Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.13K photos
3.74K videos
1 file
8.45K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SOS #Аёл #ва #болаларни #топиш #керак Ҳурматли Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева, Nadira Ataboyevna, Saodat Boymirzayeva, Алия Юнусова!

Бу видеони куни кеча ижтимоий тармоқлар орқали кўриб қолдим ва шу Аёлнинг ҳозирдаги хаётини тўғриси билмайман, лекин нима бўлганда ҳам хотин қизлар фаоллари ёрдам беради, деган, умиддаман.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ўша #ўша #шиор #Хотин #қизлар #қўмитаси #ўз #статусига #эга #бўлган #Давлат #қошида #ва #Давлат #ҳимоясидаги кучли мақомга эга бўлиши Ўзбекистоннинг Аёллар борасида ҳар томонлама амалга оширилаётган яхши ишларнинг давомий исботи бўлади🇺🇿

Ҳурматли Президентимиз ҳар бир Аёлнинг тақдири Давлат ҳимоясида, ғамхўрлигида, Президентнинг ҳимоясида, деб, тинмай минбарларда сўзланиши давомий.

Хотин қизлар бор экан Ўзбекистон республикаси файзли.

Республика Оила ва Хотин қизлар давлат қўмитасида республикамизнинг энг кўзга кўринган илмли, билимли, тажрибали олима, тадбиркор, ҳуқуқшунос, руҳшунос, ННТ, банк ва бошқа соҳалар бўйича ЛИДЕР АЁЛЛАР ўртасида оддий самимий таклифларга, янгиликларга бой бахс бўлиб ўтди.

Ҳозирги фаол Аёллар ўзининг илми, билими, тажрибаси билан долзарб таклифларни хаётга тадбиқ этилишини айтдилар.

Олдинги ўтмишдаги воқеалардек бошини эгиб нима деса, ҳа бўлади, биз розимиз, деган, даврлар ортиқ йўқлигини кўриб қувондим.

Ҳар бир ЛИДЕР АЁЛ хотин қизлар муаммоларини мақсадли ҳуқуқий ечимини топишда, нима қилсак янада Аёлларимиз хаётлари яхши томонга ўзгаришини исботлар билан тушинтириб ўтдилар.

ЛИДЕР АЁЛЛАР юқоридаги кўплаб раҳбарларга долзарб таклифларни берганларига қарамай, юқорида виқор билан ўтирган раҳбарлар афсуски долзарб таклифларни хаттоки эшитмаган эканлар, қўпол қилиб айтганда хоҳламаганлар...

Эҳҳҳҳ, деб, бошни ушладим...

Неча йил ютқаздик?

Нега юқоридаги раҳбарлар берилган долзарб таклифларни амалда қўллашга имконият бермадилар, нега Президентга етказмадилар, деб, ҳафа бўласиз.

Аёллар тақдирини яхши хаёт сари қадамлар қўйилиши устида жон куйдирилаётган бир пайтда, бундай бефарқ юқоридаги раҳбарларнинг ҳатти ҳаракатларини қандай баҳолаш мумкин?!

ЛИДЕР АЁЛЛАР ўз таклифларини бериш жараёнларида юқоридаги раҳбарларнинг ҳаракатсизлигидан ҳафсалалари пир бўлганларини кўриш қанчалар ман учун оғир бўлганини ҳис қилдим.

Минбарларда, семинар конференцияларда виқор билан жуда ўзларини ҳар ишни қаҳрамонлардек тутган элита раҳбарлар осонгина битирамиз, бажарамиз, деб, қуруқ сўзлар билан Президентни, Халқни, Аёлларни, Болажонларни қаҳри қаттиқ ҳиссиз, куним ўтса бас, деб, "алдадилар"..., бундай бефарқликни ман оддий кузатувчи сифатида ваҳшийлик, лоқайдлик, миллатни ривожланиши, Юрт ободлиги бу кимсалар учун керак эмасдек туюлди, гўёки ман учун бу минбарларда булбулдек сайраётган робот раҳбарлар амалда ҳеч қандай яхши ишларни ўзлари амалга ошира олмайдиган кучсиз ожиз инсонлардек туюлдилар.

Шундай ақлли ЛИДЕР АЁЛЛАРимиз борлигини ва улар чиройли таклифларини хаётда реализация қила олмаганларига ачиндим.

Ҳали ҳам замона зўрники томоша кўрники қабилида ишлаётганларни КИМ ДЕБ АЙТАЙ Ҳурматли Президент, Ҳурматли Халқ, Ҳурматли Аёллар, Азиз Болажонлар? 🇺🇿

Шу ўринда Ҳурматли Президентдан бир талабим бор, у ҳам бўлса, хотин қизлар фаолларини танлашда таниш билиш, коррупциясиз ишга қўйилсагина яхши ўзгаришлар бўлади, тендер асосида ишга жойлаштириш фақат ва фақат миллатни ривожланишига болта уради

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Нафслар #қурбони #бўлаётган #Тошкент #ва #Ўзбекистон...

Тошкентда уйсизлар кўп эканки тинмай ҳамма ёқни чангитиб уйлар қурилмоқда!, оҳири йўқ!, бу ҳолат республика бўйича!

Тошкентда 80 маркали 92-95-98 маркали бензинларга умуман ишонч қолмади, нафс қуллари бензинларга ҳам бир нималар қўшиб сотишда давомий!, бу ҳолат республика бўйича!

Тошкентда санитория гигиена нормаларига риоя қилиш ўта суст, бу ҳолат республика бўйича!

Тошкент четида заводлардан ҳар куни қоп қора тутун чиқиши ва буни тўҳтатмагани ёки заҳарли қора тутунларга чора кўрилмагани ачинарли ҳолатдир!

Айб ҳар тонгда Тошкент ҳавосига қоп қора заҳарли тутунларни чиқариб ташлаётган заводларда эмас!

Айб ҳар куни ҳар туни тинимсиз уйлар қураётган тадбиркорларда эмас!

Айб сифатсиз бензинларни сотаётган корчаллонларда эмас!

Айб сифатсиз йўлларни қурганларда эмас!

Айб йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминламаган ЙПҲда эмас!

Айб машинани тўғри бошқара олмаётган тайинсиз, йўлни ўзиникидек тутиб ўзгаларга ҳурматсизлик қилаётган зўравон ҳайдовчиларда эмас!

Айб сунъий йўл тирбандликларини келтираётган аварияю машиналарни йўл четига қўйган ҳайдовчиларда эмас!

Айб дарахтларни аёвсиз кесаётган нафсига қул бўлган нафсибад тадбиркорлар, олигарх кланларда эмас!

Айб қиш ғамини ёзда е, ёз ғамини қишда е, нақлига эътибор бермай қишин ёзин йўлларни кавлаб таъмирлаётган ташкилотларда эмас!

Айб ҳайдовчию кўчада юрган Халқда, Тошкентга келаётган вилоятликларда!

Осонгина айбни Халққа илиб қўйиш осонда, муаммони бартараф этишда😅

Эҳҳҳҳҳ Ўзбекистон Халқи сабр.

Қачонгача бундай ноҳақликлар давом этади оҳиригача кузатишда давом этамиз.

Бизда қўл учида ишлаш мавжуд экан АЙБ, деган, бало Халқ бўйнида қолаверади!

Нафсига қул бўлган олигарх кланлар эса ўзлари учун махсус йўлаклардан без бетларча ўтишда давом этаверадилар атрофларни заҳарлаб.

Қанийди ман ҳам олигарх бўлсаму нафсига қул бўлган олигархларга Халқ билан, табиат билан қандай муносабатларда бўлишни ўргатсам.

Ҳозир бефарқ эканмиз Ўзбекистон республикаси бир неча йилларда экология томонидан вайронага айланиб яшаш учун ҳавфли юртга айланади, кўплаб даволаб бўлмас касалликлар кўпайиб ўлим даражаси ортади, ўзбек миллати бефарқлилик қурбонига айланади.

Ҳозир ҳам кеч эмас, оилаларда фарзандлар тарбиясида табиатни асраш, инсонларга ўзидан чиқаётган зарарлар билан озор бермасликни ўқтириш, ўргатиш керак.

Ота оналарни ўзида билим бўлмаса унда бори ҳам йўқ бўлади...

Халқни осонгина айбламанглар, Халққа ўргатинг чунки Халқ 30 йилдан ортиқ қўрқувда, қафасда яшагандек яшади, ҳозирги Президент эркинликни бериб соф хаётни таъминлаб берганида қафасдан чиққан Халқ баъзан кўплаб меъёрни унутиб чегарадан ҳам чиқиб кетмоқдалар, шундай экан 30 йилдан ортиқ қўрқув ва қафасда яшаган Халқни айбламанг, ўргатинг, ўқитинг, билдиринг...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Кўришилди #Фарғона #вилояти #ҳокими #ва #прокурори #билан!

Бугун Фарғона вилояти ҳокими ва прокурори Фарғона вилояти туманларидаги Халқ ҳамда ривожланиш бўйича кўриб суҳбатлашишга Данғара туманига келган экан.

Хабар топиб вилоят ҳокими ва прокурорни учратиш учун йўлга чиқдик, учрашдик.

Жаҳлим чиққан ҳафа аҳволда эдим Данғаралик балиқчи Акмалжонни бошига тушаётган ташвишлардан.

Вилоят ҳокими Халқни қабул қилиб уларни дардини эшитиб амалий ёрдам бераётган экан.

Қабулга киришдан олдин Фарғона вилояти прокурори бизни кўриб чақирди, нима муаммо, деб, бизга савол билан юзланди.

Бахтиёржон балиқчи Акмалжонга қайта қайта ноҳақлик бўляпти, имкон бўлса ўзингиз шу йигитни ишини ҳар томонлама кўриб ёрдам беринг, дедим.

Вилоят прокурори, албатта, ўзим бу ишни назоратга олиб, экспертлар билан ўрганиб берамиз, муаммони ечими бўлади албатта, деб, ҳотиржам қилди.

Вилоят прокурори билан суҳбатлашиб вилоят ҳокимини қабулига кирдик.

Вилоят ҳокими балиқчи Акмалжонни эшитди.

Жарима тўғри чиқарилган, у эди бу эди, деб, сўзлади.

Майли тўғри чиқарилгандир, лекин барибир атрофлича ўрганиб кейин қарор чиқариш керак эди, дедим.

Суҳбат тугагандан кейин ман чиқиб кетдим.

Зинадан тушиб тўғри йўлга боқиб турганимда вилоят ҳокими балиқчи Акмалжон билан самимий суҳбатлашиб ташқарига чиқаётганини эшитиб ҳотиржам бўлдим.

Вилоят ҳокими оддий самимий инсондек Акмалжонга саволлар бериб туман ҳокимига бу йигитни қўллаб қувватлаш керак, имтиёзли кредит бериш керак, деди.

Ҳар тугул вилоят ҳокими туман ҳокимидек жабрдийдани баттар жазолашга киришмади.

Норозилик нимадан келиб чиқади, нима учун инсонларни рози қилиш қийин ҳозирга қадар, бу нимани англатади бошқарувдаги раҳбарларнинг ҳали ҳануз Халқ дардини виждонан эшитмай кўр кўрона қарорлари билан жазолаши нега давомийлиги шу раҳбарларнинг ўз ишига нисбатан билими, илми, тажрибаси етишмаётганлигидан эмасми Азиз Юртдошларимиз?

Шу ўринда наҳотки туман ҳокими ва прокурори фермерларни дардига ёрдам бермай, дориси борми, ўғити борми, пули борми йўқми, трактори борми йўқми, суви қандай билмай, қизиқмай, сўрамай, ўрганмай жарималарни пақиллатиб чиқариши қанчалар адолатли Ҳурматли Президент?!

Айб иш қилган бўлса уни ўз ишидан бездирмай тушунтириш шунчалар қийинми масъуллар?!

Сиз масъуллар ўзгаларни айб қилишини кутиб жарималарни қўллашингиз керакми?!

Эртага вилоят прокуратурасининг экспертлари келиб Данғара тумани чиқарган қарорни, жаримани қанчалар тўғри, тўғри эмаслигини балиқчи Акмалжонни чўл зонадаги ерига бориб ўрганиб бир қарорга келишади.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров вақтида балиқчи йигит Акмалжонни қабул қилиб самимий суҳбатлашганингиз учун раҳмат.

Ман бироз қизишиб кетдим суҳбат чоғида.

Нима учун қизишиб ҳафа бўлганимга эса сабаб бор, бу сабабни вилоят ҳокими ва прокурорига билдириб ўтдим, ўзлари ақл билан тўғри тушунадилар, деган умиддаман...

Ҳечким ноҳагон қоқилиб адашмасин.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ҳоким #ва #тўртта #сектор #ожиз #Ёшларга #ёрдам #беришга!!!

Депутатлар эса томошабин!!!

Хайрулло Бозаров Данғара туманида 2 ёш йигит автосервиз очиб ишламоқчи, лекин Данғара туманида кичик ер йўқ!!!

Ер фақат бой ва пули бор, ёзувчи шантажчиларга берилади!!!

Бедодлик, адолатсизлик Данғара туманида урчиб кетди.

Вилоят ҳокими сиз келиб прокурор ва ҳоким кўз ўнгингизда мурожаатчиларга дарров берган ёрдамига ишониб қолманг, бу бир спектакль!, лекин сиз ишондингиз!!!

Туман ҳокимига бу ёшлар 2 йил олдин келган минг афсуски!, туман ҳокими ҳеч нарса қилиб бера олмади.

Аҳоли ўзини ўзи иш билан таъминлаб шунингдек ишсизликка барҳам бериш учун қўшимча ишчи ўрин яратаман десаю туманнинг 4 та сектори ҳаракатсиз жим, ҳисоботларни Президентга жим жимадор қилиб топширган O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi вазири жаноб Бекзод Мусаев, вазир бўлиб шу 2 ёшга пойтахтдан келиб вақт ажратиб ёрдам бера оласизми чиройли кошоналик хонангиздан чиқиб?!!!

pm.gov.uz фаоллари Данғара тумани Президент Халқ қабулхонаси ёки бош вазир қабулхонаси ходимлари нега бефарқ эканлигини билмайсизларми мабодо?!

Пули борга, бой олигархларга, шантажчи ёзувчиларга ҳамма нарса бору, аммо бечора 2 ёшга ҳеч нарса йўқ ишлайман деса Sadullaev Alisher, Қаҳрамон Қуронбоев - Kahramon Kuranbaev, O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati, Yoshlar Parlamenti Matbuot Xizmati, Yoshlar Ittifoqi, Olimbek Tursunov, Олий Мажлис!!!

Ким бу 2 ёшни эшитади ким Фарғона вилояти ҳокимлиги, Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси!!!

Хайрулло Бозоров келади кетади ҳоким ва прокурорни сўзларига ишониб!!!

Isroilov Abdurasul Raufjon oʻgʻli.
+998981370807
Alimov Ramzxon Usmonjon oʻgʻli
+998912053344

Dilmurod Jumaboyev имкон бўлса вилоят ҳокими вақт ажратиб шу 2 ёшни тингласин дарров келиб кетмай ҳокиму прокурорни сўзига ишониб!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova