Nurafshon shahar hokimligi
1.85K subscribers
32.4K photos
3.16K videos
42 files
9.71K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 26 март куни, Нурафшон шаҳридаги “Bizness city” ҳудудида 23 гектарлик янги “Янги Ўзбекистон” замонавий кўнгилочар истироҳат боғига тамал тоши қўйилди.

🎥Батафсил Нурафшон ТВ нигохида


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Дайжест

❗️28 - май : ВИЛОЯТДА

🔘Янгийўл тумани.
Ёшлар учун тўгараклар ярмаркаси ўтказилди

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Тиббиётдаги ислоҳатлар "Инсон қадри учун"

🔘Бекобод тумани.
Обод маскан сари олға инитилаётган Ёшлик-2

🔘Пискент тумани.
Чимқўрғон маҳалласида 120 ўринли боғча ишга туширилди

🔘Оҳангарон шаҳри.
Оҳангаронликлар саломатлик учун 5 минг қадам босишди

🔘Чиноз тумани.
Туманимизда "Агромарказ" иш бошлади

🔘Тошкент тумани.
Пресс-тур: Тошкент туманида амалга оширилаётган ислоҳотлар ОАВ нигоҳида

🔘Нурафшон шаҳри.
Навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди

🔘Олмалиқ шаҳри.
Аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими И.Касимов: "Спортчи ёшларимиз нафақат туманда, балки республикада ҳам чемпион бўлиши керак!"

🔘Чирчиқ шаҳри.
Энг фаол ҳоким ёрдамчилари тақдирланди

🔘Оққўрғон тумани.
Зарбдорда футбол майдони фойдаланишга топширилди

🔘Зангиота туман. "
Мен – донорман!" акциясида иштирок этишди

🔘Бўстонлиқ тумани.
Реклама воситалари назорат остида

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
❗️Электр энергияси ва табиий газ нархларини белгилашда “ижтимоий норма” тизими бутун мамлакат бўйлаб жорий қилинади

Ҳукумат электр энергиясини рентабелли, яъни фойда келтирадиган нархларда сотиш муҳимлигини ҳамда энергия ресурслари бозорини босқичма-босқич ислоҳ қилиш зарурлигини таъкидламоқда.

Энергия ресурсларининг бозор нархига ўтилиши даврида аҳолининг кам таъминланган ва паст даромадли қатлами манфаатларидан келиб чиқиб, ижтимоий ҳимоя чоралари ишлаб чиқилмоқда. Бундан ташқари, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, жумладан пенсия ва болалари учун нафақа олувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилади.

Таъкидлаш жоизки, давлат томонидан энергия ресурслари нархларини “шартли субсидиялаш” амалиёти сақлаб қолинади. Бироқ, “шартли субсидиялар”ни тақсимлашда ижтимоий ҳимоя самарадорлигини ошириш мақсадида “ижтимоий норма” тизими бутун республика бўйича амалга киритилади.

Маълумот учун
. Энергия истеъмол қилишнинг ижтимоий нормаси сифатида аҳоли томонидан имтиёзли тариф бўйича тўланадиган маълум миқдордаги энергия тушунилади. Яъни, муайян белгиланган миқдоргача нисбатан пастроқ (имтиёзли) нархда сотилади ва бу миқдордан ошиғи эркин бозор нархида сотилади.

Қайд этилишича, бу борада тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси яқин кунларда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Барча фикр ва таклифлар ўрганиб чиқилади.
#диққат
#тарқатинг

"Темир дафтар”га киритилган ва моддий ёрдам олмаган муҳтож оилаларга 20 кг ун берилади.

Шунингдек, 2022-йил давомида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ҳоким ўринбосарлари билан биргаликда ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинидаги эҳтиёжманд оилалар аҳволини доимий равишда ўрганиш бўйича топшириқлар берилди.

@Mahalla_Raisi
#диққат
#тарқатинг

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасалари киришда давлат гранти асосидаги қабул доирасидаги танловда иштирок этиш учун тавсиянома берилади.

Тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади:

▫️ кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар;

▫️ тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;

▫️ турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;

▫️ ногирон фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

▫️ 2 ва ундан ортиқ фарзандини тарбиялаётган, қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;

▫️ ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам I ёки II гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

Тавсиянома олиш учун туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига электрон шаклда мурожаат қилинади.

@Mahalla_Raisi
#диққат_эълон


Хурматли ҳамшаҳарлар!
Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси, 2022 йил 30 май куни соат 14:00 да Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида ҳамширалик соҳасида фаолият юритиш истагида бўлганларга танлов асосида иш таклиф килади.

Ҳамширалик соҳасида фаолият юритиш истагида бўлган фуқароларимизни ушбу танловга таклиф қиламиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#спорт
#бадиий_гимнастика

Бугун, Нурафшон шаҳар спорт мактабида 1 июн Болалар кунига бағишлаб спортнинг бадиий гимнастика туридан мусобақа бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада 48 умум таълим мактабида бадиий гимнастика билан шуғулланиб келаётган қизларимиз фахирли 1-ўринни қўлга киритишди 👏👏👏



Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Нурафшон_тв

🔻Нурафшон шаҳар болалар ва усмирлар спорт мактаби фаолияти "Нурафшон телеканали" нигохида бўлди.

🎥Батафсил Нурафшон ТВ лавхасида

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси директори Абдулазиз Хайдаров Ўзбекистонда Болалар куни муносабати билан пул тарқатилаётгани бўйича хабарларни рад этди.
Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍 https://uza.uz/posts/376517

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️ Ёлғон хабарларга ишонманг!

UZ:
Ижтимоий тармоқлар, Telegram мессенджеридаги канал ва гуруҳларда гўёки Ўзбекистон Президенти томонидан 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига совға сифатида барча болаларга 200 минг сўмдан тарқатилишига оид хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆
__________________

‼️ Не верьте ложным информациям

RU:
В социальных сетях и мессенджере Telegram распространяется информация о якобы выплате детям 200 тысяч сумов со стороны Президента Республики Узбекистан к 1 июня - Международному дню защиты детей. Данная информация не соответствует действительности.

‼️ Напоминаем Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим фуқароларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши ҳақида батафсил юқоридаги инфографикада

🔹Хурматли фуқаролар !

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 25-май куни тасдиқланган Қарорига мувофиқ аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож қатламлари бир марталик моддий ёрдам билан қўллаб-қувватланади.

📂"1-июнь Болалар куни муносабати билан ҳар бир вояга етмаган фуқарога байрам пули тарқатилсин" қабилидаги фейк ҳабарларга эътибор қаратмаслик, қуйидаги ҳаволада келтирилган Қарор мазмуни билан танишиш тавсия этилади.
❗️«Ғалла бозорининг эркинлинлашиши — нарх ошади, дегани эмас. Бу — бозордаги нархнинг тан олиниши», — Молия вазирлиги

АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Молия вазирлиги депертамент мудири Тўлқин Мирзаев ғалла бозорининг эркинлашиши борасида ўз фикрларини билдирди.

«Олиб борилаётган ислоҳотларнинг асл мазмун-моҳияти — барча турдаги маҳсулотларни ҳақиқий нархини билиш ва бозор нархида сотиш. Агар маҳсулот бозор нархида сотилмаса кўплаб ноқулайчиликлар туғилади.

Буғдойнинг биржага чиқарилишидан ваҳимага тушишга ҳожат йўқ. Чунки бизда, биринчидан етарли буғдой захираси мавжуд, иккинчидан, бу борада тажрибамиз бор — пандемиягача ҳам буғдой биржада эди, ва унинг нархи бор-йўғи 10 фоизга ошган.

Бугунги кунда барча таҳлиллар қилинган, бозордаги нарх-навони яхши биламиз. Арзон деб аталган қолипли нон нархи фақат Тошкент шаҳрида сақлаб қолинган, холос. Бир куннинг уннинг нархи ҳеч қаерда 2 минг 800 сўм эмас. Уннинг ўртача баҳоси 5 000 сўм ва ундан юқори. Буни ҳаммамиз биламиз.

Ғалла бозорининг эркинлашиши нарх ошади, дегани эмас. Бу — бозордаги нархни тан олиш дегани», — дея таъкидлади Мирзаев.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#дарвоқе

🔎Тошкент вилоятида болалар кунига совға сифатида 200 минг сўмдан берилаяпти...ми?

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Ўрганиш

Маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари ҳамкорликни кучайтиришди!

Нурафшон шаҳар Ойбек, Тараққиёт, Чиғириқ ҳамда Қумариқ маҳаллаларида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари ишчи гурух билан биргаликда хонадонбай ўрганишларни биргаликда олиб боришиб аҳоли ва ёшлар муаммоларини ўрганишмоқда.

Ўрганиш жараёнида ёшлар бандлигини таъминлаш, ишсизликнинг олдини олиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги йигит-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида ўрганишлар олиб борилиб керакли тавсиялар беришмоқда, шунингдек аниқланган муаммоларни биргаликда ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотлар билан чоралар кўришмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa