Nurafshon shahar hokimligi
1.85K subscribers
33.2K photos
3.18K videos
44 files
9.93K links
Download Telegram
#Профилактика_куни

Нурафшон шаҳар прокуратура ходимлари иштирокида профилактика куни муносабати билан шаҳар тиббиёт марказида "Она-бола ўлими" ва “Вояга етмаганлар ўртасида эрта туғриқ холатларини олдини олиш”га қаратилган тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

Шаҳар электр таъминоти бўлимида “Жиноятчилик ва хуқуқбузарликларни олдини олиш”га қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#жараён
#профилактика_куни

📍 Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Болалар масалалари бўйича комиссия масъул котиби А.Жонқобилов ва шаҳар ҳокимлиги Болаларни ҳимоя килиш шўъбаси бош мутахассиси Д.Абдисатторов шахар ИИБ ҳодимлари билан ҳамкорликда "Пайшанба профилактика куни" муносабати билан 62-сонли умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб вояга етмаганларнинг дарс вақтида ғайри ижтимоий ҳатти ҳаракатлар содир этилишини олдини олиш мақсадида “давомат” профилактика тадбирларини ўтказишди, шунингдек ўқувчилар томонидан содир қилинадиган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида таълим муассасалардаги тарғибот-ташвиқот ишлари билан танишиб чиқишди.

Каналга уланиш 👇👇👇
@Nurafshonpressa
#профилактика_куни


Нурафшон шаҳар ЙҲХ ҳодимлари томонидан профилактик сухбат ўтказилди.

Бугун, Нурафшон шаҳар “Nurafshon Business City” мажлислар залида шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлим бошлиғи Ш.И.Бекназаров томонидан давлат ва жамоат ташкилотлари, тадбиркорлар ҳамда, юк ташувчи хайдовчилар билан, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиб, белгиланган жаримани 60 кундан ортиқ тўламаган ҳайдовчилар билан, белгиланган жарималарни тўлаш юзасидан профилактик суҳбат ўтказилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Профилактика_куни

🔰Нурафшон шаҳар прокурори ёрдамчиси М.Шукурулаев ва З.Эрдановлар иштирокида профилактика куни муносабати билан "Тўй-тепа" ва "Наврўз" маҳалла фуқаролар йиғини худудида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-м 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши муҳокамаси бўлиб ўтди.

❗️Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин!

@Nurafshonpressa
#профилактика_куни

📍 Нурафшон шаҳар прокурори ёрдамчиси М.Шукруллаев "Пайшанба профилактика куни" муносабати билан Нурафшон шаҳар Дегантепа маҳалласида аҳолига ЎР ЖК 169-моддаси Ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш, 3 – қимида назарда тутилган Ўғрилик: а) жуда кўп миқдорда; б) ўта хавфли рецидивист томонидан; в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, -саккиз йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши бўйича тушунтиришлар берилиб профилактика тадбирлари олиб борилди.

Тадбирда маҳалла фуқаролари ўз саволларига мутаҳассислар томонидан жавоблар олишди.

Каналга уланиш 👇👇👇
@Nurafshonpressa
#Профилактика_куни

🔰Бугун профилактика куни муносабати билан шаҳар прокурор ўринбосари Т.Каримов "Навруз" МФЙ да Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2 қисми билан қўзғатилган ҳамда ЖКнинг 168-моддаси 1 қисми билан қўзғатилган жиноят ишлари юзасидан маҳалла фаоллари ўртасида муқокама қилинди.

📌Шунингдек, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш профилактикаси юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Каналга уланиш 👇👇👇
@Nurafshonpressa
#Профилактика_куни

🔰Профилактика куни муносабати билан шаҳар прокурор катта ёрдамчиси З.Эрдонов “Деҳқонобод" маҳалласида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 132-моддаси Моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. 132-моддасининг 2 қисмида Ўша ҳаракатлар жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, —беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши тўғрисида тушунтиришлар берилиб, профилактик тадбирлар ўтказилди.

📌Шунингдек, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш профилактикаси юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Каналга уланиш 👇👇👇
@Nurafshonpressa