Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.13K photos
3.73K videos
1 file
8.45K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
Аёлга ёрдам ва эътибор бериш ишлари бошланди масъуллар томонидан, Ҳурматли Амрилло Иноятов раҳмат сизга 🇺🇿

Аёлга ёрдам ва эътибор бериш ишлари бошланди масъуллар томонидан, Ҳурматли Амрилло Иноятов раҳмат сизга 🇺🇿

Сурхондарё вилояти Узун туман хотин қизлар бўйича масъул хоним, ҳеч ким сизни ишдан йўқотиш учун ҳаракат қилгани йўқ, бўрттириб муаммо қилманг!

Аёл боласи учун тиббий ёрдам сўради, сизни устингиздан манга арз қилгани йўқ!

Ҳурматли Zulayxo Maxkamova, Nadira Ataboyevna, Озода Парпибоева дунёқарашини сал пал тўғрилаб олсин айрим хотин қизлар фаоллари, постни мазмунини тушинмай босим билан гаплашмасин фуқаролар билан!

Мансаби ўзига буюрсин!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Инсоният азал-азалдан хотин-қизларга алоҳида ҳурмат билан эътибор қаратган.

Бир ҳақиқат аёнки, ҳар қандай халқнинг
маънавий даражасини аввало шу юрт
аёлларининг маънавий савияси белгилайди.
Шавкат МИРЗИЁЕВ.

Инсоният азал-азалдан хотин-қизларга алоҳида ҳурмат билан эътибор қаратган. Инчунун, муқаддас Қуръони Каримнинг энг катта сураларидан бири – “Нисо”да ҳам аёллар улуғланади. Аллоҳ таоло ушбу сурада инсонларни аёлларга адолатли муносабатда бўлишга даъват этади ва бу илоҳий сўзлар замирида теран ҳикмат борлиги қалбларни жунбушга келтиради.

Аёллар ҳақида гапирганда, яна бир оддий ҳақиқатни эслаб ўтиш жоиз. Ахир ҳар қандай Инсон – Онанинг фарзанди. Ҳаётга даҳо фарзанд етказиб берган онани қаҳрамон, буюк демай бўладими?

Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!
Ҳаётнинг ҳар қандай шартига кўндинг,
Айт қачон кўксингга тегибди шамол?!
Бола - чақа дединг, рўзғор, иш дединг,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!

Сен- эрнинг айбини ёпгувчи қалқон,
Оила кўркига берарсан сайқал.
Майлига ҳар кунмас, лекин ҳар замон,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!

Шаффоф кўзгуларни қўлингга олиб,
Олтин қўғирчоқдек ясангин хушҳол.
Юзингга упа сурт, яхшилаб кийиниб,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!

_Гоҳида дард бирла тилинса бағринг,
Гўё тўлишмайин қолгандай ҳилол.
Қадрингни бунчалар арзон қилмайин,
_Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!

_Кунларни ўтказдинг елиб, югуриб,
Қўй энди кўнглингни ёзгин келақол.
Бугунча ёрнимас, ўзингни севиб,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!

WWW.SHERLARUZ.CoM - Saytdan olindi!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Қўғирчоқни чақалоқдек кўрсатиб тиланчилик қилаётган виждонсизлар😡👇

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Ўзбекистонда тиланчилик қилиш қонунан тақиқланди.
Тиланчилик қилганлик учун ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солиш ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олиш белгиланди.

Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорида айтилган, деб хабар бермоқда. Унга кўра, қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188-3-моддасида тиланчилик қилганлик учун энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олиш белгиланмоқда.

Шу билан бирга, Жиноят кодексининг 127-1-моддаси тиланчилик билан шуғулланиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилинади.
Мазкур қўшимчалар тиланчилик қилганлик учун, шу жумладан тиланчилик қилишда вояга етмаган ёки ногиронлиги бўлган шахслардан фойдаланганлик ёки уларни жалб қилиб ёхуд ўзини ногиронлиги бўлган шахс сифатида кўрсатиб, шунингдек чақалоқлар ва ёш болаларга ҳамда бошқа вояга етмаганлар, ногиронлиги бўлган шахсларга гиёҳвандлик ёки психотроп, шунингдек кишининг ақл-идрокига таъсир қиладиган бошқа восита ва моддаларни истеъмол қилдирган ҳолда содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар учун амалдаги қонунчиликда жавобгарлик масаласи белгиланмаганлиги учун жорий этилмоқда.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Аёллар #ходима #Аёлни #жамоа #бўлиб #урган нуфузли ишхоналарнинг бирида, ҳозир терговми, судми бўлмоқда Ҳурматли Zulayxo Maxkamova, Nadira Ataboyevna.

Кланчилар ишхонага ин қурганда хоҳлаганини қиладиган😡

Тавба тавба, уят, хотин қизлар фаолини қариндошларимиш😂😂😂

Хотин қизлар фаолини қариндошлари хотин қизлар тизимида ишлайдиган қариндошини шарманда қилди🤮😂

Бу мавзуни бир неча марта ижтимоий тармоқларда олиб чиқиб мавжуд ташкилотдаги хотин қизлар тизимини адолатли кўриб чиқишлигини айтгандим.

Бари бе самар бўлди.

Мана кўза кунда эмас кунида синади деганларидек муштумзўрлар асл башарасини кўрсатиб қўйибди.

Ушбу ҳолатни бугун эшитишим билан республика ўша ташкилотнинг хотин қизлар масъулига телефон орқали етказдим.

Кейинги ҳафта опа келиб бўлиб ўтган воқеани ўрганадилар ва хотин қизлар тизимини янгилаб тартибга солиб кейин пойтахтга ҳотиржам кетадилар, деган, умиддаман.

Шарманда🙄🤭🤮

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Channel photo updated
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шундай меҳнаткаш ҳаракатчан ёшларнинг борига шукур🙏🇺🇿

Бу ерда автомобилларга хизмат кўрсатиш яхши.

Тоза.

Усталари малакали.

Нарҳлари ҳамёнбоп.

Муҳими ИНСОФ бор

Қўқон шаҳар KOKAND AVTI TRADE

+9989882077007

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Тошкентда, Тошкент бўлгани учун ҳам ҳамма нарсалар қиммат, дейиш, қачонгача давом этади, қиммат бўлмай ҳар нарса бўлсин бу Тошкент!!!

Машинани юриш қисмини кўрсатиш учун турган жойимга яқин бўлган Бешчинор кўчаси 2 уйда жойлашган #CARBOX автосервиз хизматини интернет орқали топиб бордим.

Ичкарига машина билан кирганимда бир ёши каттароқ эркак хушмуомалалик билан, албатта машинани юриш қисмини кўриб берамиз, деб, мани ҳотиржам қилди.

Ёш йигит келиб машинани юқорига кўтариб юриш қисмини кўрди, яхши ҳамки юриш қисмида муаммо йўқ экан.

Лекин ёш уста машинани юриш қисмида муаммо йўқ бўлгани билан кондиционерда силташ бор, деб, янги касалликларни кўрсата бошлади..., майли тўғрилаб беринг, деб, кўндим.

Манга кондиционерни икки қисмини тузатиш, запчасти билан биринчи нарҳини кўрсатди, нарҳларни баландлигини кўриб, барибир ҳам қачондир кўрсатаман, майли шу ерда қилдириб кета қолай, дедим, рози бўлдим.

Шундан кейин мани хушмуомала билан кутиб олган эркак, свичаларини кўриш керак, деди.

Свичаларини кўриб, алмаштириш шарт, муддатидан ўтибди, деди, унга ҳам рози бўлдим, свича алмаштирилди.

Кейин кондиционер заправка қиладигандан сўрадим, имкон бўлса совутиш мосламасини кўриб беринг, деб.

Кондиционер устаси ҳам кўриб алмаштирсак яхши, деди, майли, деб, рози бўлдим.

Хушмуомала билан кутиб олган эркак компьютерда текшириб бераман, деди, майли, дедим.

Майли, деб, салкам 6 миллионга яқин пул чиқариб беришди, иш битганда.

Тўғриси шокка тушдим, бироз илтимос қилдим, нарҳини келиштириб беринг, деб.

Автосервиз унамади.

Бизда хизматлар гарантияси билан, деб.

Ҳар бир ювганига, кўрганига, кондиционерга, бураганига, свичага, компьютер хизматига 3 миллион 200 минг сўмга яқин ҳаражатни чиқариб берди.

Бу ишлардан олдин уста ёш йигитдан сўрадим, хизматлар қандай нарҳларда, деб.

Ёш уста йигит, опа бизда нарҳлар ўта қиммат, бошқа жойларга нисбатан, деганди.

Лекин ман қиммат автосервизни шунчалар қиммат хизмат кўрсатади, деб, тўғриси ўйламагандим.

Наҳотки Тошкент шаҳри, деб, кўплаб автосервизлар хизматлари осмон қадар бўлсаю, ҳеч бир халқчил назоратчилар текширмаганига, бефарқлигига ҳайрон қолдим.

Ҳурматли пойтахт автосервиз корчаллонлари озгина виждон билан ишлашга ҳаракат қилинг.

Мутахассисларингизни ишини аъло даражада, деб, баҳо бера олмадим.

Инсофсизлик, меъёрдан чиқиш, чайқов нарҳларини қўйиш Ўзбекистонда туриб Ўзбекистон фуқароларига яхши эмас...

Iste'molchilar huquqlarini himoya qilish jamiyatlari hududiy birlashmasi, Uzavtovokzal Servis Uzavtovokzal, GM Uzbekistan ва бошқа виждонли ташкилотлар, агар шу виждонли ташкилотлар бор бўлса, автосервиз хизматини кўриб чиқинглар.

Тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилсаю, тадбиркорлар меъёрдан ортиғини қилса, қандай томошабин бўла олиш мумкин?!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
CARBOX Тошкент шаҳар Бешчинор кўчаси 2 уйда жойлашган автосервиз хизмат ҳаққи меъёрдан ортиқ олинган!

Ҳурматли юртдошларимиз ушбу автосервизга асло борманг, битта автосервиз ҳавосидан нафас олганимиз учун ҳақ олинмас экан👎

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Виждони #ўлган #раҳбарлар

Иши яхши бўлмаган раҳбар ўзи билиб ўлган виждонини ўйғотиб, ман эплай олмайман, манда етарли таълим, илм, билим, тажриба йўқ, муомала маданиятим яхши эмас, кибрдан воз кеча олмаяпман, коррупцияга ботган ҳолда ишлайман, ўзгаларга ёрдам бериш йўқ, шундай экан ўзим билиб ишни ҳар томонлама мукаммал бир инсонга топширай, деган, раҳбарни ўзи йўқ экан...

Яна неча йил олдинга интилаётган Ўзбекистонни оёғига бу кўплаб виждони ўлган раҳбарлар ишлаб келади?!

Эй Худойим ўзинг ислоҳ қилгин шундай виждони ўлган манқуртларни🤲

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Лампочка учун 50000 минг сўм, кейинчалик эса 70000 минг сўм тўлайсан, кондиционеринг, холодильнигинг бўлса 270000 минг сўм тўлайсан, деган, асосларни Қўқон шаҳар озиқ овқат бозорига бориб, 150 дан ортиқ дўкон тадбиркорлари томонидан ўз тасдиғини топмади...

Холодильниги, кондиционери, лампочкаси бор савдо дўконларига кириб ҳар бир тадбиркор билан суҳбатлашдим.

Бозор маъмурияти томонидан босим борми, ортиқча пул йиғиш ишлари борми ва бошқа муаммолар бўйича.

Дўкон тадбиркорлари, бозор маъмурияти томонидан бизга нисбатан босим йўқ, электр энергияси ҳисоблагичи ҳар бир дўконда бор, шу ҳисоблагич асосида 1 киловатига 450 сўмдан ҳақ тўлаймиз, кондиционер, холодильник, лампочкалар учун, деди, дўкон тадбиркорлари.

Бозорга бориб 650 сўмни ҳам 700 сўмни ҳам эшитмадим.

Дўкон тадбиркорларига 650 сўм ва 700 сўм ҳақида сўзладим, улар елка қисиб, ҳали бизга бу нарҳ бўйича хабар келмади, тўғриси эшитмадик, дейишди.

Майли қайсидир тадбиркорга балки кимдир ўйламай ўйнаб туриб шундай муносабатда бўлгандир, лекин товламачилик қилган бир кунмас бир кун албатта қонун олдида жавоб бериши ҳақиқат...

Ҳар бир тадбиркор ўз ҳақ ҳуқуқларини билиши шарт!

Кимдир бир нима деса дарров ишонманг, керакли ташкилотларга чиқинг, сизга шундай муносабатда бўлган ҳар қандай инсонни айтинг, яширманг, албатта жавобгарликка тортилади валломати бўлса ҳам.

Қўқон шаҳар озиқ овқат бозорида Халқ учун хизмат қилаётган тадбиркорлар ишига омад тилайман 🇺🇿

Қўқон шаҳрида ҳар бир инсонга озор беришларига йўл қўймайман!

Қўқон шаҳар тадбиркорларини асоссиз қақшатишларига ҳам йўл қўймайман.

Тадбиркор элга мададкор.

Тадбиркор бор Халқимиз дастурхони бут.

Тадбиркор борки инсонлар оиласига пул кирмоқда.

Тадбиркор борки инсонлар пул топмоқда.

Ҳалол тадбиркорлар бор бўлишсин👍🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Кибр #тўла #банк #раҳбарларига етарли таълим тарбия бериш керак Ҳурматли Туробжон Исломович.

Айрим банк раҳбарларингиз банкни ўзиникидек, банк ичидаги пулларни ҳам ўзинидек, ўзгаларга ёрдам беришга ожиздек тутиши яхши эмас.

Банк муаммолари бўйича бир икки банк раҳбарларига телефон қилдим, имкон бўлса муаммони ечими топиб фуқароларга ёрдам беринг, деб.

Бирам ўзича осмонда гаплашдики шунчаки куласиз😄ўле бир кичик банкка раҳбарча бўлиб ўзини виқордек бир ишни виждонан жой жойига қўйиб ишлагандек🙄

Қандай ишлаганини, кўплаб тадбиркорларни атайин боши берк кўчаларга тиққанини исботи билан кўрдик.

Бу ҳақида бир неча маротаба ижтимоий тармоқларда ёзиб билдирдим.

Лекин ўша банкка жойлашиб олган валломатлар ҳали ҳануз ўз лавозимида ўзгармасдан ишлаб келишини кўриб ҳайрон қолдим.

Бизда тизим издан чиққан.

Бизда фуқароларни сарсон қилганларга чора кўриш йўқ.

Бизда коррупцияга ботган ҳолда ишлаш давомий.

Банк кимники ўзи Ўзбекистонда Ҳурматли Президент, банк Халқники, дегандингиз, афсуски банк Халқники эмаслигини, банк, банк раисиникини исботи билан кўряпмиз.

Қачон бу бурни осмонда банк раҳбарларига қонунан чора кўрасизлар?!

Қачон Халқ учун бериладиган кредитлар Халқни сарсон қилмасдан берилади?!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#SOS #Хотин #қизлар #фаоллари #ишдан #бўшатилган Ҳурматли Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева, Nadira Ataboyevna, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Матбуот хизмати, O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi ва бошқа республика масъуллари.

Воқеа Навоий вилоятида бўлмоқда.

Ишчи гуруҳ тузиб ушбу рўй берган ҳолатни атрофлича ўрганиб адолат ўрнатасизлар, деган, умиддаман.

Шундоқ ҳам кўплаб хотин қизлар фаоллари ишдан ўз аризаларига бинонан ишдан кетмоқдалар.

Ишлайман, деганга, тегманглар имкон бўлса, малакали бўлса ишласин!

Рўйхатдаги номзодлар кўп, улар ўз ҳақ ҳуқуқларини ҳимоя қилиб ўз ишларига тикландилар, аммо яна бирозлари ишга қайтишга қийналмоқдалар.

Ёрдам беринг!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova