Nurafshon shahar hokimligi
1.86K subscribers
33.9K photos
3.21K videos
45 files
10.1K links
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
КОРОНАВИРУС — ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

🌐 Жаҳон миқёсида коронавирус инфекциясидан 400 мингдан ортиқ одам вафот этди, COVID-19 га чалинган беморлар сони 7 миллиондан ошди Johns Hopkins University

🇮🇩🇮🇳🇺🇸 Бугун Индонезия ва Ҳиндистон, шунингдек, АҚШнинг айрим штатлари, хусусан Нью Йоркда карантин чекловлари енгиллатилади Al Jazeera

🇳🇿 Янги Зеландияда бирорта ҳам COVID-19 касаллигининг фаол ҳолати қолмади The Guardian

🇻🇳🇪🇺 Душанба куни Вьетнам Европа Иттифоқи билан эркин савдо тўғрисида келишувни ратификация қилди. Ушбу битим товарларнинг 99% тарифини бекор қилади ва Вьетнамга пандемиядан кейинги иқтисодиётни тиклашга керакли кўмакни таъминлайди Reuters

🇯🇵 Reuters ҳисоботига кўра, Японияда биринчи чоракда ЯИМга капитал пул қўйиш ўсганига қарамай иқтисодиётда сезиларли инқироз кузатилмоқда. Мамлакат ҳукумати умумий қиймати 2,2 триллион АҚШ доллари миқдорида иккита рағбатлантирувчи чора-тадбирлар пакетини тузди. Бироқ кўплаб таҳлилчилар барқарор тиклаш бошлангунга қадар вазият ёмонлашиши тахмин қилишмоқда Reuters

🇬🇧 2021 йилга келиб Британия университетларида чет эллик талабалар сони кескин камайиши, шу жумладан 585 миллион доллар миқдорида чет эллик талабалардан тушадиган даромад миқдори ҳам камайиши тахмин қилинмоқда The Times

🇩🇪 Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси мамлакатдан учаётган йўловчиларни пандемия билан боғлиқ ҳар қандай вазиятда ҳам уйларига етказишни кафолатлашини маълум қилди. Хусусан, агар йўловчига бораётган давлатига тана ҳарорати ошгани ёки эпидемиянинг навбатдаги тўлқини бошлангани сабаб кириш тақиқланса, карантинга олишни кафолатлайди.

🇫🇷 Франция ҳукумати кўчаларда ниқоб ва тамаки қолдиғини ташлаганлик учун жарималар миқдорини оширди. Энди қоидабузарлар 135 евро тўлашга мажбур бўлишади The Telegraph

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️«Қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифадаги ҳудудлар рўйхати янгиланди

Бунда беморларнинг бутунлай соғайиши ҳамда эпидемик вазият эътиборга олинган

Манба:
@ssvuz

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
КОРОНАВИРУС — ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

🌐 ЖССТ маълумотларига кўра, COVID-19 касаллигининг энг юқори кунлик кўрсаткичи қайд этилди — 136 000 нафар бемор. Европада вазият яхшиланаётган бўлса-да, дунё миқёсида ёмонлашиб бормоқда Guardian

🇬🇧
Лондондаги қироллик мактаби олимларининг ҳисоботларига кўра, Европа мамлакатларида карантин тадбирлари 3 миллиондан ортиқ кишининг ҳаётини сақлаб қолди BBC

🇦🇹 Германиянинг Lufthansa компаниясининг шўъба корхонаси ҳисобланган Austrian Airlines авиакомпанияси коронавирус пандемияси туфайли келиб чиққан инқирозни енгиш учун 600 миллион евро олади Barrons

🇷🇺 Бугундан бошлаб Москвада ўзини изоляциялаш ва назорат режими бекор қилинади TASS

🌐 ЖССТ коронавирусдан ҳимояланиш учун шаффоф юз ҳимоя воситаларини тақишни қўллаб-қувватлади Business Insider

🇬🇷 Сайёҳлик мавсумини очаётган Грецияда COVID-19 ҳолатлари қайта кўпайди. Касалликдан зарарланганларнинг 3/2 қисми мамлакатга келувчи одамларга тўғри келмоқда Greek Times

🇪🇸 Испания ҳукумати энг қашшоқ аҳоли қатламини қўллаб-қувватлашга қаратилган шартларсиз базавий даромад дастури доирасида 462 евродан 1015 еврогача миқдорда пул тўловларини амалга оширишни бошлайди. Ой охирига қадар 255 мингга яқин киши маблағга эга бўлади El Pais

🇪🇺 Европа комиссияси Facebook ва Twitter ни COVID-19 тўғрисидаги ёлғон ахборот билан курашишда шаффофликни таъминлаш учун ҳар ой ҳисобот тақдим этишга чақирди DW

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Сардоба» сув омбори талофатидан жабрланган фуқароларга тегишли жами 2 224 та ҳужжат, жумладан 1 673 та — туғилганлик, 499 та — никоҳ тузилганлиги, 3 та — никоҳдан ажралганлик, 49 та — ўлим ҳақидаги гувоҳномалар тикланди ва ўз эгаларига топширилди (9 июнь кунига қадар).

〰️〰️〰️〰️

📹 АОКА ҳузуридаги штабда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида бўлиб ўтган брифингнинг тўлиқ тафсилотлари билан видеолавҳа орқали танишишингиз мумкин.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда коронавирус билан боғлиқ саволлар юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўлим бошлиғи Абдусамад Маманазаров иштирокида янги ўқув йили учун қабул жараёнлари юзасидан ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
КОРОНАВИРУС — ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

🇧🇪 Бельгия ҳукумати ички туризмни рағбатлантириш ва иқтисодиётни жонлантириш мақсадида ҳар бир фуқарога поездга 10 та бепул чипта тақдим этади. Шунингдек, ресторан, театр ва музейлардан фойдаланиш учун 300 евро миқдорида истеъмол ваучери тизими ҳам йўлга қўйилади CNN

✈️ Ҳалқаро ҳаво транспорти уюшмаси (IATA) прогнозларига кўра, коронавирус пандемияси натижасида авиакомпаниялар 84 миллиард доллар йўқотишади, ўтган йилларга қараганда даромад икки бараварга камаяди Guardian

🇺🇸 Ҳозирги вақтда АҚШда коронавирусга чалинганлар 2 миллиондан ошиб кетди JHU

🇷🇺 Урал асбоб-ускуналарни қуриш заводи Россиядаги барча шифохоналардан «Авента-М» сунъий ўпка аппаратини қайтариб олмоқда. Чунки бир ой аввал мамлакатда 2 та аппарат ёниб кетган РИА Новости

🇩🇪 Германия ҳукумати фуқароларига дунёнинг 160 мамлакатига (ЕИдан ташқари) 31 августга қадар муҳим бўлмаган саёҳатлардан воз кечишни маслаҳат бермоқда DW

🇸🇬 Сингапур ҳукумати Covid-19 га чалинган баъзи беморларни даволаш учун «Ремдесивир» дори воситасидан фойдаланишни тасдиқлашди CNN

🇫🇷 Францияда пандемия туфайли 800 мингта иш ўрни йўқолиши тахмин қилинмоқда. Инқирозга қарши чора-тадбирлар пакети 45 миллиард еврони ташкил этади, ундан 18 миллиард евро сайёҳлик соҳасига, 15 миллиард евро авиация тармоғига ва 8 миллиард евро автомобил саноатини қўллаб-қувватлашга ажратилади Economic Times

🇪🇺 Европа Иттифоқи ижтимоий ОАВ платформалари пандемия тўғрисидаги ёлғон ахборотларни қандай бартараф этаётганликлари тўғрисида ойлик ҳисобот тақдим этишларини талаб қилмоқда CNN

🇩🇰 Дания Европада карантин чекловларини енгиллатгандан сўнг эпидемия такроран авж олмаган биринчи давлат бўлди. Мамлакатда ресторан, кафе ва савдо марказлари фаолияти май ойида тикланган эди Covid19 World News

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️(+78) — 12 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 4819 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 66 нафари — Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 5 нафари — Сирдарё вилоятида (шундан 4 нафари бемор билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 1 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 5 нафари — Бухоро вилоятида ҳамда 2 нафари — Самарқанд вилояти Ургут туманида аҳоли орасида аниқланган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда коронавирус билан боғлиқ саволлар юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники