Nurafshon shahar hokimligi
1.83K subscribers
32.5K photos
3.17K videos
43 files
9.77K links
Download Telegram
#Олий_неъмат

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”

Мустақиллик неъмати ҳақида фикрларни ўзида мужассам этадиган “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” рукни ҳурриятимиз тантаналари онларигача давом этади.

📍Ушбу рукн орқали сиз ҳам Мустақиллик ҳақидаги фикрингизни бўлишишингиз мумкин.

Илк қадамни босган нурафшонлик Солижонова Мубина Жамшид қизи бу ҳақда нима дейди.

⚡️2019 йил Қозоғистон Республикаси Нурсултон шаҳрида ўтказилган “Балла шабати” Халқаро рақс танловида яккахон рақс бўйича Гран при танлови ҳамда кўплаб ютуқлар эгаси

@Nurafshonpressa
#олий_неъмат

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”

Атауллаев Одилжон Касимович, Нурафшон шаҳар “Чиғириқ” МФЙ ҳоким ёрдамчиси

@Nurafshonpressa
#олий_неъмат

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”


— Биз озод ўлканинг эркин фуқароларимиз. Жамиятимиз фаровонлиги йўлида камарбастамиз. Тинчлигимизга кўз тегмасин!

Халикова Муаттар Тахировна
Нурафшон шаҳар Маърифат МФЙ хотин-қизлар фаоли


@Nurafshonpressa
#олий_неъмат

"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз"

Мустақиллик бу тинчлигимиз, мусаффо осмонимиз, бир бурда иссиқ тандирдан узилган нон!

😊 Мустақиллик осуда тунларимиз, оналаримиз юзидаги табассум, фарзандларимиз кулгиси!

Менинг фахрим юртим номи - Ўзбекистон билан бошланади.

@Nurafshonpressa
#олий_неъмат

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”


Мустақиллик, Аллоҳнинг бизга ато этган энг улуғ неъматидир.

Қадри-шарафи, бардавомлиги кўз қорачиғидай авайлаб асраладиган бебаҳо
неъматдир”.

Сабирова Ирода Юлчибаевна, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги бош хисобчиси

@Nurafshonpressa
#олий_неъмат

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”


🔹Бугунги кунимиз, тинчлигимиз, мусаффо осмонимиз, байрамларга тўла шодиёна кунларимиз ҳуррият нишонасидир. Мустақиллик шонли келажакнинг остонасида эканлигимиздан дарак беради.

Рузматов Шерзод Шавкатович ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари

@Nurafshonpressa
#олий_неъмат

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”


Бугунги кунимиз ўтган кунлар билан таққослашга ундаса биз ҳар нафасда шукроналик ҳиссини туямиз. Эртамизнинг фаровонлашиб бораётгани яна бир карра руҳлантиради.

Мустақиллик мана шундай совға бўлди биз учун.

⚡️ Ҳуррият бизнинг қадримиз, ўрнимиз, ўзбек деган буюк миллат эканлигимизни дунёга танитди.

@Nurafshonpressa
#олий_неъмат

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”

Оилалар кўпайиши, демографиямизнинг ўсиши замирида шонли ҳурриятимиз яширин. Мустақил диёрда баҳамжиҳатликда юксалаверайлик!

Рузиева Арофат Замановна Нурафшон шаҳар ФХДЁ бўлими 1-тоифали инспектори

_____

Қалбимиз сокинликда жўшади. Тунларимиз осуда, осмонимиз мусаффо. Қадамимиз шаҳдам, қаддимиз тик. Озод юртнинг Ватанпарварларимиз, биз!

Ахунжанова Юлдуз Махмуджановна шаҳар ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи 1-тоифали мутахассиси

@Nurafshonpressa
#олий_неъмат

"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз"

Сарамжонликка бор кучини сарфлаб, тозалигимизни таъминлаб бераётган мана бу опаларимизни бир муддат сояда ҳордиқ чиқариб ўтирган пайтларида ёнларидан жой олдик, суҳбат қурдик. Опажонларимизнинг мустақиллик ҳақидаги фикрларини сўрасак улар шундай жавоб беришди.

"Биз нонимизни беминнат йеб яшамоқдамиз. Тинчликка нима етсин. Мустақиллигимизга, тинчлигимизга шукур қиламиз. Бизни турли балолардан асрасин тангрининг ўзи. Ўзбекистонимиз жаннат макон. Ҳавоси мўтадил, одамлари инсофли, меҳрибон ва меҳмондўст".
____
Шу гапларни суратингиз остига жойлаштириб, қалбингиздаги ҳурриятимиз шукуҳини барча билан баҳам кўрайлик, сизларни расмга олиб қўяман, деганимда ийманибгина кўнган опаларимиз самимийликларини ошкор этган қиёфалари суратда акс эттирилди.

Чапдан: Ҳайдарова Умида Джурабаевна, ўртада Назарова Ортиғой Камолиддиновна, ўнгда эса Йўлдашева Нури Абдуллаевна опамиз.

Нурафшон шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси фидойи ходимлари

@Nurafshonpressa
#олий_неъмат

"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз"

Жонкобилов Абдиваси Абдувохидович
Болаларни ҳимоя қилиш шўъба мудири:
Мустақиллик - юртимизнинг тобора равнақ топаётганида;

Абдусатторов Даврон Мирзаумар ўғли
Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси бош мутахассиси:
Мустақиллик - иқтисодиётимизнинг ўсишида, давлатимизнинг олиб бораётган сиёсатида;


Жалолдинов Қобилжон Исмаил ўғли шаҳар ҳокимлиги қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича бош мутахассис:
Мустақиллик - маданиятимизу маънавиятимизда акс этади.

Биз бирга эл-юрт хизматидамиз!

@Nurafshonpressa
#олий_неъмат

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”


— Мамлакатимиз тобора ривожланиб бормоқда. Юртбошимизнинг олиб бораётган оқилона сиёсатларида камбағалликни қисқартириш орқали иқтисодиётимизни янада тараққий эттириш мақсади ётади.

Жавоҳир Юнусов Нурафшон шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи.

— Бу саъй-ҳаракатларга мустақиллигимиз тиргакдир. Истиқлолимиз эл ва инсон азиз эканлигига ишора берди. Муҳаммадқобул Убайдуллаев бош мутахассис

— Ҳурриятимиз абадий бўлсин. Иқтисодиётимиз равнақ топсин.

Жамшид Ахроров, Сардор Хакимов бош мутахасс

@Nurafshonpressa
#олий_неъмат

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”

— Бизнинг қудратимиз аждодларимизнинг бизга қолдирган меросида, бугунги бунёдкорлик ишларимизда савлат тўкиб туради, мустақиллик эса бу қудратни янада мустаҳкамлади.

Умиддин Холматов Нурафшон шаҳар бош архитектори

— Юртимизда инсон ҳақ-ҳуқуқлари ҳимояси олий даражага кўтарилди. Ҳурриятнинг неъмати мана шундай эътирофларга сазовор қилди.

Анваржон Муқимов Нурафшон шаҳар ҳокимлиги бош юристконсульти

— Ватан остонадан дейишади. Бугун маҳаллаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, халқ  мурожаатларига эътибор шонли мустақиллигимизнинг туҳфасидир.

Музаффар Замонов маҳаллабай ишлаш маркази раҳбари

@Nurafshonpressa
#олий_неъмат

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”


— Янги Ўзбекистонда янги режалар, янги ғоялар билан янги йўл остонасидамиз. Имкониятларга имкон бераётган мустақилликнинг моҳияти шунда деб ҳисоблайман.
Сирожиддин Шамсуддинов Нурафшон шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича бош мутахассиси.

— Тобора ривожланиб бораётган мамлакатнинг фуқароси сифатида элимизнинг шону шуҳратини олқишлайман. Ҳурриятимиз мангу бўлсин. Иқтисодимиз равнақ топсин.
Миркомил Мирюсупов Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Молия бўлими бошлиғининг ўринбосари.

— Ўлкадошларимни мустақиллик шодиёнаси билан қутлайман. Ўзбек халқига шундай фаровонлик,тотувлик ярашади.
Хасан Чориев Нурафшон шаҳар Уй-жой коммунал бўлими бош мутахассиси.

— Ўзбекистонда яшаш биз учун ғурур. Мустақил диёримиз бизга ана шундай фахр туйғуси билан яшашга имкон бера оладиган юртдир.
Дусбеков Заруфбек Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ташкилий кадрлар гуруҳи етакчи мутахассиси.

@Nurafshonpressa
#олий_неъмат

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”


— Жажжи гўдакларнинг юзига қараб озод юрт эгалари эеанлигимизни яна бир карра ҳис қиламан. Уларнинг қувончи, юзидаги табассум бу бизнинг тинчлигимиз, бу бизнинг мустақиллигимиздир.
Дилрабо Таирова 14-ДМТТ мудираси

— Школьники наше будущее. Наш долг — донести до подрастающего поколения, что независимость — это высшее благо.
Наджие Каракаш директор школы № 73

@Nurafshonpressa
#олий_неъмат

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”

— Мустақиллик шарофати туфайли юртимиз демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар мамлакатига айланиб бормоқда. Айнан мана шу жараён ислоҳотларимизнинг энг катта натижасидир. Мамлакатимизда солиқ соҳасида яратилган янги — адолатли, шаффоф ва изчил тизимдан кўзланган асосий мақсад — солиқлар юкини камайтириш орқали одамлар даромадини ошириш, иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлашдир.
Равнақ топаётган Ўзбекистоннинг келажаги порлоқ.
Санжар Нархаджаев Нурафшон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

@Nurafshonpressa
#олий_неъмат

"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз"

— Мустақиллик йиллари ва йўлларида бошқа соҳалар қатори ички ишлар соҳасида ҳам кенг кўламли ва пухта ўйланган ислоҳотлар амалга оширилди. Фуқароларимизнинг тинчлиги ва осойишталиги, ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш олд вазифа этиб белгиланди.

Соҳа вакиллари эса бу йўлда куну тун хизматда. Ватанимиз равнақи, юрт тинчлиги йўлида ҳар қандай хавф-хатарга қарши матонат билан курашишга тайёр, халқимизнинг чин маънодаги ҳимоячилари эканлигимизни таъкидламоқчиман.

Мустақиллигимизиннг 31 йиллик тантанаси муборак бўлсин!

Отабек Ғанибеков Нурафшон шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи

@Nurafshonpressa
#олий_неъмат

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”


— Тиббиётни тубдан ислоҳ қилиш, аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни ҳар томонлама асраб авайлаш чора-тадбирлари, айниқса мустақиллик йилларида долзарб бўлди. Озод юртимизнинг барча фуқаролари, хусусан Нурафшон аҳлини байрам билан табриклаб, соғлик тилайман.
Биз халқ хизматидамиз!

Матлюба Пелтабаева, Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи - КТМП мудири

@Nurafshonpressa
#олий_неъмат

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”


Юртимизда иқтисодий кўрсаткичлар тобора юқорилаётган палладамиз. Барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар иқтисодиётимизнинг катта драйверлари сифатида одимламоқда. Ўзбекистонликларга яратилаётган имкониятлар эса жараёндаги биз тилга олган ислоҳотларнинг самарасида акс этади.

Юртимизнинг бугунги куни учун миннатдормиз, бугуннинг шукронаси учун эса олға яшашда давом этамиз.

Мамлакатимиз фуқаролари, хусусан нурафшонликларни чин дилдан, мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан самимий табриклайман.

Қаҳрамон Алкаров, Нурафшон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари

@Nurafshonpressa
#олий_неъмат

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”

— Фуқаролик позицияси шаклланаётган жамиятимизда инсон қадри учун илғор ғоялар илгари сурилмоқда. Халқ манфаатдор, ёшларимиз хурсанд. Маҳаллаларимизда, кўчаларда бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари жадал олиб борилаётир, аҳолимизда яхши яшашга интилиш завқи кучли.

Муҳими юртимиз тинч, турмушимиз фаровон. Юртдошларимизга байрамлар керак, шодлик керак. Бас шундай экан ўлкамизда тантаналар кўпайсин.

Мустақиллик айёми муборак бўлсин!


Насиба Кулбекова, шаҳар ҳокимининг ўринбосари

@Nurafshonpressa
#олий_неъмат

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”


— Бугунги тўй мустақиллигимизнинг шарафи учундир. Ҳурриятимиз бизга шундай улуғвор онларни ҳадя этмоқда, ҳар кунимиз байрамга уланмоқда.

Тинчлик ҳукмронлик қилаётган жамиятимизда, айниқса аёлларнинг эъзозланиши, уларга қаратилаётган эътибор ҳам мустақиллик туҳфасидир ва бу таҳсинга лойиқ.

Хотин-қизларга билдирилаётган муносабат ўз ўрнида бежизга эмаслигини таъдлаш жоиз. Чунки аёли улуғланган юртнинг келажаги буюкдир. Буюк келажакни ёш авлодга топширишда эса аёлнинг тарбияси муҳим аҳамият касб этади.

Буюкликни, даҳоликни жаҳон ареналарида даъво қилаётган фарзандларни ўстираётган оқила аёллари бор юртимизнинг мустақиллик байрами қутлуғ бўлсин.


Камола Пардабаева, шаҳар ҳокимининг ўринбосари


@Nurafshonpressa