Nurafshon shahar hokimligi
1.83K subscribers
32.4K photos
3.16K videos
42 files
9.73K links
Download Telegram
#инвестиция

Нурафшон шаҳрида инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди

⚡️Тошкент вилоятининг барча ҳудудларида инвестиция жозибадорлигини оширишда соҳада татбиқ этилаётган ҳар бир лойиҳанинг аҳамияти муҳим, албатта.

❇️Тошкент вилояти ҳокимининг Инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Жамшид Абдусаломов Нурафшон шаҳар ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов билан Нурафшон шаҳрида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

🔎Нурафшон шаҳрида 2020-2021 йилларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш йўналишида жами 17 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.

💰Ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати жами 52 млрд 567 млн.сўмга тенг.

🏭Эндиликда вилоятнинг маъмурий маркази ҳисобланган Нурафшон шаҳри қиёфаси инвестиция лойиҳалари натижасида бутунлай ўзгариб, янгидан-янги саноат корхоналари бунёд этилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Нурафшон_шаҳри
#инвестиция
#янги_лойиҳалар

Нурафшонда ўйинчоқ фабрикаси қурилади

🚴Нурафшон шаҳрида хорижий инвестиция лойиҳаси асосида ўйинчоқлар фабрикаси бунёд этилмоқда. Мурватини бурасангиз шахдам қадам ташлайдиган роботчалар, шўх-шодон болакайлар маза қилиб учадиган велосипедлар, қўлга олсангиз қувват батареялари асосида юриб кетадиган ёқимтой ва момиқ кучукчалар...

Болажонларнинг энг севимли ўйинчоқлари сафидан жой оладиган бу каби ўйинчоқлар ва техника воситалари эндиликда Нурафшон шаҳрида ишлаб чиқарилади.

🔰Ҳудудга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритиш асосида амалга оширилиши режалаштирилаётган ушбу лойиҳа ташаббускори Хитойнинг “CHINA KAYAN STAR BUSINESS” масъулияти чекланган жамияти бўлиб, электр ўйинчоқлари ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйишни мақсад қилган.

💰Лойиҳанинг умумий қиймати 4 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

🧸Хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган мазкур лойиҳа асосида йилига 40 минг дона импорт ўрнини босувчи сифатли ва жаҳон андозаларига мос робот ўйинчоқлар, замонавий русумдаги юмшоқ ўйинчоқлар, велосипедлар ишлаб чиқарилади.

🏗Ҳозирда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Корхона бунёд этилгач, тўла қувватда ишга тушгач, 90 та иш ўрни яратилади.

👥Янги лойиҳанинг афзалликлари шундаки, корхона ишга туширилгач, унда янги иш ўринлари ташкил этилиши билан бир қаторда бюджетга солиқ тушуми ортади. Бундан ташқари, аҳоли учун қўшимча даромад манбаи яратилади, болажонларимиз учун хорижникидан асло қолишмайдиган қизиқарли ўйинчоқлар ишлаб чиқарилиб, ички бозорга йўналтирилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#инвестиция
🏙Нурафшон шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Қ.Ҳакимов Нидерландия давлатининг “Lumidea Engineering B.V” компанияси раҳбари Эшреф Ўзшаҳин бошчилигидаги инвесторларни қабул қилди. Учрашувда меҳмонларга Нурафшон шаҳрида бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Ўз навбатида хорижлик меҳмонлар ҳам иқтисодий-ижтимоий соҳаларга оид долзарб лойиҳаларга қизиқиш билдириб бу борада ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди. Самимий ва дўстона ўтган учрашувда томонлар бир қатор янги лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олдилар.
@Nurafshonpressa
#Нурафшон
#Инвестиция

Нидерландия компанияси Нурафшон шаҳрида бетон устунлар ва кабель маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи завод қуради

⚡️Нурафшон шаҳрида Нидерландиядаги "Lumidea Engineering" қурилиш компанияси томонидан ишлаб чиқариш заводи барпо қилинади.

💰Таъкидланишича, лойиҳа қиймати 29 миллиард 600 миллион сўм бўлиб, завод 5 гектар ер майдонида бунёд этилади. 2021 йилнинг март ойида ишга туширилиши режалаштирилаётган ишлаб чиқариш объектида 200 нафарга яқин ишчи ўрни яратилади.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#инвестиция
⚡️Нурафшон шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Қ.Ҳакимов Голландия давлатининг “Lumidea Engineering B.V” компанияси вакилларини қабул қилди. 🌃Учрашувда меҳмонларга Нурафшон шаҳрида бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
🏗Ўз навбатида хорижлик меҳмонлар ҳам иқтисодий-ижтимоий соҳаларга оид долзарб лойиҳаларга қизиқиш билдириб, Нурафшон шаҳрида "ақлли шаҳар" концепцияси асосида қурилиши режалаштирилаётган Тошкент вилоятининг маъмурий маркази - "Smart city" ҳудудида кўп тармоқли савдо маркази ҳамда эко-бозор қуриш учун ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди. Самимий ва дўстона ўтган учрашувда томонлар бир қатор янги лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олдилар.
@Nurafshonpressa
#инвестиция

Шаҳар ҳокими Қ.Хакимов Токшент вилояти маъмурий марказини қуриш дирекцияси биносида бир гуруҳ тадбиркорлик субъектлари ва инвесторларни қабул қилиб, уларга шаҳарда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари ҳамда эришилаётган натижалар ҳақида маълумот берди.
Хусусан, Хитойнинг Company China Yuanda компанияси вакиллари томонидан шаҳарда кўп қаватли уй-жойлар ҳамда кўнгилочар марказлар қурилишига катта қизиқиш билдирилди.

@Nurafshonpressa
#инвестиция
#Нурафшон

Текстиль маҳсулотлари Россияга экспорт қилинмоқда

⚡️Маълумки, инвестиция иқтисодиётнинг драйвери ҳисобланади. Зеро, у иқтисодиёт билан бирга кўпгина турдош соҳаларни ҳаракатга келтиради, аҳоли бандлиги ва даромад манбаи ортишини таъминдайди. Шунингдек, бюджет ва солиқ тушумлари ҳам кўпаяди.

📊Тошкент вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасида вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Абдусаломов бошчилигида тадбиркорларга тақдим этилаётган ҳар бир инвестиция лойиҳаси юзасидан зарур маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Бу инвестиция жозибадорлигини ошириш ва истиқболли лойиҳаларнинг ортишига ёрдам беряпти.

🏢Нурафшон шаҳридаги “CONSTRUCTION SOLUTION” МЧЖ корхонаси ўтган йили фойдаланишга топширилган бўлиб, тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Лойиҳа учун шаҳар ҳудудидаги бўш турган майдондан 1 гектар ажратилганди. Лойиҳалаш ва қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилиб, мўъжазгина текстиль корхонаси бунёд этилди.

🔎Янги замонавий технологиялар асосида йилига 3,5 минг дона ҳар хил турдаги кийим-кечаклар тайёрлаш қувватига эга корхона фойдаланишга топширилгач, 100 та иш ўрни яратилди. Эътиборлиси, бандлиги таъминланган ишчиларнинг 45 нафарини ёшлар ташкил этади. Бундан ташқари, корхонада кўпгина аёлларнинг ҳам бандлиги таъминланди.

💰Корхонада 1,5 миллиард сўм миқдорида инвестиция ўзлаштирилди. Бугунги кунда текстиль корхонасида ишлаб чиқарилган кийим-кечак маҳсулотлари бўйича 500 минг АҚШ доллари қийматидаги шартнома имзоланган бўлиб, Россия давлатига экспортга йўналтирилмоқда.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#инвестиция

"Черноголовка" Нурафшонда ишлаб чиқарилишини билармидингиз?

Нурафшон шаҳар ҳокими М. Салиев Россия Федерацияси инвесторлари томонидан "Черноголовка" бренди остида салқин ичимликлар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётган "Aqus products" компанияси таъсисчиларини қабул қилди.

Айни пайтда Нурафшон шаҳар, "Чиғириқ" МФЙ ҳудудида фаолият юритиб келаётган корхона бугунги кунда мамалкатимиз бўйлаб бозори чаққон салқин ичимликлардан ҳисобланади.

Айтиш жоизки, корхона кўплаб мамлакатлар билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Жумладан, куни кеча корхона Жанубий Корея давлатига ўз маҳсулотларининг илк экспортини амалга оширди.
Шу билан бирга, келгусида экспорт географиясини кенгайтириб, Исроил ва Марказий Осиё мамлакатларига сотиш борасида музокаралар олиб борилмоқда.

Шаҳар ҳокими ўзаро ҳамкорлик учун корхона таъсисчиларига миннатдорчилик билдириб, уларнинг фаолиятини кенгайтириш ва янги қувватларни ишга тушириш борасида ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

@Nurafshonpressa
#учрашув
#инвестиция

Ким Ду Кван ўзбек халқини мустақилликнинг 31 йиллик шодиёнаси билан самимий муборакбод этди

“New moon city”
лойиҳасининг номланиши бевосита Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги рамзларидан бири бўлган байроқдаги ярим ой номига аталганлигини маълум қилинди.

Батафсил: https://clck.ru/u2oGb

@Nurafshonpressa
#инвестиция

Нурафшон ривожига ўз ҳиссамни қўшиш истаги кучайди
CHOI YONG SUN

Нурафшон шаҳар ҳокими Жанубий Кореянинг “Hanshin” компанияси президенти билан учрашди. Хорижий инвесторлар билан бўлган мулоқот самимий ва кўтаринки руҳда ўтказилди.

Батафсил: https://clck.ru/32AS7b

@Nurafshonpressa