Нигора Алимова
1.37K subscribers
7.18K photos
3.8K videos
2 files
8.55K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бола болада, беғубор, кўнглига нима келса қиладиган👍👌

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ART PLUS DENTAL KLINIKA Қўқон шаҳрида фаол ишламоқда🇺🇿

Ушбу кичик мўжазгина тиш клиникасини Қўқон шаҳрининг ёш, шижоатли, тиббиёт бўйича малакали мутахассис Шерзодбек бошқариб келмоқда.

Шерзодбек ҳали ҳали ўша ўша оддий, самимий, меҳрибон шифокор.

Клиника жаҳон тиббиётидаги замонавий тиббий жиҳозлар билан жиҳозланган.

Азиз Водий аҳли, оғриқсиз, ҳотиржамлик билан хаётимда тиш бўйича яхши яшай десангиз, албатта Шерзодбекка учранг, ҳотиржамлик бир умрга тарк этмайди сизни👍

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Жонга #тегди, #тўп #тепма, #бор #бошқа #ерда #тўп #теп, деб, қувғинга учраган маҳалламиздаги футболсевар болаларнинг ўйингоҳи маҳаллада йўқ.

Тор кўчаларни кичик стадион қилиб ўйнайдилар.

Қайсидир қўшни чиқиб ҳайдайди.

Болалар тўпни олиб бошқа кўчага ўтадилар.

Бошқа кўчада ҳам қўшнилар чиқиб ҳайдайди.

Бир икки марта шу болалар ўйингоҳини ташкил қилиб беринглар, деб, чиқдим, афсуски бари бесамар.

Ёнимизда 5 мактабнинг стадиони бор, лекин мактабга маҳалла болалари киритилишини тўғриси билмайман, мумкин эмас, деб, айтишган ёдимда.

Қўқон шаҳри Чорсу худудида аҳоли ўта зич жойлашган бўлиб бу ерда болалар ўйингоҳини ташкиллаштириш учун имкон йўқ.

Бўш ер топилади, лекин бу бўш ерлар корчаллон тадбиркорларга берилади.

Болаларда пул йўқ ку😄

Қўқон шаҳар ҳокими Ҳурматли Marufjon Usmonov сиздан илтимос маҳаллалар атрофидаги мактабларга футбол севар болаларни киритилишига изн беринг, аҳир шаҳарни сиз бошқаряпсиз, сизсиз бир ишга рухсат олмасак одобсизлик бўлади, шундайми...

Ҳамма маҳалла болалари ҳам чиройли қилинган пуллик стадионларга бора олмайди.

Маҳаллаларда имкон топса бўлади мини болалар ўйингоҳини яратишни.

Болаларни бўш вақтида футбол ўйнашини кўриб баъзида ҳотиржам ҳам бўламан.

Нега, дейсизми, бўш вақтини бемаза ишларга сарфлагандан спорт билан шуғуллангани афзал.

Бу мавзуни олиб чиқдим, лекин муаммо муаммолигича қолиб кетади.

Чунки болалар ўйингоҳини ташкил қилиш учун бўш ерни ўзи йўқ.

Бор ерлар ҳам корчаллон тадбиркорларга сотилади😄

Замон пулдорники шундайми раҳбарлар👌

Болалар эса бўйи етгунча инсонлар томонидан аёвсиз қувғинга учраб ҳали у кўча ҳали бу кўчада тўпини қучоқлаб футболда тўпини тепаверади🏐

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги абгор ҳолатда.

Пиёдалар ўтиш чизиқлари кўринмай қолган.

Баъзан кўплаб ўпка машина ҳайдовчилари пиёдаларни уриб юбориш фожеаларини вақтида олди олинмаса яхши бўлмайди!

Қўқон шаҳар кўчаларида йўл йўлакай олинган видео.

Артизон бўйи

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳурматимдаги Ўзбекистоннинг энг фаол Аёллари, айримлари юқоридаги тендер асосида мансабни ютиб олиб ишлаётган кўр, кар, соқов хонимлар томонидан меҳнатлари адолатли тан олинмаган😄

Ҳурматли фаол Аёлларимиз доимо Ўзбекистон Халқининг бахтига соғ саломат бўлинг 🙏🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Forwarded from Mubaşşir Ahmad
Агар тубанга тубан муомала қилсангиз, каззобга ёлғон тўқисангиз ва хоинга ғаддорона муносабатда бўлсангиз, хуллас ҳар ёмонга ёмонлик ила жавоб қайтарсангиз, сизда ҳамма ёмон сифатлар жамланиб қолади. Энди улардан-да ёмонроқ одамга айланасиз.

Сиз қандай бўлсангиз шундайлигингизча қолинг. Бунинг мукофотини Аллоҳ ҳузурида топасиз.

Шайх Аҳмад Исо Маъсаровий

@MubashshirAhmad
Forwarded from Mubaşşir Ahmad
Муаллифлар ҳақида ҳам маълумот берадиган китоб муқаддималарида бир ҳолатга кўп гувоҳ бўлганман. Китобнинг муаллифи бўлмиш буюк олимнинг отаси олим бўлмайди.

Деҳқон, тожир ё хунарманд бўлган олимнинг отаси, ёш ўғлини ёнига олиб, олимлар суҳбатида бўлади, уларнинг дуосини олади ва уларга бўлган севгисини фарзандига ўтказади.

Кўпгина салаф уламоларининг оталари илм ва олимга муҳаббатлари туфайли фарзандларининг олим бўлишига муваффақ бўлганлар.

Яъни, бу тўғрида ниятларига яраша Аллоҳ уларга тавфиқ берган. Бундай ҳолат жуда кўп олимларнинг таржимаи ҳолларида учрайди.

Ана шундай оталарнинг бирлари билан бугун кўришдим.

У киши оналари ва икки ўғилларини олиб доим олимлар зиёратида юрадилар, уларнинг дуоларини оладилар ва фарзандларини улардек бўлиб юришини исташларини изҳор қиладилар.

Бугун беш ёшли катта ўғиллари бир бетли "Таквир" сурасини ёддан ва тажвидли қироат қилиб берди.

Ҳайрат ва хурсандчиликдан бағримга босиб саволга тутсам, болакай энг катта орзуси - Қуръони каримни тўлиқ ёдлаш эканини (ҳозирча бир пора ёд олибди) ва бошқа ишларни бундан кейин қилмоқчи эканини, жиддий туриб сўзлади. Демак салаф уламоларида бўлган бу анъана ҳозир ҳам давом этаётган экан.

Болангиз олим бўлишини ният қилинг, уларга олимларни севдиринг, олимларнинг дуоларини олиб беринг. Улар албатта олим бўлишади.

14.09.2020

@MubashshirAhmad
Forwarded from Pressuzb
ЖССТ СOVID-19 бўйича пандемия ҳолатини бекор қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 5 май куни СOVID-19 тарқалиши эндиликда глобал соғлиқни сақлаш учун фавқулодда ҳолат эмаслиги ҳақида баёнот берди.

“Мана бир йилдан ортиқ вақт давомида пандемия пасайиш тенденциясида бўлиб, аҳолининг эмлаш ва инфекцияларга қарши иммунитети ортиб бормоқда, ўлим камаймоқда ва соғлиқни сақлаш тизимларига юк енгиллашмоқда”, — деди ЖССТ раҳбари.

Шунингдек, ЖССТ директори Тедрос Гебреесус ташкилот баҳоларига кўра, пандемия даврида 20 млн киши коронавирус туфайли вафот этганини маълум қилди. Касаллик аниқланган ҳолатлар сони — 765,2 млн.

@pressuzb
#Тайёргарлик #умуман #йўқку ЁЗ ойига электр энергиясини ёзнинг жазирама иссиқ пайти яқинлашаётган бир пайтда.

Қўқон шаҳрида умуман электр энергиясини аҳолига узлуксиз таъминлаш ишларига тайёргарликни кўрмадим...

Бир ойдан кейин жазирама ёз.

Ўтган йили ёз ойида исботи билан аномал иссиқда пойтахтдан тортиб вилоятларда электр энергияси тармоқларида жиддий аварияли носозликлар рўй берган.

Қаерлардадир авариялар ёнғин билан якунланган.

Аномал қишда ҳам электр энергияси тармоқларида жиддий аварияли носозликлар рўй бергани ҳаммамизни ёдимизда.

Ман Қўқон шаҳрида яшайман.

Қўқон электр энергияси тармоқлари ишини яхшилаш учун шаҳарга арзимаган 10 миллиард сўм пул ажратилганини бир эшитгандим ўтган йили.

Бу йил қишда Қўқон аҳли электр энергияси тармоқлари бўйича жиддий азият чекканларини исботи билан кўрганман.

Чақалоқлардан тортиб қариялару, беморлар қийналди.

Ёзда ҳам шу аҳвол бўлди.

Аномал совуқ ва аномал иссиқ хаётимизнинг ажралмас бир бўлаги бўлиб қолди.

Қуёш панеллари негадир ўта қиммат.

Мисол учун мани ҳамёним қуёш панелини олишга етмайди.

Қуёш панелларини Қўқон шаҳрида ўрнатиш бўйича ҳозирда жим..., Халқаро Ҳунармандлар фестивалига катта тайёргарлик авжида.

Маҳаллалардаги мавжуд электр шитларига ҳам эътибор суст қайсидир маънода.

Кўп шитлар эски, нагрузкани кўтара олмайди.

Лекин электр энергияси қарздорларидан қарздор фуқароларни аёвсиз судга берилиб қарзларни ундириш бўйича аъло ишлар жадалликда👎

Қўқон шаҳар электр энергияси ходимлари қарздорларни судга бериб пения билан ўндираётган бир пайтда, биз истеъмолчиларни ҳаққимиз бўлган электр энергияси узулишларида электр энергияси тармоқлари раҳбариятини ҳеч судга бера олмаймиз, ваҳоланки электр энергияси ходимлари бизни судга бергандек биз ҳам уларни судга беришга ҳар томонлама ҳаққимиз бор бўлганида😄

Республика электр энергияси тармоқлари раҳбарларига савол!

Аномал иссиққа республика бўйича электр энергиясини узлуксиз аҳолига етказиш ишлари бўлдими, бўлмоқдами, умуман олганда иш бошландими?!

Аномал иссиқни талофатларсиз ўтказиш учун ҳукумат томонидан қанча маблағлар ажратилди?!

Умуман олганда аномал иссиқ ва аномал совуқни бемалол талофатларсиз кутиб олишимиз мумкинми?!

Ёки яна аномал ёзда дод вой деймизми?!

Аҳолига қулай арзон қуёш панеллари сотиладими, текинга қўйиб бериладими қайсидир тоифали табақали камбағал қатлам оилаларга?!

Нега электр энергияси тармоқлари ҳозирда сукут сақламоқда айниқса Қўқон шаҳар мисолида?!

Халққа электр энергияси бўйича қилинаётган ишларни қачон ҳисобот тариқасида кўрсатиб берасизлар?!

Барча берган саволларимга албатта конституциявий ҳуқуқларимдан тўғри фойдаланган ҳолда, шунингдек электр энергияси ҳаққини тўлаганим учун масъуллардан масъулиятни ҳис қилган ҳолда жавоб олишга ҳар томонлама ҳаққим бор🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#SOS Ҳурматли Қўқон шаҳар ҳокими Қўқон шаҳрининг фуқаросида муаммо.

Телефонда манга йиғлаб гапирди.

Оилавий шароити ўта оғир.

Электр энергияси бўйича муаммо.

Қўқон шаҳар электр энергияси тармоқлари раҳбарига ҳамда Қўқон шаҳар бош прокуратурасига телефон орқали кўз ёши қилган юртдошимни муаммосини етказдим, ёрдам берилишлигини сўрадим.

Қўқон шаҳар ҳокимига смс орқали ёзиб билдирдим.

Лекин ҳали ҳануз муаммо билан телефон қилган фуқаро билан гаплашмаган👇

Рахмонов Сурхонберди Алижонугли 71 дом ка 47. Тел 993238719

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#SOS Қўқон шаҳар Дубайдек савдо маркетларига тўла бўлишини истамайман!

Қаерга қарама кийимларга тўла маркетлар босиб кетган.

Қўқон шаҳар тарихан зиёлилар макон қурган юрт бўлган.

Қўқон шаҳрида маъданий маърифий йўналишлар бўйича ишлар яхши эмас.

Қўқон шаҳрида кўплаб ёшларни жалб қилиш ишлари оқсоқ.

Қўқон шаҳрида ёшларни касбга ўргатиш ишлари бўйича тугараклар фаолияти давомийми йўқми хабаримиз йўқ.

Назаримда кўплаб ёшлар ўз қобиғига ўраниб юргандек бекорчи.

На бир орзу бор, на бир ҳавас бор, на бир илм, билим, тажриба олишга иштиёқ бор...

Келажагим ёшлар қўлида, деб, айтишга қўрқади инсон.

Бирор ёшни китобга ошиққанини кўриш ўта мушкул.

Маркетга, бозорга борсангиз ёшлар.

Кийимга ўч, нарсага ўч, телефонга бемаза манзараларга ўч.

Китоб маркетларига кирсангиз буни акси.

Қўқон шаҳрида Театримиз бор.

Кўпинча ҳувиллаб ётса керак.

Спектаклларни қўйишни фаоллаштириш керак.

Кўнгил очар истироҳат боғларида керак бўлса ҳар куни маърифий маданий ишларни кўпайтириш керак.

Жиноятчилик нимадан келиб чиқади, жиноятчилик бекорчиликдан, оиладаги носоғлом муҳитдан, ёшларни кимдир эшитмасликдан, бефарқликдан, билимсизликдан, динсизликдан, ижтимоий хаётнинг оғирлигидан келиб чиқади.

Бир ёш жиноятга қўл урса, қўл урган жиноятидан фаҳрланмасин.

Бир ёш қўлига китоб олиб, юрти халқи учун керакли бўлган муаммони ечимини топиб янгиликлар яратиши билан фаҳрлансин.

Келажагимиз ёшлар қўлида экан, ёшлар тарбиясига, таълимига бефарқ бўлманг.

Дубайдек яшаш бизга эмас.

Дубай нефти билан халқини ҳар томонлама хаётини яхшилашга ҳаракат қиладиган мамлакат.

Ўзбекистон эса Дубайдек эмас, Ўзбекистоннинг табиий ресурсларидан халққа фойдаси йўқ.

Шундай экан бизга Дубайдек роскошлар керак эмас.

Бизга тажрибали, билимли, янгиликлар яратиб халқимизни оғирини енгил қила оладиган фан инсонлари, олимлари керак 🇺🇿

Қўқон шаҳри дунёга юз тутмоқда.

Қўқон шаҳрига тинмай чет элликлар ташриф буюрмоқда.

Қўқон шаҳрига таниқли инсонлар келиши кўпайди.

Қўқон шаҳрида халқаро форумлар, конференциялар кўплаб.

Шундай экан Қўқон шаҳар ёшлари янада ҳаракат қилинг, китоб ўқиб бир фойдали ишни ўрганишга, билим олишга ҳаракат қилинг, ёнгил хаётга юз тутманг.

Китоб ўқишга иштиёқ бўлмаса телефон орқали дунё тажрибаларини билимларини ўргансангиз бўлади.

Келажагимиз сиз ёшларни қўлида бўлса сиздан ҳафсаламиз пир бўлмасин.

Сиз ёшлар билимсиз, тажрибасиз, юрт халқ учун бир ёрдамчи бўла олмасангиз бу биз учун фожеа...

Кимнидир пичоқлаб, оооо ман пичоқладим, деб керилманг, бу фожеа.

Кимнидир мулкини ўғирлаб, ўғрилик қилганингиз билан фаҳрланманг, бу фожеа.

Кимнидир мулкига зарар бериб, берган зарарингиз билан фаҳрланманг, бу фожеа.

Бефарқ бўлманг, бефарқ бўлиш фожеа.

Бачкана бўлманг, бачканалик ёмон иллат.

Осон пул топиш йўлларини қидирманг, осон пул топишнинг умри қисқа.

Илмли, зиёли, инсонларга эргашинг..., ҳавас ва орзу қилинг, яхши ниятлар қилинг...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Қўқон шаҳрида ўтган уч кун давомида 33 та ҳуқуқбузар қамоққа олинди

Ҳабарингиз бор вилоят ИИБ раҳбарияти ташаббуси билан Қўқон шаҳрида тезкор-криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга қаратилган “Хавфсиз ҳудуд” махсус профилактик тадбирлари ўтказиляпти.

3 май кунидан бошланган тадбирлар давомида жамоат тартибини бузиш, совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган воситаларни олиб юриш каби 78 та турли ҳуқуқбузарликларга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб суд органларига тақдим қилинган.

Шундан 33 нафар шахсларга суд томонидан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Профилактик тадбирлар давом этмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Болалардан #бизнес #манбаи #сифатида #фойдаланманг!

Жума намозларда кўплаб аёллар ёш гўдакларни чириллатиб йиғлатиб, болаларни қийнаш жараёнлари давомий Ҳурматли Алия Юнусова, Бобожонов Пўлат Раззақович, Шоира Умарова

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ёрдам беринг, Аёллар дафтарида турган, бемор боласи билан Тошкентга Сурхондарё вилояти Узун туманидан сарсон бўлиб келган Ҳурматли Амрилло Иноятов, Сохиба Хакимова, Zulayxo Maxkamova, Nadira Ataboyevna, Озода Парпибоева, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Матбуот хизмати, O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi.

Аёлга ёрдам керак, имкон қадар эътибор беринглар.

Бемор боласи билан пойтахтда сарсон бўлиб қийналмасин🙏

+998912372925

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Опа #молодец Ўзбекистон ТВсида Ҳурматли Шоира Умарова ҳар томонлама билим, илм, тажриба асосида долзарб мавзулар бўйича профессиональ ёндошиб сўзладилар👍🏽🇺🇿

Шундай фаол Аёлларимиз кўп бўлсин.

Сенатдаги хонимлар, хотин қизлар қўмиталаридаги фаоллар шу Аёлдек бўлишини истардим билим, илм, тажриба, малакали мутахассис сифатида!

Опа молодец

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тоза таксилар, маданиятли одобли таксистлар кўплаб бўлиши эътибор қаратинглар масъуллар.

Тоза таксилар Қўқон шаҳрида кўпайиб бормоқда.

Асосан ёшлар бошқараётган таксиларда покизалик бор.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova