Nurafshon shahar hokimligi
1.85K subscribers
33.2K photos
3.18K videos
44 files
9.93K links
Download Telegram
#акция

БУГУН НОЯБРЬ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ!

Ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан каналимизда акция ўтказишга қарор қилдик. Хуллас, бугун минбар сизники. Яқинларингиз орасида оқ либосли ''соғлик посбонлари'' бўлса марҳамат, самимий табриклар билан қутлашингиз мумкин. (Фақат табриклар бехато ёзилган бўлиши шарт.)

Акция 17:00 га қадар давом этади.

Қани кеттикми?😉

@Nurafshonnew
#Акция

Китоб хазина, билим бойлик

⚡️Жорий йилнинг 10 март куни Нурафшон шаҳридаги 4-умумий ўрта таълим мактабида "Болангизга китоб совға қилинг" номли китоб ярмаркаси бўлиб ўтди.

📚Акция доирасида 200 дан ошиқ илмий, бадиий ва энциклопедик китоблар келтирилди.

✍️Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#МЕН_ДОНОРМАН!
#Акция

ҚОН ТОПШИР, МЕНГА ҲАЁТ ИНЪОМ ЭТ!

Жорий йилнинг 31 март куни Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасида "Қон топшир, менга ҳаёт инъом эт!" акцияси ўтказилади.

Ҳурматли шаҳримиз аҳолиси, кимнингдир ҳаётини сақлаб қолиш, кимнингдир саломатлиги тикланишига сабабчи бўлиб, савоб олишни истасангиз, ушбу акцияда иштирок этинг! Беғараз донор бўлинг!

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#МЕН_ДОНОРМАН!
#Акция

ҚОН ТОПШИР, МЕНГА ҲАЁТ ИНЪОМ ЭТ!

Жорий йилнинг 31 март куни Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасида "Қон топшир, менга ҳаёт инъом эт!" акцияси ўтказилади.

Ҳурматли шаҳримиз аҳолиси, кимнингдир ҳаётини сақлаб қолиш, кимнингдир саломатлиги тикланишига сабабчи бўлиб, савоб олишни истасангиз, ушбу акцияда иштирок этинг! Беғараз донор бўлинг!

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сана
#акция

⚡️Эртага 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни.

📌
Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ҳодимлари ушбу сана муносабати "Йўлларда болаларни асрайлик" акциясини ўтказмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#акция

КУТУБХОНАГА СОВҒА - КИТОБ

Шаҳар ҳокимлиги, ташкилотлар томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Шу мақсадда бугун ташкил этилаётган маҳалла кутубхоналарига шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан 1000 дан ортиқ сара китоблар топширилди.

Тарғиботлар самараси ўлароқ айни пайтда маҳалла кутубҳоналарига ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари саналмиш қимматли китоблар жамланмасини топшираётганлар сони ошиб бораётганлиги боис китоблар сони кўпаймоқда.

➡️Батафсил

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#акция

Нурафшон шаҳрида “Никоҳ шартномаси — мулк кафолати” акцияси ўтказилади

Мазкур акция Тошкент вилоятимизда 16 август куни (соат 10.00-12.00) Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида ўтказилиши кутилаяпти.

👉 Сизда никоҳ шартномаси билан боғлиқ саволлар бўлса, акцияда қатнашинг ва малакали нотариуслардан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар олинг!

🔸 Манзил: Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар, Тошкент йўли кўчаси, ёшлар ишлари агентлиги биноси

📆 Акция куни ва вақти: 16 август, соат 10.00 – 12.00

Ташкилотчилар: Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят бўлинмаси ва Ёшлар ишлари агентлиги

@Nurafshonpressa
#акция


Нурафшон шаҳар “Ёшлар маркази” биносида “Никоҳ шартномаси — мулк ҳуқуқи кафолати” шиори остида ижтимоий
акция тадбири ўтказилди.

Тадбирда мутахассислар томонидан никоҳ шартномасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти бўйича тушунтиришлар берилди.

— Айтиш жоизки, 2022 йилнинг 6 ойи давомида Тошкент вилояти бўйича 86 та никоҳ шартномаси расмийлаштирилган. Бу рақам ушбу ҳудудда мазкур ҳужжат тарғиботи жуда муҳимлигидан далолатдир, - дейди Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи Зулфия Османова.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 6 ойи давомида республика бўйича жами 2560 та никоҳ шартномаси расмийлаштирилган.

@Nurafshonpressa