Nurafshon shahar hokimligi
1.83K subscribers
32.4K photos
3.16K videos
42 files
9.73K links
Download Telegram
#Мурувват
Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак!
Нурафшон шаҳар 1-сектор раҳбари, шаҳар ҳокими Қ. Хакимов яна бир хайрли ишга қўл урди.
Нурафшон шаҳар ҳокими Қ. Хакимов, шаҳар прокурори Ж. Муратов, ИИБ бошлиғи Э. Султонов ҳамда шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юлдашева “Учқун”, ”Ҳуррият”, "Ойбек" ва "Деган тепа" МФЙларида яшовчи фуқароларга анчадан буён зарур бўлган ногиронлик аравачаларини туҳфа қилдилар.
- Анча йиллардан буён ногиронман, уйдан чиқишга жисмоний имкониятим етарлимас. Шаҳримиз раҳбариятидан миннатдорман. Доим уйимизга йўқлаб келиб, ҳолимдан хабар олишади. Бугунги эътибордан ҳам бошим осмонга етди. Совғадан ҳам кўра, кўрсатилаётган эътибордан мамнунман, - дея қўлини дуога очди "Ойбек" маҳалласида истиқомат қилувчи Ҳошимова Гулсара.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мурувват

Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак!
Нурафшон шаҳар ҳокими Қ. Хакимов яна бир хайрли ишга қўл урди.
“Учқун”, ”Ҳуррият”, "Ойбек" ва "Деган тепа" МФЙларида яшовчи фуқароларга анчадан буён зарур бўлган ногиронлик аравачаларини туҳфа қилдилар.
Нурафшон шаҳар Ахборот хизмати.
t.iss.one/ Nurafshonnew
#эҳсон
#мурувват
#саховат
Саховат ва меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик халқимизга хос хислат. Бутун дунёни коронавирус пандемияси ларзага солган шу синовли дамларда саховатпеша тадбиркорларимиз хайрли амаллари билан намуна бўлишмоқда. Нурафшонлик тадбиркор Зокиржон Баҳромов шаҳар ҳокимлиги ишчи гуруҳи аъзолари билан бирга эътиборга муҳтож кимсалар ҳолидан хабар олди. Албатта, кишига халқнинг дуосидек катта мукофот бўлмаса керак. Айни дамда халқ дуосини олаётган Нурафшонлик саховатпеша тадбиркорларимиз сафи ортиб бормоқда.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#мурувват

Саҳоватпеша нурафшонликлар


Мактаб бошланишига тайёргарлик палласида ҳомийлар ҳам саҳоват учун бел боғлашди.

11 та кам таъминланган оилалар фарзандларига мактаб учун тўлиқ кийим-кечак ҳомийлар томонидан топширилди

Нурафшон шаҳар 3-сектор ҳудудидаги болалар ота-оналарининг мамнунияти билан қабул қилинган мактаб кийимлари уларнинг қувончини кучайтирди.

@Nurafshonpressa
#мурувват_акцияси

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик шодиёнасига бағишлаб, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг таклифига биноан вилоят ҳудудида ҳайрли ишга қўл уриладиган бўлди.

Эзгулик йўлидаги навбатдаги қадам жорий йилнинг 25 августидан 1 сентябрига қадар "Меҳр-саховат ва хайрия беш кунлиги" деб эълон қилинган акциядир.

Ушбу акция давомида вилоятдаги нуронийлар, меҳнат фахрийлари, шунингдек, алоҳида меҳр ва эътиборга мухтож тоифадаги кишилар ҳолидан хабар олиш, меҳр улашиш каби савобли ишлар йўлга қўйилади.

Меҳр ва мурувватга интиқлар атрофимизда кўп. Уларни бир зумга йўқлашни унутмайлик.

@Nurafshonpressa
#эътибор
#мурувват

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”

Дарҳақиқат, бугунги Ўзбекистон инсон қадри улуғлигига, барчаси унинг манфаатлари учун эканлигига урғу бермоқда.

Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам шахсан Юртбошимиз раҳнамолигида эътиборда бўлаётганлиги қувонарли.

Бугун Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан Нурафшон шаҳрида истиқомат қилувчи ногиронлиги бор фуқароларга ногиронлик аравачаси топширилди. Шаҳар ҳокими М.Салиев бошчилигида “Ойбек”, “Обод” маҳалларга борилиб, катталар ногиронлик аравалари ўз эгаларига топширилди.

– Ушбу реабилитация воситалари қолган маҳалладаги ногиронларга ҳам етказилади, деди шаҳар хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари К.Пардабаева. Мақсадимиз ижтимоий ҳимояга муҳтожлар оғирини енгил қилиш, уларга қулайликлар яратиш.

Ойбек МФЙ да истиқомат қилувчи Закирова Манзура опа, Обод МФЙ фуқароси Мин Олгалар улар учун тақдим этилаётган совғадан мамнун бўлиб, ташкилотчилар учун дуога қўл очишди.

@Nurafshonpressa
#мурувват

Чиғириқда ҳайрия ишлари олиб борилди


Нурафшон шаҳар 3-сектор раҳбари, полковник О.Ғанибеков ҳамда Чиғириқ МФЙ ҳоким ёрдамчи О.Атауллаевлар ана шундай саҳоват эшигини яна бир маротаба очишди.

Ҳамкорликда олиб борилаётган навбатдаги савоб ишлари сектор ҳудудидаги 62 нафар кам таъминланган оилаларнинг ҳолидан хабар олиш билан кечди.

Мустақиллик байрами муносабати билан 25 кг дан ун маҳсулотлари ижтимоий ҳолати яхши бўлмаган оилаларга тарқатилиб, неча жон бошнинг рўзғорини қисман енгиллашди.

@Nurafshonpressa