Nurafshon shahar hokimligi
1.83K subscribers
32.4K photos
3.16K videos
42 files
9.73K links
Download Telegram
#Мурожаат_ва_ечим

Жорий йилнинг 5 февраль куни шаҳар ҳокими М.Салиев томонидан ўтказилган “Фуқаролар қабули” да Ойбек МФЙ, М.Улуғбек кўчаси 48-уйда яшовчи 1985 йилда туғилган Шакирова Муслима Холдаровна, фарзанди 2021 йилда туғилган Шакиров Абдуллоҳ Аҳрор ўғлига шу вақтга қадар турли ҳил сабабларга кўра туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ололмаётганлиги тўғрисида мурожаат қилган. Ушбу мурожаат ижросини таъминлаш юзасидан масъул ташкилотларга кўрсатма берилган эди.
Бугун, Нурафшон шаҳар ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Н.Кулбекова, мурожаат юзасидан вояга етмаганнинг қонуний манфааатларини ҳимоя қилиб, М.Шакированинг мурожаатини ижобий ҳал этиб фарзанди Шакиров Абдуллоҳ Аҳрор ўғлига туғилганлик ҳақида гувоҳномани топширди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#мурожаат_ва_ечим
"БАРАКА МАНГУ БИЗНEС" МЧЖ корхона раҳбари томонидан Муқимий маҳалласи, Тошкент йўли кўчаси 96-уй олдида кўп миқдорда сув тўпланиб асосий йўлнинг бир қисми сув билан ёпилиб қолганлиги ҳамда овқатланиш жойига кириб чиқишда одамларга ноқулайликлар келтирилаётганлиги учун ушбу ҳолатни бартараф этиш юзасидан амалий ёрдам сўраб Муқимий маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Н.Яркуловга мурожаат қилган эди.
Куни кеча Шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ҳодимлари томонидан мурожаат юзасидан амалий ёрдам кўрсатилиб ушбу кўча йўлларини тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Мурожаат_ва_ечим

Куни кеча 3 сектор штаби биносида ўтказилган сайёр қабулда Юксалиш маҳалласи 8 уй, 33 хонадонда яшовчи фуқаро Н.Гайназарова соғлиги юзасидан мурожаат қилган эди.
Сектор раҳбарининг тегишли кўрсатмасига асосан фуқаро Н.Гайназарова шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилиб шаҳар шифоҳонасига даволаниш учун ётқизилди. Шунингдек, Тараққиёт маҳалласи ҳоким ёрдамчиси ва сектор раҳбари ташаббуси билан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган фуқарога аввалига керакли жиҳозлар билан таъминланди ва иш фаолиятини бошлаши учун ун ва шакар маҳсулотлари олиб берилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#яшил_макон
#мурожаат

⚡️Шаҳар ҳокими Музаффар Салиев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, экологик ҳолатни яхшилаш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан жамоатчиликка мурожаат қилди

📹батафсил видеолавҳада👆🏼

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#мулоқот
#мурожаат

⚡️Тадбиркор ва экспортёрларнинг бизга гаплари кўп, энди ҳар шанба куни 15.00 да ҳудди шундай учрашувлар қиламиз — Зойир Мирзаев

Айни вақтда Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган вилоят Халқ қабулхонаси ҳиёбонида Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигида қабул ўтказилмоқда.

Унда вилоят ва туман-шаҳарлардаги барча секторлар раҳбарлари, солиқ, божхона, банк-молия муассасалари масъуллари, мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этишмоқда.

Бугунги очиқ мулоқот аввалгилардан фарқ қилади. Унда вилоятимизда фаолият юритаётган тадбиркор ва экспортёрлар мурожаатлари тингланади.

Дарвоқе, жараённи ижтимоий тармоқдаги қуйидаги саҳифа орқали онлайн кузатишингиз мумкин: https://www.facebook.com/100064671644395/videos/2318369761795366/

📌Бизни кузатиб боринг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Мурожаат_ва_ечим

"Маҳаллабай" ишлаш тизими натижадорлигини яхшилаш юзасидан манзилли фуқаролар мурожаатлари тингланмоқда

Аввал ҳабар берганимиздек, мурожаатлар билан ишлашни самарали ташкил этиш ва “маҳаллабай” ишлаш тизими натижадорлигини яхшилаш бўйича шаҳар ҳокими М.Салиев бошчилигида ишчи гурух аъзолари билан, бир неча бор Президент қабулхонасига мурожаат қилган фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш учун маҳаллалар кесмида сайёр қабул ўтказишмоқда.
Куни кеча Деҳқонобод маҳалласида яшовчи фуқара Ш.Маткаримовани мурожаатлари бўйича ўрганишлар олиб борилган эди, бугун ушбу мурожаатлар ижобий ҳал қилиниб келин ва қайниота ва қайнионалар ўратасидаги узоқ вақтлар давомидаги келишмовчиликка барҳам берилди ва ўзаро келишувга эришилди.

“6 йил бўлди невараларимни кўрмаганимга”-дейди, кўзида хурсандчилик ёшлари билан Лобар она. Шундай улуғ аём жума куни невараларини кўришга сабабчи бўлган, шаҳар ҳокимига ўз миннатдорчиликларини билдиришиб хайирли ишларни амалга оширганлиги учун Аллоҳдан сўраб, дуога қўл очди.
#мурожаат_ва_ечим
#Аҳоли_бандлиги_йўлида

Жорий йил 26 май куни Нурафшон шаҳар 3-сектор раҳбари томонидан аҳоли ўртасида ўтказилган сайёр қабулга мурожаат билан келган 6 нафар ишсиз хотин-қизлар 1 кун муддатда сектор ҳамда шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари кўмагида ишли бўлишди.

Бунда 1 нафар фуқаро шаҳримиздаги 57-умумтаълим мактабига ва 5 нафари “PRESTA GOFRA” МЧЖга олиб борилиб ишга жойлаштирилди.

Давлатимиз томонидан бу каби берилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлардан хотин-қизларимиз мамнун бўлишди.


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#мурожаат_изидан

11 май куни шаҳар ҳокими М.Салиев ўтказган сайёр қабулда Учқун маҳалласидан фуқаро Гулчеҳра Расулованинг, уй-жой масаласи бўйича мурожаати юзасидан масъуллар билан хонадонига бориб ўрганишлар олиб борди.

Ўрганиш давомида оиладаги опа сингилларни иш билан таъминлаш, соғлигини тиклаш шунингдек, субсидия асосида уй олиш бўйича ҳукуматимизнинг мазкур имтиёзи тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Оиладаги яна бир муаммо яъни эр-хотин, қайнона-келин, оиланинг бошқа аъзолари ўртасида юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш мақсадида ҳар бир тараф билан алоҳида суҳбатлар олиб борилиб, муаммоларнинг туб моҳияти аниқланмоқда.

Жараёнида шаҳар ҳокими, маҳаллаларда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, низоли оилалар муаммоларини "хонадонбай" ҳал этиш, бу борада профилактика инспектори ва маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари билан ҳамкорликдаги ишларини жадаллаштириш, шунингдек, оилалардаги муаммоларни тизимли ҳал этиш юзасидан бир қатор вазифаларни белгилаб берди.

@Nurafshonpressa
#мурожаат_ва_ечим
#онлайн

⚡️⚡️⚡️Айни вақтда аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш мақсадида Чиноз туманида яшовчи фуқаролар учун оммавий сайёр қабул бошланди.

🔹
Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигидаги сайёр қабулда аҳоли бандлик, тадбиркорлик, инфратузилма, коммунал соҳалар, йўл қурилиши, соғлиқни сақлаш, моддий-кўмак, таълим каби қатор масалалар билан мурожаат қилишмоқда.

Жараёнларни ижтимоий тармоқдаги
қуйидаги ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин: 👇👇

https://fb.watch/ePhz3hWu_E/

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok