Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
32.4K photos
3.16K videos
43 files
9.75K links
Download Telegram
#ўрганиш
Бугунги кунда иқтисодиётни ривожлантириш борасида яратилаётган қулайликлар ва берилаётган солиқ имтиёзларидан оқилона фойдаланган ишбилармонлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш орқали экспорт салоҳиятини ҳам кенгайтирмоқда, жумладан иссиқҳона барпо этиш ва маҳсулотлар етиштириш билан шуғулланаётган тадбиркорлар нафақат ички, балки ташқи бозорни ҳам сифатли маҳсулотлар билан таъминлаб келмоқда.
Шаҳар ҳокими М.Салиев, Дегантепа маҳалласи Қорақўйли 1 кўчасидаги ҳонадонларда бўлиб, иссиқхоналар қуриш жараёнларини кўздан кечирди. Иссиқхоналарнинг чидамлилиги, енгил конструкциядан, шунингдек, йиғиб бошқа жойга ўрнатишга қулай бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтди. Ишсиз аҳолига имтиёзли кредит эвазига фойдаланишга берилиши кўзда тутилган мазкур иссиқхоналарда кўплаб фуқароларнинг бандлиги таъминланиши қайд этилди.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
#ўрганиш
Маҳаллалардаги ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш йўлида

⚡️Нурафшон шаҳар шаҳар ҳокими ўринбосари У.Убайдуллаев ва 3-сектор раҳбари О.Ғанибеков 3-сектор ҳудудида жойлашган маҳаллаларда бўлиб, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси билан маҳалладаги ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича ўрганиш олиб борилди.

📌 Ҳудуднинг географик жойлашувидан келиб чиқиб, маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ўсиш нуқтаси сифатида иссиқҳона, паррандачилик ҳамда асаларичилик каби йўналишлар бўйича ишсиз фуқароларга кредит ажратиладиган хонадонлар белгилаб берилди. Аҳолининг бандлигини таъминлаш юзасидан иш ташкил этиш бўйича ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчисига тавсия ва кўрсатмалар берилиб жойлардаги объектлар ўрганилди.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
#ўрганиш

Шаҳар ҳокими Обод турмуш маҳалласидаги ободонлаштириш ишлари билан танишди.

⚡️Бугун Нурафшон шаҳар ҳокими Музаффар Салиев Обод турмуш маҳалласида бўлиб, "Яшил макон" умуммиллий тадбири доирасида олиб борилган дарахт кўчатлари экиш ва ободонлаштириш ишларини яқиндан кўздан кечирди.

📌 Ўрганиш давомида шаҳар ҳокими кўп қаватли уйлар олдида экилган кўчатларни суғориш тизимига ҳам алоҳида эътибор қаратиб, фуқаролар билан ҳам суҳбатда бўлди.
🔺 Жараёнда аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамада фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал қилиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#ўрганиш

🔰Нурафшон шаҳар прокуратураси ва департаментнинг Нурафшон шаҳар бўлими томонидан 2-сонли МТМ биноси қурилиши билан танишиб назорат қилинди

📌Объектни қиска муддатларни сифатли кўриб топширишлари юзасидан топшириқ берилди.



Каналга уланиш
👉@Nurafshonpressa
#ўрганиш
#1_сектор

✍️Бугун, Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев сектор ҳудудидаги Нурафшон маҳалласидаги муаммоларни ўрганиб, ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш жараённи кўздан кечирди.

📌Маҳалла аҳли билан мавжуд муаммолар хусусида суҳбатлашилди ва ечимини кутаётган масалаларни муҳокама қилдилар, таклиф, тавсиялар юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#ўрганиш

шаҳар ҳокими ижтимоий соҳа объектларидаги таъмирлаш ишларини ўрганди.

📌Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев Нурафшон шаҳар ижтимоий соҳа объектларида олиб борилаётган қурилиш ишларини ўрганиб чиқди.
Бугунги кунда шаҳримизда 14 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 2 та давлат хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, 31 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритиб келаётган бўлиб, боғча ёшидаги болаларнинг мактабгача таълимга қамров даражаси 74,3% ни ташкил этади.

Жумладан, Ёшлик маҳалласидаги 120 ўринли 2-сонли ДМТТ ҳамда Тўйтепа маҳалласидаги 180 ўринли ДМТТ объектларида олиб борилаётган қурилиш ишларини ўрганиб чиқди.

📌Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва қиска муддатларда сифатли кўриб топширишлари юзасидан топшириқ бериб ўтди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#ўрганиш

шаҳар ҳокими ижтимоий соҳа объектларидаги таъмирлаш ишларини ўрганди.

📌Аввал ҳабар берганимиздек Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев Нурафшон шаҳар ижтимоий соҳа объектларида олиб борилаётган қурилиш ишларини ўрганиб чиқиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва қиска муддатларда сифатли кўриб топширишлари юзасидан топшириқлар бериб ўтган эди.
🏗 Бугун топшириқлар ижроси юзасидан шаҳар ҳокими Ёшлик маҳалласидаги 2-сонли ДМТТ объектида аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида олиб борилаётган ишларини ўрганиб чиқди. 2-сонли ДМТТда қурувчи усталар томонидан йўл қўйилаётган камчиликларни аниқлаб бартараф этиш бўйича “Ахиллик сари” МЧЖ қурувчи ташкилот рахбарини чақиртириб қўшимча топшириқлар бериб ўтди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#ўрганиш

3-сектор раҳбари О.Ғ.Ғанибеков бошчилигида Оппоқ МФЙ даги "Аёллар дафтари" 3-босқичининг 3-тоифасига киритилган Тошкент йўли кўчаси 13-уйда яшовчи Жўраева Зоҳида Эшпўлатовна, Тошкент йўли кўчаси 12-уйда яшовчи Туронбоева Гулсора Вохидовна, Оппоқ кўчаси 55-уйда яшовчи Исроилова Зулфия Ҳайдаровналарнинг яшаш шароитлари манзилли ўрганилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#ўрганиш

Нурафшон шаҳар ҳоким қўшни туманда жойлашган Майрамкўл маҳалласи, Қайтмас кўчасида бўлди.

Шаҳар ҳокими Майрамкўл маҳалласи, Қайтмас кўчасида шаҳар ДҲХ томонидан ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ишсиз, доимий даромад манбаига эга бўлмаган ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича ташкил этилган ҳудудни ўрганиб чиқди.
Жараёнида, ёшларга иссиқхона, балиқчилик билан шуғуланиш учун сув хавзалари ҳамда полиз экинлари учун ер майдони ва уруғлик билан таъминлаб даромад манбаи яратилганлиги. Шунингдек бу ишларнинг давоми сифатида қуёнчилик. парандачилик, асаларичилик ва бошқа фаолият билан шуғулланиш учун яратилаётган шароитларни ўрганиб чиқди.
Ушбу ҳудудда ёшларга қулайликлар яратиш бўйича масъул ҳодимларга тегишли топшириқлар бериб ўтди.
Маълумот учун бугунги кунда ушбу ҳудудда Нурафшон шаҳрининг ўзидан 17 нафар ишсиз ёшларга ер ажратилиб, бандлиги таъминланди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#ўрганиш

Вилоят прокурори ўринбосари Ф.Ю.Бабарахимов, Нурафшон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Алкаров билан Ташаббусли бюджет лойихаларини амалга ошириш борасида Нурафшон шахрида амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Ўрганишда, Давлат бюджетининг шаклланиши ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнига аҳолини ҳамда жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этишга жамоатчиликни кенг жалб этишга қаратилган янгича ёндашувлар ўз самарасини кўрсата бошлаганлиги. Бунда «Очиқ бюждет» ахборот портали, ”Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг ҳаётга тадбиқ этилиши адолат ва шаффофлик сари ташланган муҳим қадам сифатида намоён бўляётганлиги таъкидланди.


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa