Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
32.2K photos
3.14K videos
42 files
9.66K links
Download Telegram
#Нурафшон_шаҳар

1-сектор фаолияти

🔹Шаҳар ҳокими М.Салиев ўз сектор аъзолари билан маҳаллабай ишлаш бўйича олиб борилаётган ишларини ўрганиб чиқди.

⚡️ўрганишда барча аъзоларга алоҳида "Темир", "Ёшлар", "Аёллар" дафтарларида ҳамда хеч бир дафтарда турмайдиган аммо оилавий аҳволи унчалик қониқарли бўлмаган фуқаролар билан ишлашни бот-бот такидлади.

Йиғилишдан сўнг секторда шаҳар ҳокими М.Салиев фуқароларни қабул қилди.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
#Нурафшон_шаҳар

1-сектор фаолияти

🔹1-сектор раҳбари шаҳар ҳокими М.Салиев 1-сектор штабида инвесторлар билан учрашди.

🔸Учрашувда шаҳар ҳокими эронлик инвесторларга шаҳарда тадбиркорлик фаолияти учун ер-жой ва кредит масаласи, хорижий ҳамкорлар билан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича шароит ва янгиликлар яратиш, ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатишни кенгайтириш учун бўш турган бино ва иншоотлардан фойдаланиш каби масалаларда тушунтириш бериб ўтди.
🔸Учрашувдан сўнг меҳмонларни "Nurafshon Business City" мажмуасига ташрифи уюштирилиб, инвесторларга "Nurafshon Business City"да барпо этилаётган ҳамда истиқболли лойиҳалар тўғрисида маълумотлар берилди.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
#қабул
#Нурафшон_шаҳар_1_сектор

Ҳоким аҳоли мурожаатларини тинглади

🔹 1-скетор рахбари Нурафшон шаҳар ҳокими Музаффар Салиев, ҳоким ўринбосарлари, сектор рахбарлари ва бошқа мутасаддилар билан Тонг маданият саройида шаҳар аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.

🔹 Оилавий шароитни яхшилаш учун даромадли ишга жойлашиш, даволаниш ва дори-дармон учун моддий ёрдам, уй шароитини яхшилашга кўмак, тадбиркорликка оид таклифлар ва бошқа йўналишлардаги қатор мурожаатлар сайёр қабулда ҳоким бошчилигидаги масъуллар иштирокида атрофлича кўриб чиқилди.
🔹 Ҳоким аҳоли муаммоларини сифатли ҳал этиш мақсадида ўтказган сайёр қабулида одамларни рози қилиш учун тегишли ташкилот раҳбарларини масъулиятини оширишга алоҳида тўхталиб ўтди.
🔹 Ҳар бир масалани тез фурсатларда ижобий ҳал этиш юзасидан топшириқлар берилди.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa