҳар 2-3 соатда алмаштиринг.

✔️Жисмоний масофани сақлаш мумкин бўлмаган жойларда, масалан, жамоат транспортида, дўконларда ёки бошқа тор жойларда, сиз инфекцияга қарши ҳимоясиз бўлиб қоласиз.

🔹Бошқа одамлар билан орангизда камида 2 метр масофани сақланг.

✔️Кимдир йўталганда, аксирганида ёки гапирганда, у таркибида вирус бўлиши мумкин бўлган майда суюқлик томчиларини сачратади. Агар сиз жуда яқин турган бўлсангиз, сиз COVID-19 вируси бўлган томчилар билан нафас олишингиз мумкин.

🔹 Одамлар гавжум жойларга боришдан сақланинг.

✔️Кўпчилик орасида сиз COVID-19га чалинган бирон кимса билан яқин мулоқотда бўлишингиз эҳтимоли кўпроқ, ва сиз 2 метрлик жисмоний масофани сақлашингиз қийин бўлади.

🔹 Кўз, бурун ва оғизга тегмасликка ҳаракат қилинг.

✔️ Қўллар кўплаб сиртларга, шу жумладан вируслар қўнган юзаларга ҳам тегишади. Агар қўлларингиз билан кўзингизга, бурнингизга ёки оғзингизга тегсангиз, вирус танангизга кириши мумкин.

🔹 Йўталаётганда ёки аксирганингизда, сиз ва бошқалар оғзингиз ва бурунингизни эгилган тирсак ёки бир марта ишлатиладиган салфетка билан ёпганингизга ишонч ҳосил қилинг. Кейин ишлатилган салфеткаларни дарҳол ташланг ва қўлингизни ювинг.

✔️Томчилар вирусни тарқатади. Ушбу кўрсатмаларга амал қилиб, сиз атрофингиздаги одамларни грипп ва COVID-19 каби вирусли касалликлардан ҳимоя қиласиз.

🔹Агар сизда йўтал, бош оғриғи, иситма каби енгил аломатлар бўлса ҳам, уйда бўлинг. Зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилинг ёки шифокор билан телефон орқали маслаҳатлашинг.

✔️Бошқа одамлар билан мулоқотдан сақланиш орқали сиз уларни ўзингизда бўлиши мумкин бўлган COVID-19 ва бошқа вируслардан ҳимоя қиласиз.

🔹 Агар сизда иситма, йўтал ва нафас қисилиши бўлса, тиббий ёрдамга мурожаат қилинг ва шифокор кўрсатмаларига риоя қилинг.

✔️Олдиндан қилинган қўнғироқ сизнинг шифокорингизга сизни тезда керакли тиббий муассасага йўналтиришга имкон беради. Ушбу усул ҳам сизни ҳимоя қилади ҳамда вируслар ва бошқа инфекциялар тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.

〰️〰️〰️〰️〰️

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
📎 «Aҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ, мамлакатдаги умумтаълим мактаблари директорлари, ўқитувчилари ва бошқа ходимлари жорий йилнинг 1 октябрига қадар гриппга қарши эмланиши назарда тутилган эди.

«Qalampir.uz» мазкур қарор асосида олиб борилаётган ишлар юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов билан суҳбатлашди.

💉 Президент қарори асосида барча мактаб ходимлари ва мактабгача таълим вазирлиги ходимлари грипп касаллигига қарши эмланиши кўзда тутилган. Ҳар йили куз-қиш мавсуми олдидан Санитария ва эпидимиологик осойишталик агентлиги томонидан фуқаролар грипп ва ўткир респиратор касалликларга қарши эмланиши тўғрисида тушинтириш ишлари олиб борилади. Улар ўз ҳисобларидан ушбу касалликларга қарши эмланиши назарда тутилган. Истисно тариқасида, сурункали касаллиги бор, 60 ёшдан ошган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва қариялар уйида яшовчилар бепул тарзда эмланади. Бу касалликка қарши эмлашда фуқаролар ўзларининг соғлиғига бефарқ бўлмаган ҳолда ёндашиши керак бўлади.

— Грипп вирусига қарши вакцина билан эмланганда организмда қандайдир реакциялар кузатилиши мумкинми?

✔️ Ҳар бир вакцина организм учун ёт жисм ҳисобланади. Организм унга қарши иммунитетининг ривожланиш жараёнида маълум даражада реакциялар бўлади. Одамга бирор вакцина юборилгандан сўнг, унда умумий ҳолсизлик ва 37 C ° гача бўлган истма кузатилади. Лекин, одам танасида грипп касаллигини клиник белгилари билан кечувчи белгилар намоён бўлмайди. Енгил белгилар билан кечиши эса ушбу касалликка қарши иммунитетнинг шаклланаётганидан дарак беради.

❗️Ҳар бир вакцинанинг ўзига хос белгилари бор. Ҳар қандай вакцина билан эмлангандан кейин, организмда ўртача иммунитет шаклланиши 28 кунгача давом этади. Ушбу вакцина билан эмлангандан сўнг одам организмига қараб 2-3 кунда намоён бўлади. Лекин бу жараён ҳозирча 1 ойгача кузатилгани йўқ.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Гриппга қарши вакцина билан 1 миллион 200 мингдан ортиқ фуқаролар эмланиши кўзда тутилган. Шу билан бирга, аҳоли ўзининг ҳоҳиши билан эмланиши ҳам мумкин.

Грипп вирусига қарши вакцина билан 3 ойлик чақалоқлардан тортиб, қарияларгача эмланишига рухсат берилган. Ушбу вакцина билан эмланганларда 1 йил давомида грипп касаллигига чалинмаслик ҳолати кузатилади. Барча вакцина олиш итагидаги фуқаролар хусусий эмлаш марказларига мурожаат қилишлари мумкин.

❗️Грипп вирусига қарши эмлаш жараёнида ўқувчилар иштирок этмайди. Фақатгина хоҳловчи ота-оналар хусусий эмлаш марказларига олиб борган ҳолда эмлатишлари мумкин.

✔️Ҳар қандай вакцинани олишдан аввал, эмланувчилар бирламчи тиббий кўрикдан ўтишлари зарур. Бирламчи тиббий кўрикда беморнинг грипп касаллигининг бирламчи клиник белгилари бор ёки йўқлигига қараб соғлом шахсларгина эмланиши мумкин. Aгарда эмлаш олувчида юқори истма, бурундан сув оқиши, умумий ҳолсизлик, тананинг увишиш ҳолатлари кузатилса, бу вакцина билан эмлаш бефойда бўлади.

🦠Коронавирусдан соғайган беморлар ҳам ушбу вакцина орқали эмланиши мумкин. Грипп вирусига қарши вакцина билан эмлаш организмда вирусга қарши иммун тизимининг кучайишига олиб келади. Уларга грипп касаллиги юққан тақдирда ҳам енгил кечиши мумкин.

Грипп касаллигига чалинган беморларга ушбу вакцина буюрилмайди. Сабаби, вирус билан курашаётган пайтда ушбу вакцина организм учун ёт бўлади. Грипп касаллиги билан оғриган беморларнинг ўзида қўшимча иммунитет пайдо бўлади.

———-

Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов «Qalampir.uz» нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Бир кечада 248 кишида коронавирус қад этилди. Жами беморлар сони 45 927нафарга етди.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍147 нафари
Тошкент шаҳрида,

📍47 нафари Самарқанд вилоятида,

📍14 нафари Андижон вилоятида,

📍12 нафари Наманган вилоятида,

📍6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

📍6 нафари Қашқадарё вилоятида,

📍5 нафари Фарғона вилоятида,

📍5 нафари Хоразм вилоятларида,

📍4 нафари Тошкент вилоятида,

📍2 нафари Навоий вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг