Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.13K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Давлат #дастуридаги #имтиёзли #кредит #қачон 14 фоиздан 23 фоизга чиқди Фарғона вилояти Agrobank фаоллари, Туробжон Исломович ?!

Бувайдалик тадбиркорга шу ойни оҳиригача имтиёзли 14 фоиз кредит берилиши керак эди Центральный Банк фаоллари.

Ҳурматли Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров Президентнинг ишончи бўлган тадбиркор нега уч йил имтиёзли кредит ололмай сарсон?!

Имтиёзли кредит қачон 23 фоизга кўтарилди, кимдир биладими бирор раҳбарлар?!

Ёки шахсий банк эгалари қўллари қолиб оёқларини ҳам оғзиларига тиқиб юбордими 14 фоиз кам 23 фоиз оламиз деб?!

Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси муаммо мадда олгандан олдики малҳами йўқ...

Тадбиркор Тешабаев Бахром ни ким эшитиб амалий ёрдам беради?!

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1235396107391482&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар #Кредит #олди #давлат #дастури асосида 2 йил сарсон бўлган Фарғона вилояти Бувайда тумани тадбиркори Тешабаев Бахром!

Президент админстратори фаолларига, Туробжон Исломович, Agrobank, Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси фаолларига ўз миннатдорчилигимни билдираман 🇺🇿

Тадбиркор жуда оғир аҳволда, кредит бериш, кредит олиш эшиклари қаттиқ тўсилган эди Ҳурматли Президент!

Мана февраль ойидан қилинган ҳаракатлар бесамар кетмади...

Шу муаммога бефарқ бўлмай тадбиркор ишига ёрдам берган барча юртдошларимизга раҳмат айтаман🤝🇺🇿

Камчиликлар бор албатта, лекин мавжуд камчиликларни ижобий ечими бор👍🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ўша #ўша #шиор #Хотин #қизлар #қўмитаси #ўз #статусига #эга #бўлган #Давлат #қошида #ва #Давлат #ҳимоясидаги кучли мақомга эга бўлиши Ўзбекистоннинг Аёллар борасида ҳар томонлама амалга оширилаётган яхши ишларнинг давомий исботи бўлади🇺🇿

Ҳурматли Президентимиз ҳар бир Аёлнинг тақдири Давлат ҳимоясида, ғамхўрлигида, Президентнинг ҳимоясида, деб, тинмай минбарларда сўзланиши давомий.

Хотин қизлар бор экан Ўзбекистон республикаси файзли.

Республика Оила ва Хотин қизлар давлат қўмитасида республикамизнинг энг кўзга кўринган илмли, билимли, тажрибали олима, тадбиркор, ҳуқуқшунос, руҳшунос, ННТ, банк ва бошқа соҳалар бўйича ЛИДЕР АЁЛЛАР ўртасида оддий самимий таклифларга, янгиликларга бой бахс бўлиб ўтди.

Ҳозирги фаол Аёллар ўзининг илми, билими, тажрибаси билан долзарб таклифларни хаётга тадбиқ этилишини айтдилар.

Олдинги ўтмишдаги воқеалардек бошини эгиб нима деса, ҳа бўлади, биз розимиз, деган, даврлар ортиқ йўқлигини кўриб қувондим.

Ҳар бир ЛИДЕР АЁЛ хотин қизлар муаммоларини мақсадли ҳуқуқий ечимини топишда, нима қилсак янада Аёлларимиз хаётлари яхши томонга ўзгаришини исботлар билан тушинтириб ўтдилар.

ЛИДЕР АЁЛЛАР юқоридаги кўплаб раҳбарларга долзарб таклифларни берганларига қарамай, юқорида виқор билан ўтирган раҳбарлар афсуски долзарб таклифларни хаттоки эшитмаган эканлар, қўпол қилиб айтганда хоҳламаганлар...

Эҳҳҳҳ, деб, бошни ушладим...

Неча йил ютқаздик?

Нега юқоридаги раҳбарлар берилган долзарб таклифларни амалда қўллашга имконият бермадилар, нега Президентга етказмадилар, деб, ҳафа бўласиз.

Аёллар тақдирини яхши хаёт сари қадамлар қўйилиши устида жон куйдирилаётган бир пайтда, бундай бефарқ юқоридаги раҳбарларнинг ҳатти ҳаракатларини қандай баҳолаш мумкин?!

ЛИДЕР АЁЛЛАР ўз таклифларини бериш жараёнларида юқоридаги раҳбарларнинг ҳаракатсизлигидан ҳафсалалари пир бўлганларини кўриш қанчалар ман учун оғир бўлганини ҳис қилдим.

Минбарларда, семинар конференцияларда виқор билан жуда ўзларини ҳар ишни қаҳрамонлардек тутган элита раҳбарлар осонгина битирамиз, бажарамиз, деб, қуруқ сўзлар билан Президентни, Халқни, Аёлларни, Болажонларни қаҳри қаттиқ ҳиссиз, куним ўтса бас, деб, "алдадилар"..., бундай бефарқликни ман оддий кузатувчи сифатида ваҳшийлик, лоқайдлик, миллатни ривожланиши, Юрт ободлиги бу кимсалар учун керак эмасдек туюлди, гўёки ман учун бу минбарларда булбулдек сайраётган робот раҳбарлар амалда ҳеч қандай яхши ишларни ўзлари амалга ошира олмайдиган кучсиз ожиз инсонлардек туюлдилар.

Шундай ақлли ЛИДЕР АЁЛЛАРимиз борлигини ва улар чиройли таклифларини хаётда реализация қила олмаганларига ачиндим.

Ҳали ҳам замона зўрники томоша кўрники қабилида ишлаётганларни КИМ ДЕБ АЙТАЙ Ҳурматли Президент, Ҳурматли Халқ, Ҳурматли Аёллар, Азиз Болажонлар? 🇺🇿

Шу ўринда Ҳурматли Президентдан бир талабим бор, у ҳам бўлса, хотин қизлар фаолларини танлашда таниш билиш, коррупциясиз ишга қўйилсагина яхши ўзгаришлар бўлади, тендер асосида ишга жойлаштириш фақат ва фақат миллатни ривожланишига болта уради

https://t.iss.one/Nigora_Alimova