Nurafshon shahar hokimligi
1.83K subscribers
32.5K photos
3.17K videos
43 files
9.76K links
Download Telegram
#Workout

🔰Toshkent viloyati Nurafshon shahrida 5 tashabbus Olimpiadasi sport musobaqalari doirasida "Street workaut" sport turi bo'yicha mahalla yoshlari o'rtasida viloyat bosqichi o'tkazildi!
Musobaqalarda viloyatning tuman va shahar bosqichlarida g'olib bo'lgan jamoalar o'zaro kuch sinashishdi va yakunda
16-21 yosh
1 -o'rin Olmaliq Sh - Koinot MFY
2-o'rin Nurafshon Sh - Taraqqiyot MFY
3-o'rin Chinoz T - Rasulobod MFY

22-26 yosh
1 -o'rin
Chirchiq Sh - M.Ulug'bek MFY
2-o'rin Yuqori Chirchiq t - Chirchiq MFY
3-o'rin Olmaliq Sh - Mustaqillik MFY

27-30 yosh
1 -o'rin
Parkent T - Nevich MFY
2-o'rin Angren Sh- 3/2 daxasi
3-o'rin Piskent T - Murot ali MFY
o'rinlarni egallab Respublika final bosqichiga yo'llanmalarni qo'lga kiritishdi!

Eslatib o'tamiz : "Street workaut" bo'yicha natijalar jamoaviy tarzda ishtirok etgan mahalla sportchilari to'plagan ummumiy ballar hisobiga g'oliblar aniqlanadi!

@Nurafshonpressa
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган шакар аҳоли эҳтиёжларини таъминлай оладими?

«Ангрен шакар» МЧЖ заводининг бош технологи Баҳром Қурбонов: — Корхонамиз бир суткада 1100 тонна шакар ишлаб чиқаряпти. Бу йилига 360 минг тонна дегани. Биз аҳолини узлуксиз шакар маҳсулоти билан таъминлай оламиз. Бунинг учун бизда етарли хомашё бор. Шакар омборларимизда тайёр маҳсулотлар аҳолига етарли даражада жамғарилган.

Айни пайтда корхонада ишлаб чиқарилаётган шакар маҳсулотининг таркибидаги сахароза миқдори 99,8 фоиздан кам эмас. Корхонада шакар маҳсулоти шакарқамиш хомашёсидан тайёрланади. Хомашё эса, асосан, Бразилиядан, шунингдек, Мексика ва Аргентина давлатларидан келтириляпти.

Ўзбекистон аҳолисининг бир йиллик шакарга эҳтиёжи 650 минг тоннани ташкил этади. 2022 йилда шакар ишлаб чиқариш ҳажми Ўзбекистонда 720 минг тонна (2021 йилдан 22 %га кўп) ташкил этиши кутилмоқда. Яъни аҳолининг шакарга бўлган талабини узлуксиз қондирилиш учун имконият етарли даражада.
Сектор раҳбарлари соғломлаштириш майдончаларида.

Нурафшон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларида 2022 йил ёзги дам олиш мавсумида 3 та “Соғломлаштириш майдончалари” ташкил этилди.

➡️Батафсил

✍️ Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Соғломлаштириш_майдончалари

🔰Нурафшон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 25-, 32- ва 48- умумий ўрта таълим мактабларида ҳам мактаб ташаббуси билан соғломлаштириш майдончалари юқори кайфиятда очилиши бўлиб ўтди.

📌Болажонлар ўзлари қизиққан тўгаракларга қатнашиб, турли интеллектуал уйинларида иштирок этишмоқда.
Болаларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида кутубхоналар ва информатика хоналари хам ўзгача иш фаолиятини йўлга қўйишган.

https://t.iss.one/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw

Каналга уланиш 👉 @Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2022

📣📣📣 ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!!!

ҲУРМАТЛИ ОТА-ОНАЛАР ВА ЎҚУВЧИЛАР!

Республикамиздаги барча ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИга қабул жараёнлари 2022 йилнинг 1 июнь санасидан бошланганини маълум қиламиз.

Ҳужжатлар топшириш 1 июнь санасидан ariza.piima.uz орқали фақат онлайн тарзда амалга оширилади ва 20 июнга қадар давом этади.

⚡️Шунингдек, қабул юзасидан келиб тушаётган саволларга жавоб бериш мақсадида саll-марказ фаолияти ҳам йўлга қўйилган.

📞Cаll-марказ рақами: 1206

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#брифинг

https://youtu.be/B8dXsHISqwY?t=1

⚡️⚡️⚡️Бугун Тошкент вилояти ҳудудида нарх-наво барқарорлигини сақлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан оммавий ахборот воситалари учун брифинг ўтказилди.

Брифингда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бу масалада кўрилаётган тезкор чоралар, вилоятда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захираси, шунингдек, ун ва нон маҳсулотлари таъминоти юзасидан маълумот берди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Malakali mutahasislardan bilim olishni va kelajakda daromadli va talabgor hodim bo’lishni shu bilan birga ish joyiga ega bo’lishni hohlaysizmi?
U holda "NURAFSHON BUSINESS CITY" sizni taklif etadi:

🔹 Haykaltarosh
🔹 Rassom
🔹 Qurilish muhandisi
🔹 Arxitektor
🔹 Interyer dizayneri
🔹 Sanoat dizayneri
🔹 Landshaft dizayneri va arxitektori

Bundan tashqari bizning o’quv kursimizda:

✔️ Kafolatli ta'lim
✔️ Bepul darsliklar
✔️ Diplom-sertifikat

💠 Eslatib o’tamiz joylar soni cheklangan, bunaqasi faqat bir marta bo’ladi.
💠 Ushbu yo’nalishlar sizni qiziqtirsa yoki yo’nalishga doir ijodiy ishlaringiz bo’lsa
CV va PORTFOLIO bo’yicha quydagi raqamga bog'laning:
☎️+998900442680
✉️@BK_NBC

📍Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri.
🏛Mo'ljal: Nurafshon business city.

@Nurafshonpressa
Соғломлаштириш майдончаси учун спорт анжомлари топширилди.

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нурафшон шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси М.Ташматова томонидан мактабларда ташкил этилган соғломлаштириш майдончаси учун спорт анжомлари совға қилинди.

Мактаб директори О.Турсунбоевнинг сўзларига кўра мазкур анжомларнинг барчаси соғломлаштириш даврида болалар учун ташкил этиладиган спорт тўгараклари ва мусобақаларда кенг тарзда қўлланилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#долзарб
#муносабат

⚡️Мусулмонлар идораси ҳаж сафари атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди

“Ҳаж-2022” мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгилангани ва ушбу тўловга нималар кириши ҳақида:

1. Саудия ҳукумати томонидан ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилинганини, шунингдек, коммунал, транспорт, электр-энергия ва бошқа хизматлар учун тўловлар миқдори бир неча баравар (30-40 фоиз) ошган.

Ўзбекистон томони Саудия билан олиб борилган узоқ музокаралар натижасида зиёратчиларимиз учун иқтисодий пакет нархига люкс даражасидаги хизмат кўрсатишга эришди ва тўлов учун ўрта нархни белгилади.

Эслатиб ўтамиз, айрим давлатларда энг қиммат пакетлар нархи 25 минг АҚШ долларигача этиб белгиланган.

2. Юртдошларимиз жорий мавсумда биринчи марта Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” ва “Краун Плаза” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар. Макка шаҳрида эса “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонасида яшайдилар.

3. Юртимиз зиёратчиларининг сафар давомийлиги айрим қўшни давлатлар зиёратчилари сингари 14-17-20 кун эмас, балки 26 кунни ташкил этади. Бу ҳам, табиий равишда, нархларга ўз таъсирини кўрсатади.

Ҳаж учун тўланган маблағ ичига қуйидагилар киради:

📄 Ҳаж визаси;
🎫 Авиабилет;
🚌Шаҳарлараро (Мадина-Макка-Жидда) транспорт хизмати;
🏨Мадина шаҳрида “Зам-зам Пуллман” ва “Краун Плаза” меҳмонхонаси;
🕌Мадина шаҳрида Уҳуд тоғи, Қубо ва икки қиблали масжидларга зиёрат;
🏨Макка шаҳрида “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонаси;
🍴Мино, Арофат ва Муздалифа водийларидаги барча хизматлар;
💉24 соат тиббий хизмат;
☂️ Ҳожиларнинг тиббий суғуртаси;
🚕24 соат транспорт хизмати;
🌭 3 маҳал исиқ овқат: нонушта, тушлик ва кечки овқат;
📄Ҳаж қўлланмаси;
💼Давлат рамзлари туширилган нимча ва сумка;
💧«Замзам» суви (5 литр);
🤝Республиканинг 7 та ҳудудидан кузатиш ва кутиб олиш;
✈️ Мадинаи мунавварага тўғридан-тўғри авиарейс;
🐏 Қурбонлик.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
🏠Субсидия олиш бўйича навбатидаги комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

Бугун Нурафшон шаҳар ҳокимлиги биносида шаҳарда субсидия бўйича навбатдаги комиссия йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишни шаҳар ҳокимини биринчи ўринбосари Қ.Алкаров олиб борди. Йиғилишда 22 нафар кўп қаватли уй-жой олиш юзасидан мурожаат натижалари кўриб чиқилди, қўриб чиқиш натижаларига кўра 5 нафар фуқаро субсидия олишга хақлилиги ва 6 нафар фуқаро низом талабларига мос келмаганлиги сабабли рад этилганлиги 11 нафар фуқаро хужжатларида камчиликлари бўлганлиги сабабли аризаси қайта кўриб чиқишга қолдирилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa