Nurafshon shahar hokimligi
1.85K subscribers
32.4K photos
3.16K videos
42 files
9.71K links
Download Telegram
#онлайн
#семинар

Маҳалла хотин – қизлар фаоллари билан 3-босқичли семинар ташкил этилди.

Айни дамда, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида маҳалла хотин – қизлар фаоли лавозимига сараланган номзодларнинг фаолиятига самарали кириш учун талаб этиладиган билим ва кўникмаларини шакиллантириш ва ривожлантириш мақсадида 25-30 аперль кунлари 3-босқичли махсус ўқув курслари ташкил этилди.
Семинарда Нурафшон шаҳар ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин - қизлар бўлими бошлиғи Камола Пардабаева, Тренер-модератор Олий таълим ташкилоти вакили Шоира Арипова ҳамда 22 нафар маҳалла хотин – қизлар фаоллари иштирок этишмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#онлайн
#семинар
#жараён
Маҳалла хотин – қизлар фаоллари билан 3-босқичли семинарда фикрлар уйғунлашиб вазифалар белгиланмоқда.

Жумладан: семинарда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш, гендер тенглик кафолатларини таъминлаш, илмий фаолиятга кенг жалб қилиш;
- оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш;
- хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш, қишлоқ жойлардаги хотин-қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш;
- хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш масалалари юзасидан ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдиришмоқда.

Каналга уланиш 👉@Nurafshonpressa
#онлайн
#семинар
#жараён
Маҳалла хотин – қизлар фаоллари билан 3-босқичли семинарда

Семинарда Ўрта Чирчиқ туманлараро судининг раиси Равшан Абдуазимов Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, аҳолини ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда ҳуқуқий негилизмга барҳам бериш ва фуқароларнинг қонунга итоаткорлик хиссини ошириш масалаларида тушунтиришлар бериб ўтди.

Шунингдек, шаҳар Иқтисод комплекси бош мутахасиси Ж.Ахроров семинар иштирокчиларига Уй-жой учун субсидия олиш тартиби бўйича маълумот бериб ўтди.


@Nurafshonpressa
#онлайн
#семинар
#жараён
Хотин-қизлар фаоллари 3-босқич махсус ўқув семинарида

📈Айни дамда Савдо – саноат палатаси вакили М.Минаваровна Нурафшон шаҳри маҳаллалардаги 22 нафар хотин-қизлар фаолларига Хотин-қизларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш, улар фаолиятига кредит, субсидия ва бошқа ижтимоий ёрдамларни жалб қилиш борасида тушунтиришлар бериб ўтиб, семинар иштирокчиларига Савдо-саноат палатаси томонидан тайёрланган имтиёзлар
бўйича Қўлланма буклетлари тарқатилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#семинар

Семинарда шаҳар АБКМ бошлиғи Б.Каримов, банд бўлмаган аҳолини муносиб иш ўринларига ишга жойлаштириш, касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, ҳақ тўланадиган вақтинчалик ишларга жалб этиш юзасидан маълумотлар бериб ўтди.
Банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш ҳамиша долзарблигини йўқотмаган. Бунинг учун ҳар бир ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий имкониятларидан келиб чиқиб, шу асосда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш зарур. Бу айни дамда амалга оширишимиз зарур бўлган вазифаларимиздан бирига айланган.
Биринчи навбатда кам таъминланган оилаларни якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорлик, касаначиликка, чекка маҳаллаларда томорқачилик хўжаликлари асосида иқтисодий фаолликка жалб этишга қаратилган тадбирлар кучайтирилмоқда.
Кўрилаётган чоралар натижасида, хотин-қизлар ва ёшларни иш билан таъминлаш орқали аҳолининг турмуш фаровонлигини яхшилашга, оилалар даромадларини оширишга мустаҳкам замин яратилаётир.

@Nurafshonpressa
#онлайн
#семинар

Хотин-қизлар фаоллари 3-босқич махсус ўқув семинарининг 2-куни ўз ишини бошлади.

📈Айни дамда Нурафшон шаҳар прокурори ўринбосари Тўлқин Каримов Нурафшон шаҳри маҳаллалардаги 22 нафар хотин-қизлар фаоллари билан Хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича тушунтиришлар бериб ўтди.
Жумладан, жамиятда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, ана шундай ҳолатлар келиб чиқишига сабаб бўлаётган омилларни ўрганиш ва бартараф этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликка кўп ҳолларда ишсизлик, оилада носоғлом муҳит шакллангани сабаб бўлмоқда. Бу ана шу тоифа кишилари билан бевосита иш олиб бориш, айниқса, тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш лозимлигини тақозо этади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Семинар
#Нурафшон_шаҳар_тиббиёт_бирлашмаси

Бугун, Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасида коррупцияга қарши курашиш ҳамда уни олдини олиш мавзусида семинар ташкил қилинди.

Семинарда Нурафшон шахар тиббиёт бирлашмаси барча бўлимлари шифокорлари иштирок этишди.
Семинарда Соғлиқни сақлаш тизимини коррупциядан ҳоли соҳага айлантириш, коррупциявий ҳолатларга барҳам бериш, тизимга очиқлик ва шаффофлик принципларини жорий қилиш, коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш ҳамда коррупцияни вужудга келиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадлари қўйилди. Фуқароларни ҳуқуқий маданиятни ошириш ҳамда жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган превентив чора-тадбирлар амалга ошириш борасида вазифалар белгиланди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#семинар

Хотин-қизлар фаоллари 3-босқич махсус ўқув семинарининг 2 кунида.

📈Нурафшон шаҳар адлия бўлими бошлиғи И.Хатамов Нурафшон шаҳри маҳаллалардаги 22 нафар хотин-қизлар фаоллари билан Алимент мажбуриятларини ва тўловларини ундиришнинг янги тизими бўйича бўйича тушунтиришлар бериб ўтди.

📈Шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси бошлиғи Ш.Раджабов Ҳотин-қизлар ўртасида маданий – маърифий тадбирларни ташкил этиш, оилавий маънавий – ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш мавузсида тушунчалар бериб ўтди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#семинар
Маҳалла хотин – қизлар фаоллари билан 3-босқичли семинар ўз ишини якунлади.

Аввал ҳабар берганимиздек жорий йилнинг 25-26 апрель кунлари Нурафшон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида 3-босқичли махсус ўқув курслари ташкил этилди.

Семинар якунида Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.Пелтабаева Хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тубдан яхшилаш мавзусида маълумотлар бериб ўтди.

Икки кун давом этган ушбу маҳсус ўқув курслари номзодларнинг фаолиятига самарали киришишида фаол қарашларини шакллантирди. Аҳоли билан ишлашда фаол ва ташаббускор бўлишларини таъминлашга хизмат қилади.

Семинар давомида масъулларга иштирокчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#семинар

Нурафшон шаҳридаги “Ёшлар маркази”да маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти ҳамда туман ва шаҳарларда ҳоким маслаҳатчилари иштирокида ташкил этилган учрашувда вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Шаҳноза Хўжаева сўз олиб, корхона ва ташкилотларда давлат тилида иш юритишнинг аҳволи, ижобий тажрибалар билан бир қаторда, ҳал этилиши зарур бўлган муаммо ва масалаларга ҳам алоҳида тўхталди.

Кўча ёзувларини давлат тилига мувофиқлаштириш, саводхонлик масалаларига эътибор бўйича таклиф ва тавсиялар ўртага ташланди.
Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралда қабул қилинган тегишли қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси “ ижросини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди ҳамда келгусида амалга ошириш лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#семинар_тренинг
Сайлов - масъулиятли жараён

Маҳалла раиси (оқсоқоли) сайловларига ҳам саноқли кунлар қолди. Маҳаллаларга муносиб номзодларни сайлаш учун жойларда қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 16 мартдаги “Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш” тўғрисидаги қарорига асосан бугун, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари сайловларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича шаҳар кўмаклашувчи комиссия аъзолари ва бошқа масъуллар учун ташкил этилган семинар-тренингда сектор раҳбарлари, шаҳар Адлия бўлими бошлиғи ҳам иштирок этди.

Семинарда маҳалла фуқаролар йиғинлари сайловларини ташкил қилишга оид долзарб масалалар, шаҳар фуқаролар йиғинлари раислари сайловларини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси олдида турган вазифалар, сайловни юқори савияда ўтказишда эътибор қаратиладиган жиҳатлар атрофлича таҳлил қилиниб вазифалар белгиланди.

@Nurafshonpressa
#семинар

Нурафшон шаҳар маҳалаларидаги хотин-қизлар фаоллари билан ўқув-семинар бўлиб ўтмоқда.

♻️Айни дамда, маҳаллада самарали ижтимоий хизматларни ташкил этиш бўйича Нурафшон шаҳар Давлат хизматлари маркази мажлислар залида маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари учун ўқув семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинарда Тошкент вилояти Оила ва Хотин- қизлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Р.Абдуқодирова ҳамда 22 нафар хотин кизлар фаоллари иштирок этишди.

Семинарни шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Камола Пардабаева очиб бериб, эхтиёжманд аҳолига сифатли ижтимоий ёрдам кўрсатиш, оилаларда соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтириш бўйича зарур тавсия йўналишларни бериб ўтди.

📍Семинарга Тошкент давлат аграр университетининг ўқитувчиси Ш.Арипова тренер-модераторлик қилмоқда.

📌Семинарда шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи Д.Турғунова хотин-қизлар фаолларига маҳаллада аҳоли билан ижтимоий хизматларни ташкил этиш бўйича зарур маълумотларни бермоқда.

@Nurafshonpressa
#семинар_тренинг

Нурафшон шахридаги 22 маҳаллаларда ўз иш фаолиятини бошлаган "Фаол аёл" мақомида иш юритаётган ходималар учун "Янгиланаётган Ўзбекистон стратегиясидаги мақсад ва вазифаларлар асосида маҳалла аёллари ўртасида маънавий ва маърифий ишлар самарадорлигини оширишдаги вазифалар ҳақида" семинар тренинг ўтказилди.

Семинарни Нурафшон шаҳар Оила ва Хотин-қизлар бўлими бошлиғи К.Пардабаева, тариҳ фанлари номзоди, доцент, РМММ тарғиботчиси, Ҳалк депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши депутати С.Сулеймановалар олиб боришди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Семинар

Нурафшон шаҳар 4-секторда сектор раҳбари С.Нархаджаев топшириғига кўра аҳолининг ишчанлик фаоллигини ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантиришга, ижтимоий заиф қатламлар бандлигини таъминлашга, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти, сифати ва тезкорлигини ошириш мақсадида сектор худудидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга мунтазам равишда сектор раҳбари томонидан ёрдам бериш мақсадида 12 та ташкилотдан бириктирилган ходимлар иштирокида семинар бўлиб ўтди.

@Nurafshonpressa
#семинар

E-auksion онлайн савдо платформасидан фойдаланиш бўйича Нурафшон шаҳар маҳаллаларида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари билан семинар бўлиб ўтди.

Семинарда, E-auksion онлайн савдо платформасидан фойдаланиш бўйича тушунтириш берилиб, савдо платформасида рўйхатдан ўтиш, ЭРИ калит олиш, ҳисобни тўлдириш, савдода қатнашиш учун ариза бериш, онлайн савдоларда қатнашиш тартиби тўғрисида онлайн ва демо-версиялар ёрдамида кўрсатиб берилди. Семинар иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларга мутаҳассислар томонидан жавоблар ва қўшимча маълумотлар берилиб буклетлар тарқатилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa