Нигора Алимова
1.39K subscribers
7.13K photos
3.73K videos
1 file
8.45K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Лампочка учун 50000 минг сўм, кейинчалик эса 70000 минг сўм тўлайсан, кондиционеринг, холодильнигинг бўлса 270000 минг сўм тўлайсан, деган, асосларни Қўқон шаҳар озиқ овқат бозорига бориб, 150 дан ортиқ дўкон тадбиркорлари томонидан ўз тасдиғини топмади...

Холодильниги, кондиционери, лампочкаси бор савдо дўконларига кириб ҳар бир тадбиркор билан суҳбатлашдим.

Бозор маъмурияти томонидан босим борми, ортиқча пул йиғиш ишлари борми ва бошқа муаммолар бўйича.

Дўкон тадбиркорлари, бозор маъмурияти томонидан бизга нисбатан босим йўқ, электр энергияси ҳисоблагичи ҳар бир дўконда бор, шу ҳисоблагич асосида 1 киловатига 450 сўмдан ҳақ тўлаймиз, кондиционер, холодильник, лампочкалар учун, деди, дўкон тадбиркорлари.

Бозорга бориб 650 сўмни ҳам 700 сўмни ҳам эшитмадим.

Дўкон тадбиркорларига 650 сўм ва 700 сўм ҳақида сўзладим, улар елка қисиб, ҳали бизга бу нарҳ бўйича хабар келмади, тўғриси эшитмадик, дейишди.

Майли қайсидир тадбиркорга балки кимдир ўйламай ўйнаб туриб шундай муносабатда бўлгандир, лекин товламачилик қилган бир кунмас бир кун албатта қонун олдида жавоб бериши ҳақиқат...

Ҳар бир тадбиркор ўз ҳақ ҳуқуқларини билиши шарт!

Кимдир бир нима деса дарров ишонманг, керакли ташкилотларга чиқинг, сизга шундай муносабатда бўлган ҳар қандай инсонни айтинг, яширманг, албатта жавобгарликка тортилади валломати бўлса ҳам.

Қўқон шаҳар озиқ овқат бозорида Халқ учун хизмат қилаётган тадбиркорлар ишига омад тилайман 🇺🇿

Қўқон шаҳрида ҳар бир инсонга озор беришларига йўл қўймайман!

Қўқон шаҳар тадбиркорларини асоссиз қақшатишларига ҳам йўл қўймайман.

Тадбиркор элга мададкор.

Тадбиркор бор Халқимиз дастурхони бут.

Тадбиркор борки инсонлар оиласига пул кирмоқда.

Тадбиркор борки инсонлар пул топмоқда.

Ҳалол тадбиркорлар бор бўлишсин👍🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova