#соғлик_туман_бойлик
Қариндошлик ришталарини никоҳ билан мустаҳкамламанг
Маълумки, тиббиётда аксарият ҳолларда қариндошлар никоҳи туфайли турли хил ирсий касалликлар билан болалар дунёга келиши исботланган. Aфсуски, юртимизда қариндошлар никоҳига барҳам берилмайди. Ота-оналар ёшларни бахтсиз, невараларини ногирон бўлиб туғилишига сабабчи бўлиб қолишлари ҳақида билишса-да, айнан шундай никоҳларни қўллаб-қувватлашлари ачинарли.
Қариндошлар никоҳи туфайли ирсий касалликлар билан туғиладиган гўдаклар ва бу касалликларнинг оқибатлари хусусида Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг бош акушер-гинеколог шифокори Aрсланова Хуршида Маҳкамовна:
– Олимларнинг қайд этишича, яқин қариндошлар никоҳи туфайли туғма ақлий заифлик, қуёнлаб, бўри танглай, хромосом касалликлар, Даун хасталиги, темир моддасининг ошиб кетиши, ақлий ва жисмоний ўсишдаги жиддий оқсоқлик каби саксонга яқин касалликлар келиб чиқиши мумкин экан.
Яқин қариндошлар никоҳидан туғилган болаларнинг аксарияти Даун касаллиги билан туғилади. Бундай бемор болалар семиришга мойил, итоатгўй, ақлан заиф бўладилар ва жуда қисқа умр кечирадилар. Бундай никоҳда кўпинча қиз болалар "мушук чинқириғи" касаллиги билан туғилиб, улар чала туғилиш белгилари билан биргаликда бош кичиклиги, бўйин қисқалиги, қулоқлари паст жойлашиши ҳамда бармоқлари тўрттадан бўлиши кузатилади. Ҳиқилдоқ мушаги нуқсонли бўлгани учун товуши мушукникига ўхшайди. Клайнфелтер дарди ўғил болаларда учраб, чақалоқлигида билинмайди. Ўсмирлик даврига келиб ўз белгиларини кўрсата бошлайди. Бундай болалар семириб кетиб жисмоний ва ақлий ривожланиши суст бўлади ва келгусида фарзанд кўрмасликлари ҳам мумкин.
Шунингдек, пакана бўйлилик, витилогиянинг айрим турлари, қандли диабет, гепатериоз, мукополисахаридоз, фенилкетанурия ва лейкодистрофия каби касалликлар ҳам қариндошлик никоҳида туғилган болаларда учрайди.
Қариндошлар ўртасида бўладиган никоҳнинг олдини олишда, келажакда соғлом авлодни дунёга келишида сизу биз масъулмиз. Зотан, эртамиз ана шу авлод қўлида бўлар экан, бепарво бўлмайлик!
@Nurafshonpressa