Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
33K photos
3.17K videos
44 files
9.88K links
Download Telegram
#Муносабат
“Oltin voha” телеграмм каналида Нурафшон шаҳар “Янгиобод” маҳалласи 5-уйда истиқомат қилувчи аҳолидан 2019 йилда топширилган янги уйлардан фақат биз кўчиб кирганимизда домофон йўқ. Эшик очиқлиги учун подъездга итлар кириб, одамларнинг тинчини бузяпти. Илтимос, йўқолган домофонимизни топиб беринг, деган мазмунидаги мурожаат эълон қилинди.
Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида маҳалла раиси Бахром Умурбаев билан боғландик. Маҳалла раисининг маълум қилишича, фуқароларга мазкур масала юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган, қурувчилар томонидан домофонлар 12 уйдан бошлаб программалаштирилиб алмаштирилиб келинмоқда. Ишлар босқичма босқич амалга оширилади.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда "Ҳоким камбағални устидан кулмоқдами? Жўнатган нарсасини қаранг" деб номланган кун видеоси чиқди.

Бу видеони кўрган ҳар бир одам, ўз фикрини коменнтарияга ёзиб боришди. 85% одамлар қоралади. Тўғри қилишди.
Уйимизга 4 та нон кўтариб келган меҳмондан қанчалик суюнамиз.
Сизникига нафақат нон, озми кўпми озиқ-овқат маҳсулотини оборишибди.

Хоким - шаҳар отаси бўлади. Синовли кунда, аҳолисини холидан хабар олибди.

Бу маҳсус руйхат учун белгиланган моддий ёрдам эмас эди.
Синовли кунларда аҳолини холидан хабар олиш эди.

Сизга ўхшаган ёрдамга мухтож хонадон саноқли эмас.
Қоп қоплаб сизга обкелишса, бошқаларчи?

Кун қахрамони бўлдингизда шундайми?

Бу синовли кунлар ҳам худо хохласа ўтади.
Маҳаллангиз томонидан қилинган яхшиликни шундай қабул қилдингизми?

Сизга ҳеч қандай эътирозим йуқ. Ҳеч ким уйнаб кулиб ўтиргани йуқ.
Уйимда қозоним қайнаса-ю, қўшними имкони бўлмай кўчага чиқолмаган бўлсачи деб, ҳамма бир-бирларидан хабар олиб туришибди.

Синовли кунда хамма жипслашган бир вақтда бу сўзларнинг ўрни эмас эди.

@nurafshanziyo
#муносабат
Жорий йилнинг 5 август куни ижтимоий тармоқларда тарқалган “Бундай шароитда бемор тузалиши қаёқда, соғ одам ҳам касал бўлади!” сарлавҳали мақолада келтирилган маълумотлар юзасидан расмий муносабат.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат бўйича Нурафшон шаҳридаги Юқумли касалликлар шифохонасида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг муовини Лазиз Хожиназаровнинг берган маълумотларига кўра Ўрта чирчиқ туман тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар шифохонаси 30 ўринга мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда 35 нафар коронавирус инфекцияси юқтирганликда гумон қилинган шахслар провизорда текширувдан ўтишмоқда. Ўтган тўрт ой давомида муассасада 8 маротаба дезинфекцион тадбирлар ўтказилган. 2 маротаба Нурафшон шаҳар СЭОМ томонидан дератизация ва дезинсекция ишлари олиб борилган. Юқумли касалликлар бўлимида Дезинфектор лавозими бўлиб, ҳар бир аниқланган касалликдан сўнг жорий дезинфекцион тадбирлар олиб борилар экан. Шунингдек, бўлимда 6 та кислород нуқталари, 5 та оксигенератор, 2 та пульсоксиметр, 1 та портатив рентген, 1 та портатив УЗИ каби тиббиёт аппаратлари мавжуд ва ишчи ҳолатда эканлиги аниқланди. Ушбу тиббиёт муассасаси жорий йилнинг ўтган карантин вақтида 3 марта 14 кунлик карантинга ёпилган.
Ўрганишлар жараёнида Юқумли касалликлар бўлими дори-дармон воситалари ва бир марталик ишлатиладиган тиббий жихозлар билан тўлиқ таъминланганлиги аниқланди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
@Nurafshonpressa
#муносабат

Янги йил номида нур бор, меҳр бор


➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#ваҳимага_ҳожат_йўқ
#муносабат

⚡️КАТТА ШАҲАРЛАРДА ҲАМ КИЧИК КЎНГИЛСИЗЛИКЛАР БЎЛИБ ТУРАДИ...

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#муносабат

⚡️Аҳоли саломатлигини сақлашда янги тизим

2022 йил 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган «Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори, айниқса, соҳа ходимларини қувонтиради.

👉 Батафсил: https://telegra.ph/A%D2%B3oli-salomatligini-sa%D2%9Blashda-yangi-tizim-02-25


Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
@nurafshanziyo, @Nurafshonpressa
#этъибор
#муносабат

9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Улуғ Ватан”, уруш қатнашчиси Раҳим ота Илёсов шаҳар тиббиёт бирлашмаси мутахассислари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#долзарб
#муносабат

⚡️Мусулмонлар идораси ҳаж сафари атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди

“Ҳаж-2022” мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгилангани ва ушбу тўловга нималар кириши ҳақида:

1. Саудия ҳукумати томонидан ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилинганини, шунингдек, коммунал, транспорт, электр-энергия ва бошқа хизматлар учун тўловлар миқдори бир неча баравар (30-40 фоиз) ошган.

Ўзбекистон томони Саудия билан олиб борилган узоқ музокаралар натижасида зиёратчиларимиз учун иқтисодий пакет нархига люкс даражасидаги хизмат кўрсатишга эришди ва тўлов учун ўрта нархни белгилади.

Эслатиб ўтамиз, айрим давлатларда энг қиммат пакетлар нархи 25 минг АҚШ долларигача этиб белгиланган.

2. Юртдошларимиз жорий мавсумда биринчи марта Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” ва “Краун Плаза” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар. Макка шаҳрида эса “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонасида яшайдилар.

3. Юртимиз зиёратчиларининг сафар давомийлиги айрим қўшни давлатлар зиёратчилари сингари 14-17-20 кун эмас, балки 26 кунни ташкил этади. Бу ҳам, табиий равишда, нархларга ўз таъсирини кўрсатади.

Ҳаж учун тўланган маблағ ичига қуйидагилар киради:

📄 Ҳаж визаси;
🎫 Авиабилет;
🚌Шаҳарлараро (Мадина-Макка-Жидда) транспорт хизмати;
🏨Мадина шаҳрида “Зам-зам Пуллман” ва “Краун Плаза” меҳмонхонаси;
🕌Мадина шаҳрида Уҳуд тоғи, Қубо ва икки қиблали масжидларга зиёрат;
🏨Макка шаҳрида “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонаси;
🍴Мино, Арофат ва Муздалифа водийларидаги барча хизматлар;
💉24 соат тиббий хизмат;
☂️ Ҳожиларнинг тиббий суғуртаси;
🚕24 соат транспорт хизмати;
🌭 3 маҳал исиқ овқат: нонушта, тушлик ва кечки овқат;
📄Ҳаж қўлланмаси;
💼Давлат рамзлари туширилган нимча ва сумка;
💧«Замзам» суви (5 литр);
🤝Республиканинг 7 та ҳудудидан кузатиш ва кутиб олиш;
✈️ Мадинаи мунавварага тўғридан-тўғри авиарейс;
🐏 Қурбонлик.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қорақалпоғистон #Муносабат

Қорақалпоқ нидоси – "Олло таоло ўзинг сақла ёмондан..."

Каналга уланиш:
@nurafshonpressa
#муносабат
Ижтимоий тармоқларда “Қоида бузилмаслиги учун ҳавода тўхташ керак” — Нурафшон шаҳридан мурожаат сарлавҳали мақолага
муносабат

Мурожаатда шаҳар марказида автомобиллар тўхташи учун катта автотураргоҳ мавжуд бўлганлиги бироқ у бугунги кунда ёпиб қўйилганлиги айтилган. Мазкур ҳудуд вақтинчалик автотураргоҳ вазифасини бажарган бўлиб, қолаверса шаҳар ҳокимининг 2021 йил 19 июлдаги “Сайилгоҳ” ташкил қилиш тўғрисида”ги 14-10-213-Q/21-сонли қарори бўйича Нурафшон шаҳар “Ойбек” МФЙ Тошкент вилояти ҳокимлиги биносига туташ ҳудудда 3,0 гектар ер майдонида Тошкент вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” ИК томонидан “Сайилоҳ”, замонавий парк барпо этиш юзасидан қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошланиш арафасида турганлигини маълум қиламиз. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, автомобиллар тўхташи учун Тўйтепа МФЙ да янги қурилган “Нурафшон автошохбекати” мавжуд.
Ҳозирги пайтда шаҳарда катта қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги, инфратузилмани яхшилаш мақсадида шаҳарсозлик ҳамда долзарб бунёдкорлик жараёни кетаётганлиги учун йўл четларида тўхташ мумкин бўлмаган белгилар сони орттирилганлигини ҳам маълум қиламиз.

Шу нуқтаи назардан, ҳайдовчи ва йўловчиларимизни йўл қоидаларига риоя қилишлари, ўзлари ва ўзгаларнинг ҳаётига бефарқ бўлмасликларига чақириб қоламиз.

@Nurafshonpressa
#муносабат


“Нурафшоннинг нурли ва нурсиз манзиллари” номли бош ҳамда “Нурафшонликлар қачонгача бу йўллардан азият чекади?” номли таг сарлавҳали танқидий
мақолага расмий муносабат

Батафсил
: https://clck.ru/sXVXy

@Nurafshonpressa
#муносабат

“Тайёр туринг! Ўрта чирчиқда исталган дақиқада йирик авария юз бериши кутилмоқда” сарлавҳа остида ижтимоий тармоқларда тарқалган мақолага расмий
муносабат

... ушбу йўлда доимий навбатчилик қисми ташкил этилган бўлиб, йўл патрул хизмати, фавқулодда вазиятлар бўлимининг назорати билан оғир вазнга эга бўлган юк автомошиналарни қатновини тўхтатиш бўйича таъқиқ ўрнатилган.

Батафсил: https://clck.ru/v3MxR

@Nurafshonpressa
#муносабат

Янги таҳрирдаги Конституция: оммавий ахборот воситалари фаолиятига аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади

📌Охирги йилларда энг кўп ижобий ўзгаришлар рўй берган йўналишларнинг бири — ахборот соҳаси. Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш, очиқлик ва сўз эркинлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

🔘Мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари ва журналистларнинг самарали фаолият юритиши учун етарли шароитлар яратишга, мазкур соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда.

Батафсил 👉 https://bit.ly/40hO8fg

Анвар Эминов,
журналист


@olimlar_minbari