Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
32.7K photos
3.17K videos
44 files
9.81K links
Download Telegram
#диққат
#тарқатинг

"Темир дафтар”га киритилган ва моддий ёрдам олмаган муҳтож оилаларга 20 кг ун берилади.

Шунингдек, 2022-йил давомида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ҳоким ўринбосарлари билан биргаликда ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинидаги эҳтиёжманд оилалар аҳволини доимий равишда ўрганиш бўйича топшириқлар берилди.

@Mahalla_Raisi
#диққат
#тарқатинг

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасалари киришда давлат гранти асосидаги қабул доирасидаги танловда иштирок этиш учун тавсиянома берилади.

Тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади:

▫️ кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар;

▫️ тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;

▫️ турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;

▫️ ногирон фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

▫️ 2 ва ундан ортиқ фарзандини тарбиялаётган, қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;

▫️ ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам I ёки II гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

Тавсиянома олиш учун туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига электрон шаклда мурожаат қилинади.

@Mahalla_Raisi